Бахриддинова Н. М., Сулайманов С. С
-расм. Бахтсизлик келтирган «сабаблар дарахти»
Download 5.01 Kb. Pdf ko'rish
|
ҲАЁТ ФАОЛИЯТИ ХАВФСИЗЛИГИ ЎҚУВ ҚЎЛЛАНМА
4-расм. Бахтсизлик келтирган «сабаблар дарахти» Маст ҳолида ва маъмурият рухсатисиз ўз манфаати йўлида иш бажариш вақтида олинган шикастланишлар ишлаб чиқариш билан боғланмаган бахтсиз ҳодисаларга киради. Мавжуд меҳнат қонуниятига асосан, шикастланганлиги учун иш хақи фақат ишлаб чиқариш билан боғланган бахтсиз ҳодисаларгагина корхона ҳисобидан тўланади. Бошқа ҳолларда ишга лайоқатсизлик варақаси очилмайди ва қабул қилинмайди. Қурилишда санитария меъёрларининг бузилиши натижасида, меҳнат шароитининг салбий омиллари таъсири оқибатида ҳархил хасталиклар пайдо бўлади. Касб касалликлари деб, қурувчининг меҳнат фаолияти билан боғлик 46 бўлган хасталиклар ва заҳарланишларга айтилади ва улар қониқарсиз иш шароитида вужудга келади. Касб касалликлари, шамоллаш, жисмоний зўрикиш ва санитария талабларига зид шароитларда узоқ муддат меҳнат қилиниши натижасида содир бўлса, заҳарланиш қисқа вақт ичида тери, нафас олиш йўллари ва баъзан овқат хазм қилиш органлари орқали кириб қолган заҳарли моддалар таъсиридан вужудга келади. Бир соат ёки бир кунлик иш давомида олинган заҳарли моддалар таъсиридан заҳарланиш ўткир заҳарланиш дейилади. Ойлар ва йиллар давомида оз-оздан олинган заҳарли моддаларнинг йиғилиши натижасида юзага келган хасталик сурункали заҳарланиш дейилади. Қониқарсиз иш шароитларида ишлаш натижасида касбий касалликлар келиб чиқади. Уларга атмосфера босими таъсирида келиб чиқадиган кессон ва тоғ касалликларини, чанг таъсиридан пневмокониоз касаллигини ва терини яллиғланиши ёки заҳарланиши, дерматит ва яралар вужудга келиши каби хасталликлар мисол бўлади. Қонун талабларига биноан шикастланиш ва касб касалликлари йўл қўйиб бўлмайдиган ҳол ҳисобланади. Аммо улар содир бўлганда ҳам фақат ташкилий ва техник сабабларга кўра, ижрочиларни қўпол хатолари эвазига бўлиши мумкин. Шунинг учун ҳам жамиятимизда ҳар бир бахтсиз ҳодиса ва касбий касалланиш муайян тартиб асосида текширилади ва рўйхатга олинади. Бахтсиз ҳодисалар чуқур таҳлил қилинади ва уларни келиб чиқиш сабаб- лари ўрганилади, касбий хасталиклар даволанади, келажакда бу фожиалар такрорланмаслик учун зарур чоралар кўрилади. Download 5.01 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling