Бахриддинова Н. М., Сулайманов С. С
Меҳнат хавфсизлиги тадбирларини режалаш ва молиялаш
Download 5.01 Kb. Pdf ko'rish
|
ҲАЁТ ФАОЛИЯТИ ХАВФСИЗЛИГИ ЎҚУВ ҚЎЛЛАНМА
1.3.1.Меҳнат хавфсизлиги тадбирларини режалаш ва молиялаш Меҳнат хавфсизлиги тадбирларини олдиндан режалаш, қурилишда меҳнат муҳофазасини бошқаришда асосий вазифалардан бўлиб, жамоа шартномасини таркибий қисми ҳисобланади. Бундай режалар қурилиш ташкилотларида одатда уч поғонада тузилади, яъни иншоот лойиҳаларини тайёрлаётганда ва қурилиш жараёнида, ҳамда яқин келажакда бажариладиган ишлар учун режалар тузилади. Охиргисини комплекс режа ҳам дейилади. Режаларда вазифалар ва бажарилиш муддатлари ҳамда моддий ҳаражат манбаълари аниқ кўрсатилган бўлиши керак. Яқин келажакда бажарилиши мўлжалланадиган комплекс режаларда айнан иктисодий ва ижтимоий заруриятлардан келиб чиққан ҳолда, қурилишда атроф-муҳитни, ер, сув ва ҳавони ифлослантирмаслик чоралари, ишчиларни турмуш шароитларини ҳамда меҳнат қилиш шароитларини тўлиқ яратиб беришга лойиқ бўлмоғи шарт. Қурилиш ташкилот раҳбарлари тадбирлар режасида асосан қурилишда замонавий тартибот ва унинг билан боғлиқ бўлган хавфсиз дасгоҳларни ва ускуналарни харид қилиш ва ишлаб чиқаришга тадбиқ қилиш, оғир иш жараёнларини механизм ва автоматик мосламалар ёрдамида бажаришни таъминлаш, иш жойларида иқлим шароитини санитария меъёрлари талаби даражасида ташкиллаштириш, яъни ёз пайтида салқин хоналарда дам олиш, овқатланиш, ечиниб-кийиниш ва ювиниш хоналари, ҳамда қиш мавсумида исиниб олиш ва кийимларни қуритиш учун махсус иссик хоналарни жорий қилиш, харбир қурилиш трести қошида меҳнат хавфсизлиги бурчакларини, кўчма ҳолдаги меҳнат хавфсизлиги кўргазмасини ташкил қилиш, уларни зарур бўлган асбоб ва жихозлар билан, хамда тарғибот қўлланмалари билан тўла таъминлаш ва бошқа амалий чоралар киритилади. Хавфсизлик тадбирларини бажарилиш муддатига қараб икки тоифага бўлинади, биринчиси кундалик тадбирлар, яъни иш бошланиши олдидан 31 бажариладиган ва қисқа вақт ичида айни шу ишга тааллуқли бўлган тадбирлар бўлса, иккинчиси узоқ муддатга мўлжалланиб келажакдаги кўплаб қурилишларда такрорланиб қўлланиладиган махсус тадбирлардир. Биринчи турдаги тадбирлар ҳарбир қурилиш майдонининг хусусияти, ўлчами ва ундаги ишлар кўламидан келиб чиққан ҳолда тузилади ва улар шу кунда мавжуд меҳнат хавфсизлиги ва ишлаб чиқариш санитарияси ҳолатини сақлаб туришга каратилган бўлади. Буларга қурилиш майдонида аник бажариладиган иш жараёнида қўлланиладиган тадбирлар кирадиким, буларга мисол қилиб, мошин ва механик ускуналарни устувор ўрнатилиши, уларни ҳаракат йўлларини ва иш тартибини тўғри ташкил қилиш, босим остида ишловчи идишлар ва ускуналардан хавфсиз фойдаланишни таъминлаш, юк кўтарувчи механизмлардан, ҳамда электр ускуналаридан тўғри фойдаланиш ва курилиш майдонида бажарилаётган барча ишни хавфсиз бажарилишини таъминловчи иш шароитини таъминловчи тадбирларни кўрсатиш мумкин. Иккинчиси махсус (номенклатура) тадбирлари бўлиб, улар корхонадаги жами ишчи хизматчиларнинг иш шароитларини яхшилашга, иш куроллари ва асбоб-ускуналарини созлашга, такомиллантиришга, умуман бахтсиз ҳодисаларни камайтиришга қаратилгандир. Буларга замонавий асбоб ускуналар, кичик механизмлар, мослама ва қурилмаларни жорий қилиш, ихчам ва об-хавога мос ишчи кийимлари билан ҳамда қиш ва ёзнинг иқлим шароитига, яъни санитария меъёрлари талабини қондиpаоладиган '‘Комфорт’' маркали кўчма вагонлар билан таъминлаш ва шунингдек меҳнат хавфсизлиги бурчакларининг давр талабига доир ташкил қилиш ва бошкалар киради. Одатда махсус тадбирлар курилишда бахтсиз ходисаларнинг сабабларини таҳлили асосида ва жойлардаги иш шароитларини назарда тутган ҳолда корхона маъмурияти ва касаба уюшмаси томонидан режалаштирилади. Бу режа ишчи ва хизматчилар мухокамасидан ўтказилиб тасдиқланади. 32 Махсус тадбирлар таркибан уч хилга бўлинади: 1.Бахтсиз ҳодисаларни огоҳлантирувчилар: иш тартиботини яхшилаш, замонавий асбоб-ускуналар ва ёрдамчи ҳимоя воситалари билан таъминлаш, масофадан бошқаришни ва ахборот мосламаларини жорий қилиш ва ҳ.о. 2.Касб касаллигини олдини олувчилар: ишчи хизматчиларни заҳарли ва хавфли ишлаб чиқариш омилларидан асровчи мосламаларни қўллаш, совутгич ва иситгич, ҳамда ҳаво тозаловчи қурилмаларни жорий қилиш ва ҳ.о. 3.Меҳнат шароитини соғломлаштирувчилар: ишчиларнинг турмуш шароитини такомиллаштириш, ечиниб-кийиниш, овқатланиш, ва дам олиш, хоналарини ташкил қилиш, меҳнат хавфсизлиги бўйича кўргазма ва кабинетларда малака ошириш ва ҳ.о. Бу каби махсус хавфсизлик тадбирларининг режаси тузилиб жамоа мажлисларида тасдиқданади ва жамоа шартномасига киритилади. Шу кундан эътиборан маъмурият ва касаба жамоаси учун бу тадбирлар режасини бажариш шартли тус олади. Улар ишчи-хизматчилар олдида бу режаларни бажарилиши ҳақида вақти-вақти билан ҳисобот бериб боришлари лозим бўлади. Режаланган тадбирларни амалда бажариш маълум сарф-ҳаражатни талаб қилади. Шу боисдан биринчи турдаги кундалик тадбирларни бажариш учун бино ва ишноотларни лойиҳаси баҳоланаётганда тўла сарф-ҳаражатнинг 0,25-0,5% га тенг маблағ қўшиб ёзиладиким, бу фақат шу бино қурилиши давомида қурилиш майдонида меҳнат хавфсизлигининг таъминлашга қодир ва зарур бўлган режадаги тадбирларни бажаришга сарфланиши шарт бўлади. Иккинчи турдаги махсус хавфсизлик тадбирларини бажариш учун эса, юқори ташкилотлар томонидан ҳар йили меҳнат хавфсизлиги ва иш шароитини яхшилаш учун қуйи ташкилотларга бир йиллик умумий фойданинг 7 % ини ажратиб берадилар. Бу маблағларни фақат махсус режа учун фойдаланиш мумкин, бошқа мақсадда ишлатиш катьиян ман этилади, 33 бу хақда ўз вақтида юқори ташкилотларга ҳисобот берилади. Корхона маъмурияти бу шартни бузган тақдирда жамоа олдида жавобгар бўлади. Бу маблағларни сарфлашда энг муҳим омиллардан бири, тадбирларни заруриятчилик даражасини аниқлашдир. Бунинг учун мавжуд ташкилотлардаги бахтсизликларни миқдори, келиб чиқиш сабаблари ҳамда улар туфайли вужудга келган меҳнатга яроксиз кунлар нисбатидан келиб чиққан ҳолда тадбирларнинг зарурият даражасига мувофиқ маблағ ажратиш мақсадга мувофиқдир. Download 5.01 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling