Бахриддинова Н. М., Сулайманов С. С
-расм. Жабрланувчининг ўпкасидан ва ичагидан сувни
Download 5.01 Kb. Pdf ko'rish
|
ҲАЁТ ФАОЛИЯТИ ХАВФСИЗЛИГИ ЎҚУВ ҚЎЛЛАНМА
10.47-расм. Жабрланувчининг ўпкасидан ва ичагидан сувни
чиқариш Чўкишнинг оқарган турида жабрланувчини сувдан олгандан кейин дарҳол реанимацион чора — тадбирлар (сунъий нафас олдириш, юракка ташқи массаж) ўтказишни бошлаш керак. Агар ёрдамчилар бўлса, улар шу вақтда жабрланувчининг баданини уқалаши ва қиздириши лозим. Жабрланувчи нафас олишини бошлаши билан унга нашатир спирти ҳидлатиш керак. Агар жабрланувчи ҳушига келса, унга 20 томчи валериана настойкасидан ичириш, қуруқ кийимлар кийдириш, устини иссиқроқ қилиб ўраб қўйиш, аччиқ чой ичириш ва тиббиёт ходимлари етиб келишига қадар тўлиқ тинчлик таъминлаб берилиши керак. 10.15. Шикасланганларни жойдан-жойга кўчириш Бахтсиз ҳодиса юз берганда жабрланувчига зудлик билан фақатгина биринчи ёрдам кўрсатиб қолмай, балки уни энг яқин даволаш муассасасига тез ва тўғри етказиб бориш керак. Жабрланувчини жойдан — жойга кўчириш қоидаларининг бузилиши унга тузатиб бўлмас зарар келтириши мумкин. Жабрланувчини кўтаришда, жойдан-жойга кўчиришда уни қулай ҳолатда бўлишини кузатиб туриш ва силкитмасдан олиб юриш керак. 253 Жабрланувчи замбилсиз қўлда жойдан-жойга кўчирилганда ёрдам кўрсатаётганлар майда қадам билан, тиззаларини бир оз букиб бир хил қадам ташлаб юришлари керак. Жабрланувчини кўтариб замбилга солаётганда, яхшиси буйруқ бўйича, бир хил ҳаракат қилиш лозим. Жабрланувчини соғ томонидан кўтарилади, бунда ёрдам кўрсатаётган одамлар битта тиззада туриб жабрланувчининг боши, орқаси, оёқлари ва думбаси остига кўлларини шундай тиқишлари керакки, уларнинг бармоқлари тананинг нариги томонидан кўринсин. Жабрланувчини замбил олдига олиб келмай, тиззадан турмасдан туриб уни ердан озгина кўтариш ва кимдир унинг тагига замбил қўйишга ҳаракат қилиши керак. Бу, айниқса, суяклар синганида жуда муҳимдир, бунда кимдир синган жойини ушлаб туриши зарур. Боши, бош суяги ва мияси, умуртқа суяги ва орқа мияси шикастланган, қорни жароҳатланган, тоз суяклари ва оёқ суяклари синган жабрланувчини жойдан — жойга чалқанча ётқизиб кўчирилади. Жабрланувчининг нафас йўлларига қайт қилиш моддалари ва қон тушмаслиги учун унинг бошини ён томонга буриб қўйиш лозим. Умуртқа суяги шикастланган жабрланувчини жойдан — жойга кўчириш учун замбилнинг тагига кенг тахта, унинг устига эса кийимларни солиб қўйиш керак; жабрланувчини чалқанча ётқизиш лозим. Тахта бўлмаган тақдирда жабрланувчини замбилга қорнини пастга қилиб ётқизиш керак. Пастки жағ синганида жабрланувчига ҳаво етишмаётган бўлса, уни замбилга юзини пастга қаратиб ётқизиш керак. Қорин шикастланганда ёки тоз суяклари синганда жабрланувчини замбилга курагини пастга қилиб «қурбақа» ҳолатида ётқизиш керак. Кўкрак қафаси шикастланган жабрланувчини ўтирган ҳолатда, орқасига кийимларни буклаб қўйиб жойдан-жойга кўчириш лозим. Текис жойда жабрланувчини оёғини олдинга қилиб кўтариш керак. Тепаликка ёки зинадан чиқаётганда, ҳамда жабрланувчи беҳуш ҳолатда 254 бўлса, унинг бошини олдинга қилиб кўтариш керак. Замбил оғиб кетмаслиги учун пастдаги ёрдам кўрсатувчи замбилни тепароққа кўтариб юриши керак. Замбилни силкитиб юбормаслик учун ёрдам кўрсатувчилар оёқларини бир хил ташламай, калта қадам билан юришлари лозим. Замбилда кўтариб кетаётганда жабрланувчини, унинг боғламлари ва шиналари ҳолатини кузатиб бориш керак. Замбилда узоқ вақт кўтариб бориш керак бўлганида, жабрланувчининг ҳолатини ўзгартириб туриш, унинг боши остига қўйилган кийимларни тўғрилаб туриш, чанқоғини қондириш (фақат қорин шикастланмаганда) совуқ ва ёғингарчиликдан ҳимоя қилиш лозим. Жабрланувчини замбилдан олаётганда уни замбилга ётқизиш қандай тартибда амалга оширилган бўлса, худди шу тартибда олиш лозим. Жабрланувчи ётқизилган замбилни катта масофага кўтариб бориш керак бўлса, ёрдам кўрсатувчи замбилнинг дастасига боғланган тасмани бўйнидан ўтказиб кўтариши лозим. Оғир жароҳатланган одамни олиб кетаётганда, аравага ёки машинага солишда уни замбилдан олмасдан, унинг остига хашақ ўтлар солиб, замбили билан солган яхшироқ. Жабрланувчини олиб кетаётганда силкитмасдан, эҳтиёткорлик билан олиб кетиш керак. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling