Бахриддинова Н. М., Сулайманов С. С


Меҳнат муҳофазасини бошқариш ва таъминлашга қаратилган


Download 5.01 Kb.
Pdf ko'rish
bet16/96
Sana02.06.2024
Hajmi5.01 Kb.
#1836040
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   96
Bog'liq
ҲАЁТ ФАОЛИЯТИ ХАВФСИЗЛИГИ ЎҚУВ ҚЎЛЛАНМА

1.3.3.Меҳнат муҳофазасини бошқариш ва таъминлашга қаратилган 
техниқ иқтисодий ва ижтимоий тадбирлар самарадорлигини баҳолаш 
Ҳар қандай ишлаб чиқаришнинг асосий мақсади — фойда олишдир. 
Ишлаб чиқариш фаолияти давомида ушбу кўрсаткични пасайтирувчи 
омиллар аниқланади. Авария ва бахциз ҳодисаларга олиб келувчи турли 
хавф-хатарлар шулар жумласига киради (4-расм). Авария ускунанинг тўхтаб 
қолиши ёки ишлаб чиқишига сабаб бўлиши, бахциз ҳодиса эса ходимнинг 
меҳнат қобилиятини ёъқотиши ёки ўлимига олиб келиши мумкин. Натижада 
авария ҳам, бахциз ҳодиса ҳам корхонага зарар келтиради ва фойданинг 
камайишига олиб келади. 
Хавф-хатарларни идентификациялаш, хавфни баҳолаш ва таҳлил қилиш, 
уни камайтириш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқиш орқали хавф 
даражасига таъсир кўрсатиб авариялар ва бахциз ҳодисалар этказадиган 
зарарни қоплаш учун кетадиган харажатларни камайтириш мумкин. 
Шунингдек ходимларни, техник хизмат кўрсатишни, технология ва 
меҳнат интизомини бошқариш жараёни орқали, ускунанинг ишончлилигини 
таъминлаш ёъли билан хавфга таъсир кўрсатиш мумкин (2-расм). 


37 
4-расм. Хавф-хатарларнинг корхонага зарар этказиши 
Хавфли ишлаб чиқариш объектидаги авариялар таҳлили шуни 
кўрсатдики, юқори авариявийликнинг сабабларидан бири — бу корхонани 
бошқариш тизими, шу жумладан унинг таркибий қисми бўлган меҳнат 
хавфсизлигини бошқариш тизими фаолиятининг этарли даражада самарали 
эмаслигидир. 
Хавфли ишлаб чиқариш объектидан фойдаланувчи ташкилот 
травматизм ва аварияларнинг олдини олишни таъминлайдиган меҳнат 
хавфсизлигини бошқариш тизимини ишлаб чиқиши ва жорий этиши керак. 
Бундай тизим доирасида ходимларнинг меҳнат хавфсизлиги соҳасидаги 
ҳуқуқ ва аниқ белгилаб берилиши, самарали ишлаб чиқариш назорати 
ташкил этилиши, хавф омилларини бартараф этиш ёки камайтириш бўйича 
ташкилот раҳбарияти даражасида оптимал ва ўз вақтида қарорлар қабул 
қилиш учун маълумотлар олиш ва уларни таҳлил қилиш таъминланиши 
керак. 


38 
5-расм. Бошқарув жараёнларининг хавфга таъсири 
Меҳнат хавфсизлигини бошқариш тизимини барпо этишнинг муҳим 
шартларидан бири — бу ушбу тизимнинг ҳозирги замон республика 
талаблари ва халқаро сифат, хавфсизлик ва саломатликни бошқариш 
тизимлари стандартларига мувофиқ бўлишидир. 
Ушбу тизимнинг ишлаб чиқилиши корхонага қуйидаги имкониятларни 
беради: Барча тузилмавий бўлинмалардаги ҳақиқий ҳолат ҳамда саноат 
хавфсизлиги ва меҳнат хавфсизлиги кўрсаткичларини пасайтирувчи омиллар 
мавжудлиги тўғрисида тўлиқ маълумотга эга бўлиш. Авариялар ва 
ҳалокатларни олдини олиш. У ёки бу бошқарув қарорини чиқаришда 
раҳбарнинг мустақиллигига дахл қилмаган ҳолда, корхонани вақт тиғиз 
бўлган шароитларда, экстремал ёки стресс вазиятларда қабул қилинган 
ноўрин қарорлардан ҳимоя қилиш. Ходимлар травматизми даражасини 
бирмунча камайтириш, авария туфайли бузилган ускуналарни тиклаш учун 


39 
сарфланадиган харажатларни қисқартириш, ва бадал тўловларини 
камайтириш яъни корхона фойдасини ошириш. 
Меҳнат хавфсизлигини таъминловчи техник воситани техник 
самарадорлиги деганда бир техник восита мазкур вазифани бажарувчи 
янгидан ишлаб чиқилган восита билан алмаштирилганда моддий 
ресурсларни (материал, энергия, хом ашё, сув ва х.к) тежалиши ва хизмат 
муддатини оширишга эришилганлиги тушунилади. Меҳнат хавфсизлигини 
таъминловчи техник воситани ижтимоий самарадорлиги ишчиларни касб 
касалликларига чалинишини камайиши билан бахоланади. Техник воситани 
ишлаб чиқаришга жорий этиш натижасида касб касаллигига чалиниши 
эҳтимоли бартараф этилади. Меҳнат хавфсизлигини таъминловчи техник 
воситани иқтисодий самарадорлиги меҳнат хавфсизлиги ошиши натижасида 
меҳнат унимини ўсиши, кадрлар қўнимсизлигини камайиши ва ишга яроқсиз 
кунларни қисқариши эвазига корхона ёки фирмада олинадиган қўшимча 
даромад билан баҳоланади. Меҳнат хавфсизлигини таъминловчи техник 
воситаларни самарадорлигини баҳолаш муҳим аҳамиятга эга масала 
ҳисобланади. Самарадорлик натижасига асосан маҳсулот ишлаб чиқарувчи 
ишчилар меҳнат шароитини яхшиланишидан оладиган фойдасини аниқ 
қийматини рақамларда ҳис этади. Самарадорликни баҳолаш ва иқтисодий 
жиҳатдан манфаатдорликни ҳисоблашнинг қатор усуллари мавжуд ва 
уларнинг асосий моҳияти ва талаблари давлат андозаларида белгилаб 
берилган. 
Мавжуд усуллар талабларига биноан техник ижтимоий ва иқтисодий 
самарадорлик қуйидаги тартибда бахоланади: 
1.Белгиланган меъёрлардан юқори катталиклардаги хавфли ва зарарли 
ишлаб чиқариш омиллари таъсири остида ишлаётган ишчилар сони 
аниқланади. 


40 
2.Хавфли ва зарарли ишлаб чиқариш омиллари таъсири остида 
ишлаётган ишчиларнинг маълум вақтдан сўнг турли касб касалликларига 
чалиниши эхтимолига тегишли маълумотлар тўпланади. 
3.Техник восита самарадорлигини баҳолаш учун базавий вариант 
танланади. 
4.Самарадорликни ҳисоблаш учун зарур бўлган дастлабки маълумотлар 
тўпланади. 
5.Техниқ ижтимоий ва иқтисодий самарадорлик ҳисобланади. 
Дастлабки маълумотлар асосида меҳнат хавфсизлигини таъминловчи 
техник воситанинг техниқ ижтимоий ёки иқисодий самараси ҳисобланади. 
Техник самарадорликни хисоблашда солиштирилаётган техник воситаларни 
материал сарфи, пухталиги, ишга яроқлилиги, таъмирбоблиги, хизмат 
муддати, энергия сарфи, техник хизмат ҳаражатлари каби кўрсатгичлари 
таққосланади. Ҳисоблаш формулалари ҳар бир восита учун алоҳида 
танланиши мумкин. 
Меҳнат хавфсизлигини таъминловчи техник воситалар ижтимоий 
самарадорлиги қуйидаги формула билан ҳисобланади. 
100
1
2
1
2
2












Download 5.01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   96




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling