Бахриддинова Н. М., Сулайманов С. С


-расм. Паст жағни иккала қўл билан олдинга суриш


Download 5.01 Kb.
Pdf ko'rish
bet76/96
Sana02.06.2024
Hajmi5.01 Kb.
#1836040
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   96
Bog'liq
ҲАЁТ ФАОЛИЯТИ ХАВФСИЗЛИГИ ЎҚУВ ҚЎЛЛАНМА

10.18-расм. Паст жағни иккала қўл билан олдинга суриш.
Жабрланувчининг кўнгли айниса ва у қайт қилишни бошласа, қусиш 
моддаларини йўқотиш учун унинг боши ва елкаларини ён томонга (яхшиси 
чапга) буриш керак. 
Агар жабрланувчи энтикиб, жуда секин нафас олаётган бўлса, лекин 
пульси сезилаётган бўлса унга дарҳол сунъий нафас олиш муолажасини 
бошлаш лозим. Сунъий нафас олдириш вақтида жабрланувчи ётган ҳолатда 
бўлиши шарт эмас. Сунъий нафас олдиришни, жабрланувчи хавфли ва 
зарарли омиллар таъсиридан халос этилиб, ҳамда у таянчдан пастга 
туширилиб, хавфли зонадан олиб чиқилганидан сўнг дарҳол бошлаш керак. 
Агар жабрланувчи беҳуш бўлса ва у нафас олмаса, пульси сезилмаса, 
тери қатламлари кўкарган ва кўз қорачиғи кенгайиб кетган бўлса, дарҳол 
сунъий нафас олдириш ва юракнинг ташқи массажини ўтказиш йўли билан 
организмнинг ҳаётий функцияларини тиклашга ҳаракат қилиш керак. 


210 
Ушбу чора-тадбирлар мажмуаси реанимация (яъни жонлантириш) деб, 
чора-тадбирлар эса — реанимацион чора-тадбирлар деб аталади. 
Қимматли вақтни йўқотиб жабрланувчини ечинтиришнинг ҳожати йўқ. 
Шуни эсда тутиш керакки, юрак тўхтатган вақтдан 4 дақиқа ўтмаган бўлса 
жонлантириш муолажалари самара бериши мумкин, шунинг учун ҳам 
биринчи ёрдамни тез ва имкони борича ҳодиса рўй берган жойда кўрсатиш 
керак. 
Жабрланувчи нафас олмаётган бўлса ёки унинг пульси сезилмаса, уни 
ўлган деб ҳисоблаб унга ёрдам кўрсатишдан бош туртиб бўлмайди. 
Жабрланувчининг ўлгани ҳақидаги хулосани фақат тиббиёт ходимлари 
чиқариши мумкин. 
Жонлантириш ҳаракатларини бошлаш билан бирга шифокор ёки тез 
ёрдамни чақириш ҳақида ҳам ўйлаш керақ фақат буни ёрдам кўрсатаётган 
шахс эмас, балки бошқа шахс қилиши лозим. 
Жабрланувчи нафас олишининг, қон айланишининг тўхташ вақти, 
сунъий нафас олдиришни ва юракка ташқи массаж ўтказишни бошлаш 
вақтини, ҳамда реанимацион чора-тадбирларнинг давомийлигини эслаб 
қолиш ва уларни етиб келган тиббиёт ходимларига маълум қилиб етказиш 
керак.

Download 5.01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   96




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling