78
Ғафлатдан кўз очинг Дўстлар,
Кун ўтмасин савобсиз.!
ЖИГАРЛАРИНГ АРАЗЛАБ КЕТДИ.
Пул мансабнинг ишқида ёна,
Манманлигинг бошингга етди.
Улар учун бўлдинг бегона,
Жигарларинг аразлаб кетди.
Сендан кечди қавму қариндош,
Пичоқ билан айирдинг этти.
Меҳринг бермай бўлдинг бағри тош,
Жигарларинг
аразлаб кетди
Тополмайсан излаб чорасин,
Кўрмай ўтдинг тўйда қорасин,
Қулатгансан меҳр қоясин.
Жигарларинг аразлаб кетди.
Пушаймонинг
уради дарра,
Рангу -рўйинг азоб ҳор этди.
Хувиллайди тўрт ёнинг қара,
Жигарларинг аразлаб кетди.
Аҳволингдан олишмас ҳабар,
Кечиришмас қиёмат қадар,
Руҳи нотинч қабрида падар,
Жигарларинг аразлаб кетди.