Бахриддинова Н. М., Сулайманов С. С
-расм. Резина чирмовни қўйиш босқичлари
Download 5.01 Kb. Pdf ko'rish
|
ҲАЁТ ФАОЛИЯТИ ХАВФСИЗЛИГИ ЎҚУВ ҚЎЛЛАНМА
10.35-расм. Резина чирмовни қўйиш босқичлари
228 10.36-расм. Қон кетишини бурама билан тўхтатиш: а — тугун боғлаш; б — таёқча ёрдамида буриш; в — таёқчани маҳкамлаш Чирмовни қон кетиши тўхтамагунча бураш лозим. Агар чирмов тўғри қўйилган бўлса, чирмов қўйилган жойдан пастдаги қон томирда қоннинг пульсацияси аниқланмайди, боғланган жойдан пастдаги оёқ-қўлнинг учи оқара бошлайди. Бироқ чирмовни жуда қаттиқ боғлаб бўлмайди, чунки мушакларни шикастлаш, асаб томирларини сиқиб қўйиш ва оёқ-қўл фалажини пайдо қилиш мумкин. Қўл остида боғлаш учун ишлатса бўладиган чўзиладиган мато бўлмаса, оёқ-қўлни чўзилмайдиган матодан: бўйинбоғ, белбоғ, буралган рўмол ёки сочиқдан ва ҳ. ясалган бурама билан боғлаш мумкин. Бурама ясалиши керак бўлган мато кўтарилган оёқ-қўл атрофида тегишли қистирма қўйиб ўралади, ва оёқ-қўлнинг ташқи томонидан тугун қилиб боғланади. Шу тугуннинг ичига ёки унинг тагига таёқчага ўхшаш қандайдир жисм тиқилиб, қон тўхташига қадар буралади (36-расм). Керакли 229 даражагача буралганидан сўнг таёқчани, ўзи очилиб кетмайдиган қилиб (қўшимча ҳалқа ёки бинт билан) маҳкамлаш керак. Йилнинг илиқ даврида чирмов ёки бурамани 2 соатдан кўпроқ вақтга, совуқ даврида эса — 1 соатдан кўпроқ вақтга қўйиб бўлмайди. Чирмов бундан кўпроқ вақтга қўйилганда оёқ-қўл тўқималарини нобуд бўлиши хавфи бор. Шу бойисдан вақтни назорат қилиш учун чирмов ёки бураманинг тагига ёки жароҳатланганнинг кийимида боғлаш жойининг ёнига, улар қўйилган аниқ вақт кўрсатилган қоғозни қистириб қўйиш керак. Бир соатдан кейин чирмовни (бурамани) қолдириш зарурати бўлса, жароҳатланган жойини тепароқдан бармоқ билан босиб туриб, жароҳатланган жойга қон келиши учун чирмовни 10 — 15 дақиқага ечиб туриш, сўнгра чирмовни олдинги жойидан тепароқ ёки пастроққа қайтадан боғлаб қўйиш керак. Чирмов боғланган жабрланувчини имкон қадар тезроқ даволаш муассасасига етказиш зарур. Ҳаёт учун жуда хавфли бўлган ички қон кетишида, қон тананинг ички органлари бўшлиқларига оқади ва уни амалда тўхтатиб бўлмайди. Уни жабрланувчининг ташқи кўринишига қараб аниқлаш мумкин: унинг ранги оқаради, терида ёпишқоқ тер пайдо бўлади, тез-тез юзаки нафас олади, пульси тезлашиб унинг овози секин эшитилади. Жабрланувчини ётқизиш ёки ярим ўтирган ҳолатга келтириш, унга тинчлик-осойишталикни таъминлаш, тахминин қон кетаётган жойга «муз» (ях, совуқ сув солинган идиш) қўйиш ва тезлик билан шифокорни чақириш лозим. Агар қорин бўшлиғи шикастланганлигига тахмин қилинаётган бўлса, унга ичишга сув бериш мумкин эмас. Бурундан қон кетганда, жабрланувчини ўтқазиш, қон димоғига оқиб тушмаслиги учун бошини олдинга энгаштириш, ёқасини ечиб қўйиш, қаншарига совуқ сувга ҳўлланган латта қўйиш, бурнининг ичига 3 фоизли водород пероксидига ҳўлланган пахта ёки дока тикиб қўйиш, бурун катакларини 4-5 дақиқага бармоқлар билан қисиб қўйиш керак. 230 Оғиздан қон кетганда (қон қусиш) жабрланувчининг бошини ён томонга буриб ётқизиб қўйиш лозим. Download 5.01 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling