Бахриддинова Н. М., Сулайманов С. С


-расм. Юракка ташқи массажни ўтказишда қўллар туриши керак


Download 5.01 Kb.
Pdf ko'rish
bet80/96
Sana02.06.2024
Hajmi5.01 Kb.
#1836040
1   ...   76   77   78   79   80   81   82   83   ...   96
Bog'liq
ҲАЁТ ФАОЛИЯТИ ХАВФСИЗЛИГИ ЎҚУВ ҚЎЛЛАНМА

10.26-расм. Юракка ташқи массажни ўтказишда қўллар туриши керак 
бўлган жой 
10.27-расм. Юракка ташқи массажни ўтказишда ёрдам кўрсатувчи шахс 
туриши керак бўлган жой 


218 
Босганда тез-тез шундай силтаб босиш керакки, тўш суяги 4-5 см га 
сурилиши, босиш давомийлиги 0,5 сониядан ошмаслиги, алоҳида босишлар 
оралиғи ҳам 0,5 сониядан ошмаслиги керак. 
Босишлар оралиғида қўллар тўш суягидан олинмайди (агар икки киши 
ёрдам бераётган бўлса) бармоқлар кўтарилган ҳолатда бўлиши, қўллар 
тирсак бўғимларида тўлиқ тўғриланган бўлиши лозим. 
Агар жонлантиришни битта одам ўтказаётган бўлса (10.28-расм), ҳар 
икки марта чуқур ҳаво пуфлаганида тўш суягини 15 марта босиш керақ 
сўнгра яна икка марта ҳаво пуфланади ва яна 15 марта тўш суягини босиш 
керак ва ҳ. Бир дақиқа ичида тўш суягини камида 60 марта босиш ва 12 марта 
ҳаво пуфлаш, яъни 72 муолажани бажариш лозим, шунинг учун реанимацион 
чора-тадбирларнинг 
суръати 
юқори 
бўлиши 
керак. 
Тажрибанинг 
кўрсатишича, сунъий нафас олдиришга кўпроқ вақт сарфланади. Ҳавони 
пуфлашда жабрланувчининг кўкрак қафаси кенгайиши билан ҳаво пуфлашни 
тўхтатиш лозим. 
 
28-расм. Сунъий нафас олдириш ва юракка ташқи массажни бир киши 
томонидан ўтказилиши 
Реанимацион чора-тадбирлар икки киши томонидан ўтказилаётган бўлса 
(10.29-расм), «нафас олдириш — массаж қилиш» нисбати 1:5 ни ташкил 
қилади, яъни битта чуқур ҳаво пуфланганидан сўнг кўкрак қафаси беш марта 
босилиши керак. Жабрланувчига сунъий нафас олдириш вақтида юракка 
массаж қилаётган киши кўкрак қафасини босмай туради, чунки кўкрак 


219 
қафаси босилганидаги ҳаракатлар ҳаво пуфланишидан кучлироқ бўлади 
(ҳаво пуфланишида кўкрак қафасининг босилиши сунъий нафас олдиришни 
ва демак реанимацион чора-тадбирларни самарасиз қилиб қўяди). 
Реанимацион чора-тадбирлар икки киши томонидан ўтказилаётганда ёрдам 
кўрсатувчи шасхлар ҳар 10 — 15 дақиқада ўрин алмашиб туриши мақсадга 
мувофиқдир. 

Download 5.01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   76   77   78   79   80   81   82   83   ...   96




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling