235
эҳтиёткорлик билан, жабрланувчини кўтармасдан унинг орқасига
тагидан
кенг тахта, ошиқ-мошиқдан чиқариб олинган эшикни тиқиш ёки
жабрланувчини юзини пастга қаратиб ўгириш лозим, ўгираётган вақтда
унинг танаси эгилиб кетмаслигини (орқа мия шикастланмаслиги учун)
кузатиб туриш керак.
Қовурғалар синганда оғриқ нафас олганда, йўталганда ва ҳаракат
қилганда сезилади. Ёрдам кўрсатишда кўкрак қафасини бинт билан қаттиқ
тортиб ўраш ёки нафас чиқарилганда уни сочиқ билан тортиб боғлаш лозим.
Тоз суяклари синганда тоз қисмини пайпаслаганда, бут қисмида, думғаза
қисмида оғриқ
сезилади, оёқни тўғрилаб кўтариб бўлмайди. Ёрдам
қуйидагича кўрсатилади: жабрланувчининг орқасига тагидан кенг тахта
тиқилади, уни «қурбақа» ҳолатига ётқизиш, яъни унинг оёқларини тиззасида
букиб
икки томонга очиш, тўпиқларини эса бирга қилиш, тиззаси тагига
кийимларни букиб қўйиш керак. Жабрланувчини (ички
органлари
шикастланмаслиги учун) ён томонга ўгириш, ўтқазиш ва оёғига типпа-тик
қилиб қўйиш мумкин эмас.
Бош шикастланганда бош суяги синган бўлиши (аломатлари: оғиз ва
қўлоқдан қон оқиши, беҳушлик ҳолати) ёки мия чайқалиши (аломатлари:
бош оғриғи, кўнгил айниши, қайт қилиш, ҳушини йўқотиш) мумкин.
Бунда
биринчи ёрдам қуйидагича кўрсатилади: жабрланувчини чалқанча ётқизиш,
бошни икки томондан қимирламайдиган қилиб букланган кийимлардан
ясалган ёстиқчалар билан маҳкамлаб қўйиш, қаттиқ сиқиб боғлаш лозим,
агар очиқ жароҳат бўлса стерил боғлам қўйилиши (10.44-расм), «муз» қўйиш
ва шифокор етиб келгунча тўла тинчлик таъминланиши керак.