Бахриддинова Н. М., Сулайманов С. С
Қон кетганда ёрдам кўрсатиш
Download 5.01 Kb. Pdf ko'rish
|
ҲАЁТ ФАОЛИЯТИ ХАВФСИЗЛИГИ ЎҚУВ ҚЎЛЛАНМА
10.6. Қон кетганда ёрдам кўрсатиш Қон кетиши ташқи (қон танадан ташқарига оқади) ёки ички (қон бош суягининг, кўкрак қафасининг, қорин бўшлиғининг ичида) бўлиши мумкин. 223 Қон томирларининг шикастланишига қараб артериал, вена ва капилляр қон кетиши турларига бўлинади. Артериал қон кетиши чуқур кесилган ёки санчилган жароҳатларда пайдо бўлади. Ёрқин қизил (алвон) ранг қон (юрак мушакларининг қисқаришига мос) тирқираб оқади, баъзида эса кичкина фавворача бўлиб уради. Катта (уйқу, ўмров ости, елка, сон, тизза ости) артериялар жароҳатланганда жуда кучли қон кетиши вужудга келади, қон катта босим билан қон томирлардан оқиб чиқади, агар қон кетишини ўз вақтида тўхтатмаса, жароҳатланган киши бир неча дақиқа ичида нобуд бўлиши мумкин. Венадан қон кетиши веналар жароҳатланганда пайдо бўлади. Қон секин текис оқиб чиқади, тўқ қизил олча рангига эга бўлади. Капилляр қон кетиши катта шилинган жойларда ва сиртқи жароҳатларда майда қон томирлар (капиллярлар) шикастланганда бўлади. Қон яра жойининг бутун сирти бўйлаб аста секин томчилаб сизиб чиқади. Капилляр қон кетишини дастлаб яранинг атрофини йод билан артиб стерил боғлам ёки водород пероксидининг 3 фоизли эритмасига ҳўлланган боғлам ёрдамида тўхтатиш осон. Ташқи қон кетиши турли усуллар билан тўхтатилади. Кучли бўлмаган (вена ёки артериал) қон кетишида яранинг устига қаттиқ сиқувчи боғлам қўйилади ва тананинг қонаётган қисми тепага кўтарилади. Сиқувчи боғлам қуйидагича қўйилади: яра атрофидаги тери йод билан артилади, яранинг устига боғлам материаллари (бир нечта қават стерил дока, бинт), пахта қўйилади ва сиқиб боғланади. Агар қон кетиши тўхтамаса, қўйилган боғлам материалларини олмасдан туриб, унинг устига яна бир нечта қават дока, пахта қўйилиб сиқиб боғланади. Агар қўл-оёқлар боғланадиган бўлса, бинт ўрамлари пастдан юқорига бармоқлардан танага қараб боғланиши керак. Жароҳатланган қўл ёки оёқ тепага кўтариб қўйилади. 224 Кучли қон кетишини тез тўхтатиш учун қонаётган томирни ярадан тепароқда (қон оқими бўйлаб) суякка бармоқлар билан босиб туриш керак. 10.32-расмда артерия қон томирларини босиб турганда энг самарали бўлган жойлар нуқталар билан кўрсатилган. Қуйидаги жароҳатларда қон кетишини тўхтатиш учун босиладиган нуқталар: пешона ёки чаккада-чакка артерия қон томирини қулоқ супраси олдида (1-нуқта); Қуйидаги жароҳатларда қон кетишини тўхтатиш учун босиладиган нуқталар: пешона ёки чаккада — чакка артерия қон томирини қулоқ супраси олдида (1-нуқта); гарданда — гардан артериясини босиш (2-нуқта); бошда ёки бўйинда — уйқу артерияси қон томирларини бўйин умуртқа поғоналарига босиш (3- ва 4 - нуқталар); елкада (елка бўғимлари олдида) ва қўлтиқ остида — ўмров ости артерияни ўмров ости чуқурчасидаги суякка босиш (5-нуқта); |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling