Бахриддинова Н. М., Сулайманов С. С
Меҳнат қонунлари талабларини бузганликда
Download 5.01 Kb. Pdf ko'rish
|
ҲАЁТ ФАОЛИЯТИ ХАВФСИЗЛИГИ ЎҚУВ ҚЎЛЛАНМА
1.2.1.Меҳнат қонунлари талабларини бузганликда жавобгарлик турлари Ўзбекистон Республикасининг меҳнат кодекси ва маъмурий жавобгарлик тугрисидаги кодексига асосан, меҳнат қонунлари ва хавфсизлик коидаларихар кандай шаклда бузганликда ёки касаба уюшмалари фаолиятига халал беришда айбланган мансабдор шахслар давлат қонунларида белгиланган тартибда интизомий, маъмурий, моддий ва жиноий жавобгарликка тортиладилар дейилган [1,2,3]. Интизомий жазо чоралари меҳнат қонунларини ёки хавфсизлик коидаларини қупол равишда бузганлиги учун мансабдор шахсларга нисбатан юқори ташкилот маъмурияти томонидан белгиланган тартибда қўлланилади. Касаба уюшмалари, зарур бўлганда, яъни меҳнат қонунлари ва муҳофаза коидаларини бузаётган раҳбар ходимларни интизомий жавобгарликка тортиш ҳақида тегишли ташкилотларга таклифлар киритади. Улар ўз навбатида касаба уюшмаси аъзоларига тартиб бузарлар устида кўрилган чоралар ҳақида бир ой муддат ичида ёзма хабар беришга масъулдирлар. Ички меҳнат тартибини бузилиши куйидаги интизомий жазоларни тадбиқ этиш билан белгиланиди: хайфсан эълон қилиш, иш ҳақининг 20% дан кўп бўлмаган миқдорда жарима солиш ёки меҳнат лавозимида пасайтириш кабилар. Хайфсан бир йилгача таъсир этиб туради, аммо йўл қўйилган хато тузатилиб ишланса, муддатидан олдин олиб ташлаш мумкин. Маъмурий жазо жарима солиш билан белгиланиб, меҳнат муҳофазаси қоидаларини бузган мансабдор шахсларга берилади. Бу жазони бериш ҳуқуқига махсус давлат назорати ва меҳнат вазирлиги қошидаги техник ва ҳуқуқий инспекция аъзолари томонидан меҳнат хавфсизлиги талабларини бузган ишчи, хизматчи техник ва муҳандис ходимларга нисбатан қўлланилади. 14 Маъмурий жавобгарлик муддати қоида бузилган кундан бир ойгача бўлиб, маъмурият кабул қилгаи ёзма қарорга асосан тайинланади. Моддий жавобгарлик деганда, корхона ва жабрланувчига етказилган моддий зapapни ўндириш назарда тутилади. Ишлаб чиқариш технологиялардан, машина ва жиҳозлардан, бинолардан фойдаланишда содир бўлган бахтсиз ходисаларнинг сабабчилари моддий жавобгарликка тортилади. Масалан, кўтарма механизмда ишловчи ишчи меъёридан ортиқча юкни кўтараётиб ускунани бузиб қўйса, у албагта ускунаиипг таъмири учун кетган сарф харажатни тулаши лозим бўлади. Моддий жавобгарликни икки хил усулда ундирилади: яъни моддий зарарни маълум қисмини ёки тўла ҳажми ўндирилади. Чегирилган моддий жавобгарликка кўра айбдор шахснинг ойлик маошидан учдан бири (33%) ушлаб қолинади. Тўла моддий жавобгарликда эса ускунанинг тикланиши учун кетган сарф-харажатнинг тўла микдори ушланиб қолинади. Жиноий жавобгарлик. Меҳнат муҳофазаси қонунлари, меъёр ва қоидалари қўпол равишда ёки эътиборсизлик оқибатида бузилиши натижасида содир бўлган бахтсизлиқ одамни шикастланиши ёки ўлими билан боғлиқ бўлса ёки давлат мулкига катта моддий зарар етказилса, айбдор шахс сўзсиз жиноий жавобгарликка тортилади. Жавобгар шахслар қилинган жиноятларига мувофиқ равишда Ўзбекистон жиноят кодексига асосланиб халқ сайлаган қозилар ҳукми билан жарима тўлаши, ишдан бўшатилиши ва энг оғир жазо 4 йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин [2]. Download 5.01 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling