Бахриддинова Н. М., Сулайманов С. С
Сувга чўккишда шикасланганга ёрдам кўрсатиш
Download 5.01 Kb. Pdf ko'rish
|
ҲАЁТ ФАОЛИЯТИ ХАВФСИЗЛИГИ ЎҚУВ ҚЎЛЛАНМА
10.14. Сувга чўккишда шикасланганга ёрдам кўрсатиш Чўккан одамга кўрсатиладиган биринчи ёрдам унинг қандай чўкганлигига боғлиқ бўлади. Чўкишнинг турлари икки хил бўлади: кўкимтир тури (кўк асфиксия), унда ўпкага сув тўлиб қолади, ва оқарган тури (оқ асфиксия) унда сув ўпкага кирмайди. Чўкишнинг кўкимтир тури, кўпинча чўкаётган одам, кўп энергия сарфлаб, сувнинг сиртида сузишга ҳаракат қилиб дарров чўкмаганида кузатилади. Бунда унинг нафас олиши бетартиб бўлиб қолади. Нафас 251 олганида катта миқдорда сув ютиб юбориб ичаги сувга тўлиб қолади. Бу нафас олишини қийинлаштиради ва вазнини оғирлаштиради. Кислород етишмовчилиги — гипоксия бошланади. Сувга тўлиқ кириб кетганидан кейин одам рефлекс тариқасида нафас олишни тўхтатади. Ўсиб борувчи гипоксия одамнинг ҳушидан кетиб қолишига олиб келади ва терининг кўкимтир ранг олишига сабаб бўлади. Ўпка шишиб бориши билан одамнинг оғзи ва бурнидан кўпик чиқа бошлайди, юраги уришдан тўхтайди. Чўкишнинг оқарган тури ўз ҳаёти учун курашишга ҳаракат қилмай тез чўкиб кетган ёки беҳуш ҳолатда чўккан одамларда бўлади. Совуқ сувга тушганда нафас олиши ва юрак уриши бирданига тўхтаб қолади. Ҳалқумга тушган сув овоз тирқишининг рефлекс тариқасида ёпилиб қолишига сабаб бўлади ва нафас олиш йўллари ҳаво ўтказмайдиган бўлиб қолади. Бунда сув ва ҳаво кирмайди. Чўкишнинг кўкимтир турида жабрланувчини сувдан олгандан кейин дастлаб нафас йўлларидаги сувни чиқариб ташлаш керак. Қутқарувчи жабрланувчини қорнини пастга, ўзининг букланган тиззасига, унинг кўкрак қафасининг пастки қисми тираладиган қилиб, боши ва танасининг тепа қисми эса пастга осилиб турадиган қилиб ётқизиши керак. Бир қўл билан жабрланувчининг оғзи очиқ бўлишиш учун даҳанини босиш ёки бошини кўтариш лозим ва сўнгра бошқа қўл билан унинг орқасидан қаттиқ-қаттиқ (бир неча марта) босиб сувнинг чиқиб кетишига ёрдам бериш керак (10.47- расм). Сув оқиб чиқиши тўхтаганидан кейин жабрланувчини чалқанча ётқизиш, оғзининг ичини тозалаш ва сунъий нафас олдиришни бошлаш зарур. Агар жабрланувчининг уйқу артерияларида пульси бўлмаса ва кўз қорачиғлари кенгайган бўлса, дарҳол юракка ташқи массажни бошлаш керак. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling