71
Оқибатли бўлинг Азизлар!
Меҳр беринг, меҳрин тўшасин,
Қолдирманглар жароҳат излар,
Синдирманглар кўнгил шишасин,
Оқибатли бўлинг Азизлар.
Омонатдир мол -дунё мансаб,
Ранжитманглар ғажиманг асаб,
Кўксингизда иймонни асраб,
Оқибатли бўлинг Азизлар.
Четга суринг шу ғийбат гапни,
Туширманглар
ишончга дарзлар,
Тарк этмасин меҳрнинг тафти,
Оқибатли бўлинг Азизлар.
Бошингизга босиб келса ғам
Олманг асло бировдан алам,
Туғулмаган ҳеч ким шумқадам,
Оқибатли бўлинг
Азизлар
Ҳар жойдадир ҳар кимнинг рисқи,
Аллоҳдан бу тақдиригизлар,
Тарк этмасин Аллоҳнинг ишқи
Оқибатли бўлинг яхшилар
ДИЙДОР ҒАНИМАТДИР ДИЙДОР
ҒАНИМАТ.
Бахтиёр
Бетоб ётганида бўлмаймиз дармон.
Тириклик омонат, берилган неъмат.
72
Бой бериб бўлгач сўнг қиламиз армон,
Дийдор ғаниматдир, дийдор ғанимат.
Сохиба
Сўранг
бир бор холин Ота -Онасиз,
Сизни кутар доим Ака ,Опангиз,
Унутманг
асло сингил, укангиз.
Дийдор Ғаниматдир , дийдор ғанимат.
Бахтиёр
Кимдир беғам юрар парволари йўқ,
Уйғотган Раббимга қилмаслар қуллуқ,
Кеча кўришганинг қара бугун йўқ,
Дийдор ғаниматдир, дийдор ғанимат.!
Do'stlaringiz bilan baham: