Бахриддинова Н. М., Сулайманов С. С
Таянч-ҳаракат аппарат аъзолари синган, чиққан, лат еганда ва эти
Download 5.01 Kb. Pdf ko'rish
|
ҲАЁТ ФАОЛИЯТИ ХАВФСИЗЛИГИ ЎҚУВ ҚЎЛЛАНМА
10.7. Таянч-ҳаракат аппарат аъзолари синган, чиққан, лат еганда ва эти узилганда ёрдам кўрсатиш Суяк бутунлигининг бузилиши синган деб аталади. Жабрланувчи синган жойида кучли оғриқни сезади, бу оғриқ, ҳолатни ўзгартирмоқчи бўлганда кучаяди, суяк синиқларининг жойидан силжиши туфайли, қийшайиш, шишганликни кўриш мумкин. Синиш очиқ ёки ёпиқ бўлади; очиқ синишда тери қатламлари ҳам шикастланган бўлади. Синишда, жабрланувчига синган суякнинг қимирламаслигини таъминлаш керак. Бу оғриқни камайтиради ва суяк синиқларининг кейинги силжини ва қон томирлари ҳамда юмшоқ тўқималарни улар томонидан яна жароҳатланишининг олдини олади. Очиқ синишларда олдин қон кетиши тўхтатилади ва стерил боғлам қўйилади. Суяк қимирламаслиги учун стандарт шиналар ёки қўл остидаги материаллардан (фанера, тахта, ёғочдан ва ҳ.) тайёрланган шиналардан фойдаланилади. Ёпиқ синишда жабрланувчининг кийимини ечмаслик — шиналарни кийимни устидан қўйиш керак. Синган жойга оғриқни камайтириш учун «муз» (ях, совуқ сув солинган резина халта, сувга ҳўлланган латта) қўйилиши керак. Чиқиш — бўғимдаги суюқларнинг жойидан силжиши, бунда бўғимларнинг сирти қисман ёки тўлиқ бир-бирига тегмай қолади. Қўл ёки оёқ чиққан вақтдаги кучли оғриқ кейин ҳам камаймайди. Қўл ёки оёқ чиқишининг ҳусусиятлари қуйидагича: бўғимнинг ҳаракатлантириб бўлмаслиги, унинг ноғайритабиий ҳолати, шишганлиги. 231 Қўл-оёқ чиққанда ёки синганда жароҳатланган қўл ёки оёқни шина ёрдамида тўлиқ ҳаракатланмаслигини таъминлаш ва шикастланган жойга «муз» қўйиш керак. Ўз ҳолича қўл ёки оёқни киритишга ҳаракат қилмаслик керақ буни фақат шифокор қилиши мумкин. Жабрланувчини даволаш муассасасига етказиш керақ йўлда ва тиббиёт ходимларига топшириш вақтида жароҳатланган қўл-оёқни ёки тананинг бошқа қисмини қимирламайдиган тинч ҳолатда бўлишини таъминлаш лозим. Қўл-оёқ чиққан ёки синганда шина қўйиш йўли билан камида иккита, синган жойдан тепадаги ва ундан пастдаги бўғимларнинг, катта суяклар синганидан эса — учта бўғимнинг қимирламаслигини таъминлаш керак. Шинанинг маркази синган жой олдида бўлиши лозим. Шина боғлами йирик томирларни, асаб толаларни ва суякларнинг туртиб чиққан жойини эзмаслиги керак. Шинани, яхшиси юмшоқ латта ва устидан бинт билан ўраш керак. Шина бинт, рўмол. камар ва ҳ. билан маҳкамлаб қўйилади. Шина бўлмаган тақдирда, шикастланган қўлни танага, шикастланган оёқни эса иккинчи соғ оёққа боғлаб қўйиш керак. Елка суяги синган ёки чиққанда шинани қўлни тирсагида букиб қўйиш керак. Қўл суягининг юқори қисми синганида шина икки — елка ва тирсак бўғимларига қўйилиши, қўл суягининг пастки қисми синганида эса — унга қўшимча билак бўғимига ҳам қўйилиши керак (10.37-расм). Шинани қўлга бинт билан боғлаш, қўлни эса рўмол ёки бинт билан бўйинга осиб қўйиш керак. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling