Бахриддинова Н. М., Сулайманов С. С


-расм. Елка суяги синганида шина қўйиш


Download 5.01 Kb.
Pdf ko'rish
bet87/96
Sana02.06.2024
Hajmi5.01 Kb.
#1836040
1   ...   83   84   85   86   87   88   89   90   ...   96
Bog'liq
ҲАЁТ ФАОЛИЯТИ ХАВФСИЗЛИГИ ЎҚУВ ҚЎЛЛАНМА

10.37-расм. Елка суяги синганида шина қўйиш 
 
Елка олди суяги синган ёки чиққанда (кафт кенглигидаги) шинани 
тирсак бўғимидан, жабрланувчининг кафтига, гўё у муштумида ушлаб 
тургандеқ бир сиқим пахта ёки бинт солиб бармоқларнинг учигача қўйилиши 
керак (10.38-расм). Шиналар бўлмаган тақдирда, қўлни рўмол билан бўйинга 
(10.39-расм) ёки камзулга (10.40-расм) осиб қўйилиши лозим. Агар қўл 
(чиқиб кетганида) танадан орқада қолаётган бўлса, қўл ва тананинг ўртасига 
қандайдир юмшоқ нарса (масалан букланган кийим) қўйиш керак. 
10.38-расм. Елка олди суяги синганида шина қўйиш 


233 
10.39-расм. Қўлни рўмол билан осиб қўйиш 
 
10.40-расм. Қўлни камзулнинг этагига осиб қўйиш
Шиналарни, иложи борича оёқни кўтармасдан, жойида ушлаб туриш ва 
бир нечта жойдан (танага, сонга, болдирга) бинт билан боғлаб қўйиш лозим, 
аммо бу синган жойнинг ёнида ёки устида бўлиши керак эмас. Бинтни бел, 
тизза ёки товон остига таёқча билан итариш лозим(10.41-расм) 
10.41-расм. Сон суяги синганда шина қўйиш 


234 
Болдир суяклари синган ёки чиққанда тизза ва болдир бўғимлари 
маҳкамлаб қўйилади (10.42-расм). 
10.42-расм. Болдир суяги синганда шина қўйиш 
Умров суяги синган ёки чиққанда қўлтиқ остига шикастланган томондан 
бир сиқим пахта қўйиш, қўлни тирсагидан тўғри бурчак остида букиб танага 
бинт билан ўраб қўйиш (10.43-расм) ва бўйинга рўмол ёки бинт билан осиб 
қўйиш лозим. Бинтни боғлаётганда шикастланган қўлдан танага қараб ўраш 
керак.
10.43-расм. Ўмров суяги синган ёки чиққанда боғлам қўйиш 
Умуртқа суяги шикастланганда унда кучли оғриқ сезилади ва энгашиб 
ёки қайириб бўлмайди. Биринчи ёрдам қуйидагича кўрсатилиши керак: 


235 
эҳтиёткорлик билан, жабрланувчини кўтармасдан унинг орқасига тагидан 
кенг тахта, ошиқ-мошиқдан чиқариб олинган эшикни тиқиш ёки 
жабрланувчини юзини пастга қаратиб ўгириш лозим, ўгираётган вақтда 
унинг танаси эгилиб кетмаслигини (орқа мия шикастланмаслиги учун) 
кузатиб туриш керак. 
Қовурғалар синганда оғриқ нафас олганда, йўталганда ва ҳаракат 
қилганда сезилади. Ёрдам кўрсатишда кўкрак қафасини бинт билан қаттиқ 
тортиб ўраш ёки нафас чиқарилганда уни сочиқ билан тортиб боғлаш лозим. 
Тоз суяклари синганда тоз қисмини пайпаслаганда, бут қисмида, думғаза 
қисмида оғриқ сезилади, оёқни тўғрилаб кўтариб бўлмайди. Ёрдам 
қуйидагича кўрсатилади: жабрланувчининг орқасига тагидан кенг тахта 
тиқилади, уни «қурбақа» ҳолатига ётқизиш, яъни унинг оёқларини тиззасида 
букиб икки томонга очиш, тўпиқларини эса бирга қилиш, тиззаси тагига 
кийимларни букиб қўйиш керак. Жабрланувчини (ички органлари 
шикастланмаслиги учун) ён томонга ўгириш, ўтқазиш ва оёғига типпа-тик 
қилиб қўйиш мумкин эмас.
Бош шикастланганда бош суяги синган бўлиши (аломатлари: оғиз ва 
қўлоқдан қон оқиши, беҳушлик ҳолати) ёки мия чайқалиши (аломатлари: 
бош оғриғи, кўнгил айниши, қайт қилиш, ҳушини йўқотиш) мумкин. Бунда 
биринчи ёрдам қуйидагича кўрсатилади: жабрланувчини чалқанча ётқизиш, 
бошни икки томондан қимирламайдиган қилиб букланган кийимлардан 
ясалган ёстиқчалар билан маҳкамлаб қўйиш, қаттиқ сиқиб боғлаш лозим, 
агар очиқ жароҳат бўлса стерил боғлам қўйилиши (10.44-расм), «муз» қўйиш 
ва шифокор етиб келгунча тўла тинчлик таъминланиши керак. 


236 

Download 5.01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   83   84   85   86   87   88   89   90   ...   96




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling