Бахриддинова Н. М., Сулайманов С. С
Шикастланганга биринчи ёрдам кўрсатиш усуллари
Download 5.01 Kb. Pdf ko'rish
|
ҲАЁТ ФАОЛИЯТИ ХАВФСИЗЛИГИ ЎҚУВ ҚЎЛЛАНМА
10.3. Шикастланганга биринчи ёрдам кўрсатиш усуллари Биринчи ёрдам кўрсатиш усуллари жабрланган одамнинг ҳолатига боғлиқдир. Жабрланган одам соғлиғининг ҳолатини қуйидаги аломатлар бўйича аниқлаш мумкин: эс-ҳуши: аниқ, йўқ, шикастланган (жабрланганнинг ҳаракатлари сусайган ёки ҳаяжонланган); тери қатламларининг ва кўринадиган шиллиқ (лаб, кўз) пардаларининг ранги: пушти, кўкарган, оқариб кетган; 207 нафас олиши: бир маромда, йўқ, бузилган (нотўғри, сиртки, хириллаган); уйқу артерияларидаги пульс: яхши аниқланмоқда (уриши текис ёки нотекис), яхши аниқланмаяпти ёки йўқ; кўз қорачиғлари: кенгайган, торайган. Маълум кўникмаларга эга бўлганда ёрдам кўрсатувчи шахс ўзини йўқотиб қўймасдан бир дақиқа ичида жабрланганнинг ҳолатини баҳолай билиши ва унга қандай тартибда ва қайси ҳажмда ёрдам кўрсатилишини белгилаб олиши лозим. Жабрланганнинг ҳуши ўзида ёки йўқлигига қараб аниқланади. Бунга тўла ишонч ҳосил қилиш учун жабрланганнинг ҳолатини ўзидан сўраш керак. Тери қатламларининг ранги ва нафас олиши (кўкрак қафасининг кўтарилиши ва туширилиши) ҳам қараб аниқланади. Ҳар дақиқаси қиммат бўлган вақтни нафас олишини аниқлаш учун оғзи ёки бурнига ойна ва ялтироқ металл жисмларни қўйиш учун кеткизиб бўлмайди. Уйқу артериясида пульсни аниқлаш учун қўл бармоқларини жабрланувчининг томоғига (трахеясига) қўйилади ва уларни озгина четга суриб, бўйнининг ён томонидан ушлаб кўрилади (10.17-расм). 10.17-расм. Юракка ташқи массажни ўтказишда қўлларнинг тўғри ҳаракати ва уйқу артериясида пульсни аниқлаш 208 Кўзларнинг юмуқ ҳолатида кўз қорачиғининг кенглиги қуйидагича аниқланади: кўрсаткич бармоқларини иккала кўзнинг юқори қовоқларига қўйилади ва кўз олмасини аста босиб юқорига кўтариш керак. Бунда кўз қия очилади ва кўзнинг ёй пардаси, унинг марказида эса думалоқ шаклдаги кўз қорачиғи кўринади. Уларнинг (кенгайган ёки торайган) ҳолати ёй пардасининг улар эгаллаган майдонига қараб баҳоланади. Жабрланганнинг эс-ҳуши қай даражада бузилганлиги, тери қатламларининг ранги ва нафас олишининг ҳолатини пульсни аниқлаш билан бир вақтда баҳолаш мумкин, бунинг учун бир дақиқа вақт етади. Кўз қорачиқларини бир неча сония ичида кўриб олиш мумкин. Электр токи ёки бошқа хавфли омиллар таъсиридан сўнг жароҳатланган одамнинг баданида кўзга кўринадиган оғир жароҳатлар бўлмаса, жароҳатланган одам ҳаракатланишига ва айниқса ишини давом эттиришига рухсат бериб бўлмайди, чунки унинг соғлиғи кейинчалик бирданига оғирлашиб қолиши мумкин. Фақатгина шифокор жабрланган одам соғлиғининг ҳолатини баҳолаши мумкин. Яшин урганида жабрланган одамни ерга кўмиш мумкин эмас, бу фақат зарар келтиради ва уни сақлаб қолишда қимматли бўлган вақтни йўқотилишига олиб келади. Агар жабрланган одамнинг эс-ҳуши ўзида бўлса (бундан олдин эса ҳушидан кетган бўлиб, лекин нафас олиши ва пульси бир маромда сақланиб қолган бўлса) уни, масалан, кийимлардан тўшалган, тагликка ётқизиш; мунтазам нафас олиши ва пульсини кузатиб туриб нафас олишига халал берувчи кийимларини ечиб бўшатиш; унга тоза ҳаво келиши учун шароит яратиш; агар кун совуқ бўлса унинг баданини иситиш; кун иссиқ бўлса уни салқинроққа жойлаштириш; осойишталикни таъминлаш, ортиқча одамларни кеткизиш; сувдаги валериана эритмасини (20 томчи) ичириш лозим. Агар жабрланувчи беҳуш бўлса, унинг нафас олишини кузатиб туриш лозим, агар тилининг орқага кетиб қолиши оқибатида нафас олиши 209 секинлашса, паст жағини олдинга чиқариш керак. Бунинг учун иккала қўлнинг тўртта бармоғи билан паст жағни орқа томондан бурчакларидан ушлаб тортилади ва юқоридаги тишлар паст тишлардан олдинда турадиган қилиб сурилади (10.18-расм). Тилнинг орқага кетиб қолиши тўхтамагунча уни шундай ушлаб туриш лозим. Беҳуш бўлган жабрланувчига нашатир спирти ҳидлатиб туриш, юзига совуқ сув сепиб туриш лозим. Download 5.01 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling