Бахриддинова Н. М., Сулайманов С. С


-расм. Оғиз ва оғиз бўшлиғини тозалаш


Download 5.01 Kb.
Pdf ko'rish
bet78/96
Sana02.06.2024
Hajmi5.01 Kb.
#1836040
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   ...   96
Bog'liq
ҲАЁТ ФАОЛИЯТИ ХАВФСИЗЛИГИ ЎҚУВ ҚЎЛЛАНМА

10.19-расм. Оғиз ва оғиз бўшлиғини тозалаш 


212 
10.20-расм. Сунъий нафас олдириш вақтида жабрланувчи бошининг 
ҳолати 
Бунда тилнинг асоси кўтарилиб ҳалқумга кириш йўлини очиб беради
жабрланувчининг 
оғзи 
эса 
очилади. 
Ёрдам 
кўрсатувчи 
шахс 
жабрланувчининг юзига энгашиб, оғзини очиб чуқур нафас олади сўнгра 
лаблари билан жабрланувчининг оғзини тўлиқ ёпиб жабрланувчининг оғзига 
ҳаво юбориб тез нафас чиқаради; шу билан бир вақтда у жабрланувчининг 
бурнини юзи билан ёки пешонани ушлаб турган қўлнинг бармоқлари билан 
ёпиши керак (10.21-расм). 
10.21-расм. Сунъий нафас олдиришнинг «Оғиздан-оғизга» усули 


213 
 
10.22-расм. Сунъий нафас олдиришнинг «Оғиздан-бурунга» усули
Бунда жабрланувчининг кўтарилиши керак бўлган кўкрак қафасини 
кузатиб туриш лозим. Кўкрак қафаси кўтарилиши билан ҳаво пуфлаш 
тўхтатилади, ёрдам кўрсатувчи шахс бошини кўтариб, жабрланувчи аста-
секин нафас чиқаради. Нафас чиқариш янада чуқурроқ бўлиши учун кўкрак 
қафасини секин босган ҳолда жабрланувчининг ўпкасидан ҳаво чиқишига 
кўмаклашиш мумкин. 
Агар жабрланувчининг пульси яхши аниқланаётган ва унга фақат 
сунъий нафас олдириш керак бўлса, сунъий нафас олдириш ўртасидаги вақт 
оралиғи 5 сонияни ташкил этиши керақ бу бир дақиқада 12 марта нафас 
олдиришдан иборатдир. 
Кўкрак қафаси кенгайишидан ташқари тери қатламларининг ва шиллиқ 
пардаларнинг пушти рангга кириши, ҳамда жабрланувчининг беҳушлик 
ҳолатидан чиқиб ўзи мустақил нафас ола бошлаши, сунъий нафас олдириш 
самарадорлигини яхши кўрсаткичи бўлиб хизмат қилади. 
Сунъий нафас олдиришни ўтказишда ёрдам кўрсатувчи шахс 
пуфланаётган ҳавонинг жабрланувчини ошқозонига эмас, балки ўпкасига 
ўтишини кузатиб туриши керак. Қориннинг шишиши ҳавонинг ошқозонга 


214 
ўтганидан далолат беради, бунда кўкрак ва киндик ўртасида қорин қўлнинг 
кафти билан эҳтиёткорлик билан аста-секин босиб эзилади. Бунда 
жабрланувчи қайт этиши мумкин, бунда унинг оғзи ва ҳалқумини тозалаш 
учун жабрланувчининг боши ва елкасини ён томонга (яхшиси чапга) буриш 
керак. 
Агар ҳаво пуфланганда кўкрак қафаси кўтарилмаса, жабрланувчининг 
паст жағини олдинга тортиб чиқариш лозим (10.18-расм). 
Агар жабрланувчининг жағлари бир-бирига маҳкам босилган бўлиб 
унинг оғзини очиб бўлмаса, бу ҳолда сунъий нафас олдиришни «оғиздан 
бурунга» усули билан ўтказиш керак (10.22-расм). 
Жабрланувчи ўзи мустақил нафас ололмаса ва унинг пульси 
аниқланаётган бўлса, бахтсиз ҳодиса миноранинг саватчасида, таянчда ёки 
мачтада рўй берган бўлса сунъий нафас олдиришни ўтирган ёки турган 
ҳолатда ўтказиш мумкин (10.23-ва 10.24-расм). Бунда жабрланувчининг 
бошини имкони борича орқага энгаштирилади ёки паст жағи олдинга 
сурилади. Қолган усуллар худди олдингидек ўтказилади. 

Download 5.01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   ...   96




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling