Бахриддинова Н. М., Сулайманов С. С


-расм. Сунъий нафас олдириш ва юракка ташқи массажни икки


Download 5.01 Kb.
Pdf ko'rish
bet81/96
Sana02.06.2024
Hajmi5.01 Kb.
#1836040
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   ...   96
Bog'liq
ҲАЁТ ФАОЛИЯТИ ХАВФСИЗЛИГИ ЎҚУВ ҚЎЛЛАНМА

 
10.29-расм. Сунъий нафас олдириш ва юракка ташқи массажни икки 
киши томонидан ўтказилиши 
Юракка ташқи массаж тўғри бажарилганда тўш суягининг ҳар 
босилишида артерияларда пульс пайдо бўлишига олиб келади. 
Ёрдам кўрсатувчи шахслар юракка ташқи массажни тўғри ва самарали 
ўтказилаётганлигини уйқу ва сон артерияларида пульснинг пайдо бўлиши 
бўйича вақти-вақти билан назорат қилиб туришлари лозим. Жонлантириш 
бир киши томонидан ўтказилаётган бўлса, у ҳар 2 дақиқада уйқу 
артериясидаги пульсни аниқлаш учун юракка массаж қилишни 2-3 сонияга 
тўхтатиб туриши лозим (10.17-расм). Агар жонлантириш икки киши 
томонидан ўтказилаётган бўлса, уйқу артериясидаги пульс сунъий нафас 
олдиришни ўтказаётган шахс томонидан назорат қилинади. Массаж қилиш 
вақтидаги танаффусда пульснинг пайдо бўлиши юрак фаолиятининг (қон 
айланишининг) тикланганлигидан далолат беради. Бунда юракка массаж 
қилишни дарҳол тўхтатиш, аммо сунъий нафас олдиришни, жабрланувчи ўзи 


220 
барқарор мустақил нафас олишига қадар давом эттириш керак. Пульс пайдо 
бўлмаган тақдирда юракка массаж қилишни давом эттириш лозим. 
Сунъий нафас олдириш ва юракка ташқи массаж ўтказишни 
жабрланувчи ўзи мустақил нафас олиши ва юрак фаолияти тикланишига 
қадар ёки уни тиббиёт ходимлари қарамоғига ўтказилишига қадар амалга 
ошириш лозим. 
Агар реанимацион чора-тадбирлар самарали ўтказилса (тўш суяги 
босилганда йирик артерияларда пульс аниқланса, кўз қорачиғлари торайса, 
тери қатламларининг ва шиллиқ
пардаларининг кўкарганлиги камайса), 
жабрланувчида нафас олиш ва юрак фаолияти тикланади. 
Организм 
жонланишининг 
(мустақил 
нафас 
олиши, 
кўз 
қорачиғларининг торайиши, жабрланувчи қўл-оёқларини қимирлатишга 
ҳаракат қилиши ва бошқа) аломатлари пайдо бўлиб, узоқ вақт давомида 
пульс аниқланмаса, бу юрак фибрилляциясидан далолат беради. Бу ҳолларда 
тиббиёт ходимлари қарамоғига топширилишига қадар жабрланувчига сунъий 
нафас олдириш ва юрагига массаж қилиш муолажаларини давом эттириш 
зарур. 
12 ёшгача бўлган болаларга ўтказиладиган реанимацион чора — 
тадбирлар ўзига хос хусусиятларга эга бўлади. Бир ёшдан 12 ёшгача бўлган 
болаларга юрак массажи бир қўлда ўтказилади (10.30-расм) ва боланинг 
ёшига қараб кўкрак қафаси бир дақиқада 70 дан 100 мартагача босилади, бир 
ёшгача бўлган болаларга иккита (кўрсаткич ва бош) бармоқ ёки боланинг 
танасини қолган бармоқлар билан қучоқлаб олиб иккала қўлнинг бош 
бармоқлари билан тўш суягининг ўртасига бир дақиқада 100 дан 120 
мартагача босилади (10.31-расм). 


221 

Download 5.01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   ...   96




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling