Бахриддинова Н. М., Сулайманов С. С
Ишчи ва хизматчиларни меҳнат муҳофазаси бўйича малакасини
Download 5.01 Kb. Pdf ko'rish
|
ҲАЁТ ФАОЛИЯТИ ХАВФСИЗЛИГИ ЎҚУВ ҚЎЛЛАНМА
1.3.2. Ишчи ва хизматчиларни меҳнат муҳофазаси бўйича малакасини
ошириш. Ҳозирги замон қурилиш тартиботи халқ ҳўжалигининг энг мураккаб ишлаб-чиқариш жараёнларидан бирига айландиким, бунда ишчи ва хизматчиларнинг касбий малакаси ишнинг сифатига ва уларнинг хавфсизлигига бевосита боғлиқдир. Қурилишда хавфсизлик техиикаси (ҚМҚ 3.01.02-00) меъёрининг 1.22. бандида ёзилишича қурилиш-ташкилоти маъмурияти ёш, тажрибасиз ўсмирларни ишга қабул қилинган кундан бир ой ўтмаган вақт ичида уларга меҳнатни хавф-хатарсиз бажариш йўлларини ўргатишлари шартдир дейилган. Бу одатда махсус ўқув муассасаларида ишчиларни ўқишга юборган ташкилот ҳисобидан амалга оширилади. Вазирлар Махкамаси Қарорига биноан қурилиш ва саноат корхоналарида муҳандис- техник ходимлар ва ишчиларни малакасини ошириш мақсадида олий ва махсус билим юртларининг ўкув дастурига меҳнат хавфсизлиги талаб ва қоидалари, санитария меъёрлари ва ёнғин хавфсизлиги бўйича энг зарур мавзулар киритилган бўлиши шарт. Меҳнат хавфсизлигини тушинтириш ўтказиш, имконияти ва зарурияти бор жойларда меҳнат хавфсизлиги бўйича ишчи ва техник ходимларни билимларини синов-тест усулида аниқлаш зарурий шартлардан ҳисобланади. 34 Тушунтиришлар қуйидаги кўринишларда бўлади: кириш олдидан тушунтириш ва иш жойида тушунтириш. Иш жойидаги тушунтириш ўз навбатида яна режали ва режадан ташқари ҳолда учрайди. Кириш олдидан тушунтириш хавфсизлик муҳандиси томонидан ишга қабул қилинган кунда ўтказилади. Бу тушунтириш давомида янги ишга кираётган ишчини мазкур корхонанинг ички тартиб қоидалари, ўзига хос хавфли ва зарарли омиллари, бахтсиз ҳодисаларга олиб келиши мумкин бўлган асосий сабаблар, хавфсизлик техникаси талаб ва меъёрларини бажариш, шахсий ҳимоя воситаларидан фойдаланиш ва бахтсиз ҳодисалар содир бўлганда биринчи ёрдам кўрсатиш усуллари билан таништирилади. Иш жойидаги тушунтириш қурилиш раҳбари иштирокида уста ёки бригадир томонидан ўтказилади. Бунда ишчи бажарадиган вазифаси, иш жойи хавфсизлик техникаси қоидалари билан танишади. Мошин ва механизмларнинг ишлатиш тартиби ва уларда кузатиладиган носозликлар, сигнал бериш схемалари, шахсий муҳофаза воситаларидан фойдаланиш қоидалари тушунтирилади. Иш жойида хавфсиз ишлаш усуллари намойиш қилинади. Биринчи келган ишчи 10 кун муддат билан тажрибали ишчи назоратида иш ўрганади. Синов комиссияси томонидан ишчининг маҳорати қониқарли деб баҳолангандан кейин тажрибали ишчи назоратида унга мустақил иш берилади. ўтказилган барча тушунтиришлар хавфсизлик журналига ва ишчининг шахсий китобига ёзиб қуйилади. Корхоналардаги барча ишчилар учун уч-тўрт ойда бир марта иш жойидаги тушунтириш режали қайтариб турилади. Қурилиш тартиби ва жойи ўзгарганда, иш жойларига янги механизмлар ўнатилганда, заҳарланиш ва бахтсиз ҳодисалар рўй берганда ва шунга ўхшаш ҳолларда режадан ташқари тушунтириш ўтказилади. Қурилиш корхоналарида меҳнатни муҳофаза қилиш масалаларини ташвиқот қилиш мақсадида хавфсизлик техникаси кўргазмалари ташкил 35 этилади. Унда хавфсизлик техникасига оид қўлланмалар, плакатлар, махсус китоблар, замонавий шахсий ҳимояланиш воситалари ва бахтсизликлар сабабларининг таҳлили аниқ мисолларда намойиш қилинади. Бундай хоналар умумий тушунтириш ўтказишда фойдаланилади. Ишчиларнинг хавфсизлик техникаси бўйича билимларини ошириш учун радио, кино, компьютер, телевизор ва бошқа воситаларни кенг қўллаш, меҳнат муҳофазаси хақида маърузалар уюштириш яхши натижалар беради. Муҳандис-техник ходимларни ва ишчиларни хавфсизлик қоидаларига ўргатиш тартиби халқ ҳўжалигининг ҳамма корхоналарига, шу жумладан қурилиш муассасаларига ҳам бирдай тааллуқлидир. Ишчилар учун малака оширишни махсус билим юртида назарий ва амалий билимларни узвий боғлаган ҳолда олиб борилиши шарт ҳисобланади. Бундай укув юртларида бўлажак қурувчиларни ихтисослари бўлган ҳолда дастлаб 4 ой муддат ичида ўқитилиб, охирида олинган билимлари синов-тестлари ёрдамида аниқланади ва ҳарбир битирувчининг илмий савияси ва амалий маҳоратига қараб малака даражаси берилади. Агар ишчида қўшимча яна бошқа ихтисосларни ўзлаштиришда иштиёк бўлса, уни иккинчи бор малака оширишга 2 йилдан кейин, 2 ойга рухсат этилади. Ишчилар ўз малакаларини бу ўкув юртларида корхона ҳисобидан ўртача маош олган ҳолда оширадилар. Муҳандис-техник ходимлар ҳам ўз навбатида корхона ҳисобидан малака ошириш илмий муассасаларда 1 ойдан 6 ойгача муддат билан ҳар 6 йилда бир марта ўз малакаларини ошириб борадилар. Бундай малака оширишлар муҳандис-техник ходимларнинг ҳар тарафлама камол топишларига замин яратади. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling