Бахриддинова Н. М., Сулайманов С. С


-расм.«Инсон-атроф муҳит» тизимида хавфларнинг ўзаро таъсири


Download 5.01 Kb.
Pdf ko'rish
bet6/96
Sana02.06.2024
Hajmi5.01 Kb.
#1836040
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   96
Bog'liq
ҲАЁТ ФАОЛИЯТИ ХАВФСИЗЛИГИ ЎҚУВ ҚЎЛЛАНМА

1-расм.«Инсон-атроф муҳит» тизимида хавфларнинг ўзаро таъсири 
Шунинг учун профессионал кадрлар тайёрлашда олий таълимнинг барча 
йўналишлари ва мутахассисликлари ҳаёт фаолияти хавфсизлигига оид 
қонунлар ва меъёрий ҳужжатлар талабларини, техносфера хафсизлигини 
таъминлашни назарий, амалий, методологик асосларини чуқур ўрганиши 
зарур ва шартлиги уларда(мутахассисларда) хавфсизлик маданиятини 
шакллантиришда ўта муҳим ва долзарб муаммо саналади. Хавфсизлик 
маданиятини шакллантириш учун зарур билимларн ўрганиш, кўникма ва 
малакани ҳосил қилиш катта миқдордаги интелектуал ва вақт заҳираларини 



сарф этишни талаб қилади. Бунинг бош сабаби мустақилликдан олдинги 
таълим тизимида хавфсизлик маданиятини шакллантириш учун зарур 
билимлар, кўникма ва малака учта ўзаро чамбарчас боғлиқ бўлган алоҳида 
фанлар доирасида амалга оширилган. Ишлаб чиқаришдаги хавфлардан 
ҳимоялаш «Меҳнат муҳофазаси» фанида, инсонлар ишлаб чиқариш 
фаолиятини атроф муҳитга таъсирини камайтириш «Атроф муҳит 
муҳофазаси» фанида ва турли тусдаги фавқулотда вазиятларда фуқароларни 
ҳимояси «Фуқаро муҳофазаси» фанида ўрганилган.Ушбу фанлар соатлари 
юкламалари деярли тенг бўлиб (2-расм), уларнинг ҳар бири охирги 
семестрларда ўқитилган. 
2-расм. ХХ-асрнинг 90-йилларида олий таълимда ўқитилган
«Меҳнат муҳофазаси» (36%), «Атроф муҳит муҳофазаси»(30%), 
«Фуқаро муҳофазаси» (30%) фанларни юкламалари. 
Чунки фанга оид мавзуларни ўзлаштириш талабаларнинг махсус 
фанлардан олган билим, малака ва кўнималари билан узвий боғланган. 
Хавфлар ва уларни келиб чиқиши ишлаб чиқаришдаги технологик жараёнлар 
ва техник воситаларга тегишли бўлиб, хавфсизлик касбий фаолият жараёнида 
таъминланиши бўйича билим берилади, кўникма ва малака шаклантирилади. 
Маълумки, 
меҳнат 
муҳофазаси 
давлат 
ижтимоий-иқтисодий 
ривожланишининг муҳим омили ҳисобланади. Ишлаб чиқаришдаги 


10 
жароҳатланишлар ва касб касалликлари ходимлар ва иш берувчилар учун 
ҳам, умуман мамлакат учун ҳам моддий ва маънавий йўқотишларга олиб 
келади. Халқаро меҳнат ташкилотининг берган маълумотларига кўра, ҳар 
йили ўз иш жойларида 2 миллионга яқин киши ҳалок бўлади. Бошқача қилиб 
айтадиган бўлсақ ҳар 15 сонияда дунё миқёсида ўлимга олиб келадиган битта 
ишлаб чшаришдаги бахтсиз ҳодиса юз беради. Меҳнат фаолияти билан 
боғлиқ хасталиклардан 160 миллионга яқин киши азият чекади. Шу 
жумладан Ўзбекистонда, статистика маълумотларига қараганда, иш 
жойларидаги 
ноқулай 
меҳнат 
шароитлари 
туфайли 
ҳар 
йили 
республикамизда 260 нафар ходим ёки ишчи орттирилган касб касалликлари 
туфайли ногирон бўлиб қолмоқда.Уларни 30 фоизи ишлаб чиқаришдаги 
шовқин,18 фоизи иш жоидаги титраш ва 20 фоизи кимёвий зарали омиллар 
таъсирида орттирилган касб касалликлари ҳисобланади. Бунинг асосий 
сабабларидан бири - иш берувчилар ва ходимлар(хизматчилар, ишчилар) 
томонидан меҳнат муҳофазаси бўйича ҳуқуқий, техник-меъёрий ҳужжатлар 
талабларининг бузилишини олдини олиш ишларини қониқарсизлиги. 
Ҳозиги вақтда Ўзбекистонда хизматчиларнинг бехатар меҳнат қилиш ва 
соғлиғини сақлашга бўлган ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг зарурий 
қонунчилик 
базаси 
яратилган. 
Ўзбекистан 
Республикаси 
Меҳнат 
кодексининг 30 дан ортиқ моддаси бевосита меҳнатни муҳофаза қилиш 
масалаларига бағишланган. Адолатли меҳнат шароитлари - бу бутун иш 
стажи давомида ишловчи ва унинг авлодлари касалликлар ёки соғлиғидаги 
ўзгаришларни келтириб чиқармайдиган меҳнат шароитларидир. Яъни айтиш 
мумкинки, меҳнат шароитларининг адолатлилиги мезони уларнинг барча 
қонунчилик ва меъёрий ҳужжатлар талабларига мос келишидир. 
Бугунги кунда «Ҳаёт фаолияти хавфсизлиги ва меҳнат муҳофазаси» 
мазкур фанларни олий касбий таълимда ўқитиш Ўзбекистоннинг қатор 
қонунларида ва қонун ости ҳамда меъёрий-техник ҳужжатларда белгилаб 
қўйилган.


11 

Download 5.01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   96




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling