Бахриддинова Н. М., Сулайманов С. С


-расм. Қон томирларидан қон кетишини тўхтатиш учун


Download 5.01 Kb.
Pdf ko'rish
bet84/96
Sana02.06.2024
Hajmi5.01 Kb.
#1836040
1   ...   80   81   82   83   84   85   86   87   ...   96
Bog'liq
ҲАЁТ ФАОЛИЯТИ ХАВФСИЗЛИГИ ЎҚУВ ҚЎЛЛАНМА

10.32-расм. Қон томирларидан қон кетишини тўхтатиш учун 
артерияларни босиш керак бўлган жойлари 
елка олдида — қўлтиқ ости (6-нуқта) ёки елка (7-нуқта) артериясини 
елка ўртасида ички томондан босиш;
қўл панжаси ёки бармоқларида — билак ва тирсак артерияларини елка 
олди суягининг пастдаги учдан бир қисмининг панжа олдида босиш (8- ва 9-
нуқталар);
сон қисмида — сон артериясини бутида босиш (10-нуқта);
болдирда — сон артериясини соннинг ўртасида (11-нуқта) ёки тизза 
ости артерияни (12-нуқта) босиш;
оёқ юзаси ва панжаларида — оёқ юзасидаги орқа артериясини (13-нуқта) 
ёки орқа катта болдир артериясини (14-нуқта) босиш. 
Оёқ ва қўллардаги қон кетишини уни жароҳат жойидан юқорироқда 
бўғимда букиш йўли билан тўхтатиш мумкин, агар бу қўл ёки оёқ синмаган 
бўлса (10.33-расм). Жабрланувчининг тезлик билан енгини ёки шимининг 


226 
почасини шимариш ва бўғимини букишда ҳосил бўлган чуқурчага бир сиқим 
пахта, дока ёки исталган мато бўлагини солиб қўйиш ва бўғинни куч билан, 
охиригача букиш керак. Бунда букилган жойдаги ўтган ярага қон келтирувчи 
артерия сиқилади. Оёқ ёки қўл шундай букланган ҳолатида жабрланувчининг 
танасига рўмол, шарф ёки камар билан боғлаб қўйилиши керак. 
10.33-расм. Қон кетишини тўхтатиш учун оёқ-қўлларни бўғимида 
букиш: а — елка олдидан; б — елкадан; в — болдирдан; г — сондан
Жароҳатланган оёқ — қўллардан қон кучли кетганида уни чирмов (жгут) 
билан қаттиқ : тортиб боғлаш керак (10.34-расм). 
10.34-расм. Қон кетишини тўхтатиш учун резина чирмови (жгут) 
Чирмов сифатида ҳар қандай эгилувчан, чўзиладиган мато, резина 
найча, подтяжкалар ва ҳ. дан фойдаланиш мумкин. 
Чирмов жароҳатдан юқорироқ (танага яқинроқ) жойга, олдин қон 
кетаётган томирни тегишли суякка бармоқ билан босиб турган ҳолда, 


227 
оғриқни камайтириш ва терининг қисилиб қолмаслиги учун кийимнинг 
устидан ёки қандайдир юмшоқ қистирма (оёқ-қўлга ўралган бир нечта қават 
қилиб букланган бинт, дока ёки рўмол) устидан боғланади. 
Агар ёрдам бир киши томонидан кўрсатилаётган бўлса, қон томирини 
босиб туришни жабрланувчига топшириш мумкин. 
Чирмовни иккала қўл билан чўзиб туриб, жароҳатланган қўл-оёқ 
атрофида икки-уч марта ўраш керақ бунда чирмов ўрамлари ўртасида 
терининг очиқ қолган жойлари бўлмаслиги лозим (10.35-расм). 

Download 5.01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   80   81   82   83   84   85   86   87   ...   96




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling