Бахриддинова Н. М., Сулайманов С. С
Меҳнат муҳофазасида қонунчилик асослари
Download 5.01 Kb. Pdf ko'rish
|
ҲАЁТ ФАОЛИЯТИ ХАВФСИЗЛИГИ ЎҚУВ ҚЎЛЛАНМА
1.2. Меҳнат муҳофазасида қонунчилик асослари
Ўзбекистонда ишчи ва хизматчиларнинг меҳнат жараёнида соғлигини саклаш, яъни касбий касалликлар ва тасодифий жароҳатланиш каби бахтсиз ходисаларни олдини олиш давлат назорати остига олинган. Мустақил Ўзбекистон Республикасининг Олий кенгаши 8 декабрь 1992й. XIII чақириқ X сессиясида тасдиқланган, янги Бош Комусида Ўзбекистон фуқароларига ўзларига маъқул ва жамиятга фойдали бўлган меҳнат билан шуғулланиш, ҳунар ўрганиш, илм олиш, ижод қилиш, дам олиш, соғлиқни муҳофаза қилиш, даволаниш ва бошка ҳуқуқлар кафолатлангандир [1]. Республикамиз қонунларидан яна бири Ўзбекистон Республикасининг “Меҳнат кодексидир” [2]. Бунда меҳнат муҳофазасига тааллуқли барча масалалар қонун асосида тасдикланган. Бу қонун кенг камровли бўлиб, таркибида жамоа ва шахсий меҳнат шартномаларини тузиш (35-56 ва 77-113 моддалар), меҳнат қилиш ва дам олиш вактлари (114-125 ва 126-152 моддалар), иш хаққи ва тўлов қоидалари ( 153-164 ва 165-173 моддалар), меҳнат муҳофазаси ва интизоми (174 -184 ва 211 - 223 моддалар), аёллар ва ёшлар меҳнати (224-238 ва 239-257 моддалар), меҳнаткашларнинг ижтимоий суғурта таъминоти ( 282 - 294 моддалар ) ва бошкалар инсон хаётини осойишталигини ва хавфсизлигини таъминловчи тартиб ва қоидаларни ўзида мужассамлаштирган. 1996 йил 1 апрелдан буён амалда қўлланиб келинаётган яна бир қонун, Ўзбекистон Республикасининг маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексидир [3]. Бунда меҳнаткашларнинг соғлиги ва меҳнатини муҳофаза қилиш мақсадида маъмурий ҳуқуқбузарликларга нисбатаи мажбурий жавобгарлик жазо чоралари тайинланган. Бу қонунлар меҳнаткашларни меҳнат фаолиятларида хавфсизликларини таъминлаш, уларни ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, меҳнат шароитларини санитария ва хавфсизлик талабларига мос келадиган даражада 12 таъминланишини назорат қилишга хизмат қилади. Шу боисдан қурилиш ташкилоти маъмурияти хавф-хатарсиз иш шароитини таъминлайоладиган замонавий техника воситаларини, илғор қурилиш услубларини жорий қилишга масъулдир. Буиинг учун белгиланган тартибда маблағ ажратилади ва у айнан меҳнат хавфсизлигини таъминловчи тадбир-чораларни ишлаб чиқиш ва уларни амалда тадбиқ этиш учун сарфланмоғи талаб этилади. Барча бино ва иншоотларни лойихалаш, қуриш ва улардан фойдаланишда меҳнат муҳофазаси меъёрларига риоя қилиш қатъиян шарт ҳисобланади. Агар биноларни қуришда ҚТҚ лойиҳаларида меҳнат хавфсизлиги қоидалари тўлиқ таъминланмаган бўлса, бундай лойихаларни қуришга рухсат этилмайди ва қурилаётган бирор саноат корхонаси, ёки жамоат бинолари курилишида инсон саломатлиги учун хавфсиз меъёрларда кўрсатилганидек ечилмаган бўлса, бундай бинолардан хам фойдаланишга рухсат этилмайди. Бу қонунлардан ташқари меҳнат муҳофазасини бошқарадиган бир қатор хавфсизлик меъёрлари мавжудки, улар қуйидагилардан иборат: -ҚМҚ3.01.02-00 - Меҳнат муҳофазаси бўйича хавфсизлик меъёри ва қоидалари; -СанҚМ 0029-94 -Радиация хавфсизлиги бўйича санитария меъёрлари; -ДавХМТ (ГОСТ) 12.1.001-12.1.002-78, (Меҳнат Хавфсизлиги Меъзонлари Тизими-(ССБТ), ДавХМТ 12.4.011-87, 12.4.087-84, 12.4.089-86, РХМ (НРБ)-76, саноат корхоналаридан чиқаётган зарарли моддалар ва хавфли омиллардан шахсий ҳимоя воситалар меъзонлари; -меҳнат муҳофазасини бошқариш қоидалари; -хотин-кизлар, ёшлар ва иш фаолияти суст шахслар меҳнатини муҳофаза қилиш қоида ва меъёрлари; -меҳнат муҳофазаси борасида давлат ва жамоа назорати ташкилотлари фаолиятини бошқарадиган қоидалар, Давлатсаноатгеоконтехника назорати 13 инпексияси; -меҳнат муҳофазаси қонунларини бузганлида жавобгарлик ва ҳ.о. Download 5.01 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling