Бахриддинова Н. М., Сулайманов С. С
-расм. Чўкаётган одамни бошидан ушлаб қутқариш
Download 5.01 Kb. Pdf ko'rish
|
ҲАЁТ ФАОЛИЯТИ ХАВФСИЗЛИГИ ЎҚУВ ҚЎЛЛАНМА
- Bu sahifa navigatsiya:
- 10.16-расм. Чўкаётган одамни қўлини остидан ушлаб қутқариш а — кўкраги устидан; б — орқа томонидан
10.14-расм. Чўкаётган одамни бошидан ушлаб қутқариш
Қўлидан ушлаб (10.15-расм). Бунинг учун ёрдам бераётган одам чўкаётган одамнинг орқасидан сузиб келиши, унинг тирсакларини орқасига ўтказиши ва уни ўзининг бағрига босиб эркин усулда сузиб қирғоққа олиб бориши керак; 204 10.15-расм. Чўкаётган одамни қўлидан ушлаб қутқариш қўл остидан ушлаб (10.16-расм). Бунинг учун ёрдам бераётган одам чўкаётган одамнинг орқасидан сузиб келиши, ўзининг ўнг (чап) қўлини тезлик билан унинг ўнг (чап) қўли остига ўтказиб олиши, чўкаётган одамнинг иккинчи қўлини тирсагидан тепароғидан ушлаши уни ўзининг бағрига босиб ёнбошлаб сузиб қирғоққа олиб бориши керак. 10.16-расм. Чўкаётган одамни қўлини остидан ушлаб қутқариш а — кўкраги устидан; б — орқа томонидан Ҳушидан кетган одамни қирғоққа олиб чиқиш учун ёрдам бераётган одам ёнбошлаб сузиши ва жабрланувчини сочидан ёки ёқасидан тортиши керак. Чўкаётган одамни ҳар қандай усуллар билан қирғоққа олиб чиқишда унинг оғзи ва бурни сувдан тепада бўлиши керак. 205 Чўкаётган одамни қайиқ ёрдамида қутқариш. Чўкаётган одамни қутқариш учун махсус буюмларсиз қайиқда сузиб борилганда, ўзи билан лангар, чўп, ёғоч ва ҳ. олиб бориш, агар чўкаётган ҳушини йўқотмаган бўлса уни чўкаётган одамга узатиш керак. Агар қайиқда одам битта ўзи бўлса, бу ҳолда у сувга сакрамагани маъқул, чунки бошқараолмайдиган қайиқни сув оқими олиб кетиши мумкин. Қайикни чўкаётган одамнинг олдига фақат ён тарафи билан эмас, балки олд ёки орқа учи билан олиб бориш керак. Чўкаётган одамни қайиққа ё олд ё орқа учидан олиш керақ чунки уни қайиқнинг ён томонидан олинадиган бўлса қайиқ ағдарилиб кетиши мумкин. Агар қайиқдаги ёрдам кўрсатувчи иккинчи одам, чўкаётган одамни қайиқдан туриб сувдан ушлаб кетиши мумкин бўлса, чўкаётган одамни қайиққа олмаса ҳам бўлади. Газ билан заҳарланган шахсларни газланган зонадан олиб чиқиш. Заҳарли газлар чиқиши мумкин бўлган хонадаги шахс ўзини нохуш сезса ёки унда заҳарланиш аломатлари (асабийлашиш, бўшашиш ҳолати, бош айланиши, кўнгил айнаши ва бошқалар) пайдо бўлса, бу ҳолда ушбу одамни тезлик билан хонадан тоза ҳавога олиб чиқиш керак. Жабрланувчининг ҳолати хонадан ўзи чиқа олмайдиган даражада оғирлашса, хонадан ташқарида уни кузатиб турган шахс уни зудлик билан хонадан ташқарига етаклаб ёки кўтариб олиб чиқиши керак. Кузатиб турган шахс жабрланган одамга ёрдам кўрсатиш учун газ билан заҳарланган хонага киришидан олдин, ўзининг ёнида бўлиши керак бўлган кислородли (изоляциялайдиган) ёки шлангли противогаз ниқобини тақиб олиши лозим. Бундай ҳолларда фильтрловчи противогазларни тақиш ман этилади. Кабел иншоотлари ёки газ қувурлари қудуғида турган шахс ўзини нохуш сезганда ёки унда заҳарланиш аломатлари пайдо бўлганда, қудуқни тепасида уни кузатиб турган шахслар, дарҳол сақлагич камарининг елка 206 тасмаларига бириктирилган арқондан фойдаланиб уни қудуқдан чиқишига ёрдам бериши ёки қудуқдан чиқариб олиши керак. Газ билан заҳарланган хонадан олиб чиқилган шахснинг ҳолати яхшиланмаса ва унда заҳарланиш аломатлари сақланиб қолса, бу ҳолда жабрланган шахс зудлик билан даволаш муассасасига юборилиши лозим. Ёнаётган кийимни ўчириш. Агар одамнинг устидаги кийими ёнаётган бўлса, оловни имкони борича тезроқ ўчириш керақ аммо бунда оловни ҳимоя қилинмаган қўллар билан ўчириш мумкин эмас. Кийими ёнаётган одам, одатда, ўзини у ёқдан бу ёқа уради, югуради. Дарҳол уни тўхтатиш чоралари кўрилиши керақ унинг ҳаракатлари оқибатида олов янада кучаяди. Ёнаётган кийимни тезлик билан ечиб ташлаш ёки сув қуйиб, қишда эса қор билан ўчириш керак. Ёнаётган кийимда ерда думалаб ҳам оловни ўчириш мумкин. Ёнаётган кийимдаги одамнинг устига қалин мато, кўрпа, брезент ташлаш мумкин, олов ўчганидан кейин жабрланган одамнинг терисига иссиқлик таъсирини камайтириш учун уни олиб қўйиш керак. Ёнаётган кийимдаги одамни боши билан ўраб бўлмайди, чунки бу уни нафас йўлларининг жароҳатланиши ва оловдан чиқувчи зарарли моддалар билан заҳарланишига сабаб бўлиши мумкин. Download 5.01 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling