Бахтиёр Ҳасанов омонликда кўришайлик


Download 0.76 Mb.
Pdf ko'rish
bet18/39
Sana08.03.2023
Hajmi0.76 Mb.
#1252485
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   39
Bog'liq
Kitob tayyor formatda

 ХАЙРЛИ ТОНГ
 
Тонг еллари сизга махтал
Қараб боқинг дарчага, 
Тароватли ажиб гўзал, 
Хайрли тонг барчага. 
Осмон тиниқ бе талофот, 
Қушлар айтар саловот, 
Турдингизми саломат, 
Хайрли тонг барчага. 
Бир давондан ошганларим, 
Ғайратлари тошганларим, 
Ишга дея шошганларим
Хайрли тонг барчага. 
Насиб этди кўрмоқ олам, 
Тонг чоғи бир ғунчага, 
Ғанимат бу отган тонг ҳам, 
Хайрли тонг барчага. 
Уйғотдими нози ёрнинг, 
Навосидай ажиб торнинг, 
Ишга деган яхши боринг
Хайрли тонг барчага. 
Саломлашмоқ қаризларим, 
Умри болим лазизларим, 
Уйғонинглар азизларим, 
Хайрли тонг барчага. 


48 
АЛЛОҲИМ ИЗМИНГДА ИТОАТДАМИЗ. 
Бахтиёр 
 
Дилни шаффоф этиб ёритди нурлар, 
Сўзлар чаманидан терамиз дурлар, 
Берган ҳар ризқингга айтиб шукурлар
Аллоҳим ,измингда итоатдамиз. 
Дилдора
 
Ёлғиз бир-у бордир яратган Оллоҳ, 
Мискинга, етимга бўлади паноҳ, 
Фисқ ва фасод, ғийбатдир гуноҳ, 
Аллоҳим , измингда итоатдамиз. 
Бахтиёр
 
Савоб йўлларидан оғмай кетамиз, 
Жаннатга етгунча тўлар халтамиз. 
Қиёматга ёруғ юзла етамиз, 
Исломий нурлардан ҳидоятдамиз. 
Дилдора 
 
Кимлар ўзига тўқ, кимлардир фақир, 
Кўнгил савобларсиз гўёки тақир.. 
Хаста қилиб қалбни ўзича ҳақдир, 
Исломий нурлардан ҳидоятдамиз. 
Бахтиёр
 
Қалбларда сўнмайди Ҳажнинг орзуси, 
Бузмагай шайтоннинг фисқу ,қутқуси. 
Синовдан ўтказар тош торозуси
Кутиб Раб дийдорин қаноатдамиз. 


49 

Download 0.76 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   39




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling