Бажарди: Омонхонов А. А ммт-96к-2-гуруҳ талабаси Саволлар 18


Download 1.35 Mb.
bet1/5
Sana27.12.2022
Hajmi1.35 Mb.
#1067525
  1   2   3   4   5
Bog'liq
ОН


Бажарди: Омонхонов А.А
ММТ-96к-2-гуруҳ талабаси
Саволлар


18-вариант
1. Пул турларининг пайдо бўлиши ва унинг пул назариялари билан боғлиқлиги.
2. Ўзбекистонда пул агрегатлари ва уларнинг таркиби.
3. Пул тизимининг турлари.


Жавоблар


1. Пул турларининг пайдо бўлиши ва унинг пул назариялари билан боғлиқлиги.

Кишилик жамиятида айирбошлаш муносабатларининг чуқурлашуви, меҳнат тақсимотининг ривожланиши пулнинг оддий товар шаклидан, ҳозирги кунда ҳисоб – китобларда қўлланилаётган электрон пуллар кўриниши даражасигача этиб келишига сабаб бўлди. Албатта бу жуда узоқ даврни ўз ичига олади. Кишилар стихияли тарзда ҳаёт кечирган ва натурал хўжалик тузуми шароитида турли буюмлар, ҳайвонлар, маҳсулотлар пулнинг вазифасини бажарган бўлса, милоддан олдинги ВИИ – ВИ асрларда металлар пул сифатида амал қилган, ХИ ва ХИИ асрларда қоғоз пуллар, ХХ асрдан эса электрон пуллар иқтисодиётга тўлов воситаси сифатида кириб келди. Демак, пул бугунги кундаги кўринишига этиб келгунча жуда узоқ давр ва ижтимоий – иқтисодий жараёнларни босиб ўтган. Пулнинг турларини ўрганишда уни асл қийматга эга бўлган (ҳақиқий) пул ва асл қийматга эга бўлмаган (ўринбосар) пул сифатида ўрганиш мақсадга мувофиқ. Одатда ҳақиқий пуллар тўлов воситасини бажарганда улар ўз қиймати бўйича айирбошлаш жараёнида иштирок этган, иқтисодиётда пул массасини тартибга солиш бўйича муаммолар мавжуд бўлмаган.


Асл қийматга эга бўлмаган пулларнинг ҳақиқий қиймати номинал қийматига нисбатан бир неча марта паст бўлиб, улар муомалага чиқарилгандан кейин доимий равишда тартибга солиниб туриш лозим. Акс ҳолда иқтисодиётда пул массаси товар массасига нисбатан ортиб кетади ва қоғоз пуллар ўзининг тўлов воситаси сифатидаги қобилиятини йўқотади.
Ҳақиқий пуллар қуйидаги хоссаларга эга бўлган:
– номинал қийматнинг реал қиймат билан мутаносиблиги;
– қийматнинг қардсизланмаслиги, яъни ҳақиқий пуллар ҳар қандай шароитда ҳам ўзининг дастлабки қийматини йўқотмаган;
– уларни бошқа товарлар каби истеъмол қилиш мумкинлиги.
Бироқ, натурал пулларнинг ҳаммаси ҳам юқоридаги хоссаларни узоқ муддатга сақлаб туриш имкониятига эга бўлмаган. Масалан, буғдой, тамаки, чой, балиқ, жун кабилар вақт ўтиши билан ўзининг дастлабки хусусиятларини йўқотган.
Натурал пуллар
Жамиятнинг дастлабки даврларида тўлов воситаси сифатида фойдаланилган пуллар буюм ёки натурал кўринишида бўлган. Натурал пуллар – бу реал кўринишга эга бўлган товарлардир, ушбу пулларнинг қиймати товарнинг ўзида акс эттирилган бўлиб, уларнинг сотиб олиш қобилияти товарлар қиймати билан ифодаланган. Маълум бир товарнинг пул ўрнида фойдаланишда унинг истеъмол қиймати муҳим аҳамият касб этган.
Натурал шаклдаги пулларни учта гуруҳга ажратган ҳолда таснифлаш мумкин.
1. Ҳайвонлар шаклида. Ушбу пул таркибига тирик ҳайвонлар ва улардан тайёрланган буюмлар киради. Масалан, қўй, буқа, жун, суяк ва бошқалар.
2. Буюм шаклида. Бу шаклдаги пуллар таркибига фойдали қазилмалар ва металлар ҳамда улардан ясалган меҳнат қуролларини келтириш мумкин. Масалан, қимматбаҳо тошлар ва металлар, туз ва бошқалар.
3. Ўсимлик шаклида. Буларнинг таркибига турли ўсимликлар ва уларнинг мевалари киради. Масалан, буғдой, мевалар, тамаки ва бошқалар.
Натурал пулларнинг пайдо бўлиши ва улардан фойдаланиш тарихи жуда чуқур ва қизиқарлидир. Одамлар дастлаб ёввойи ҳолда яшаган даврда барча кишилар топгани ўртада бўлган, биргаликда истеъмол қилган, кейинчалик бир уруғга мансуб кишилар қабила – қабила бўлиб яшай бошлаган. Қабила ичида одамлар бир – бирига ёрдам бериши, озиқ – овқатларни баҳам кўриши керак бўлган. Бу беғараз тартибда амалга оширилиб, бунинг ўрнига улар бир – биридан ҳеч нарса умид қилмаган, ҳамма нарса ўртада бўлган.
Кейинчалик ибтидоий уруғчликнинг ривожланиши натижасида турли қабила қатламлари вужудга келган. Вақти – вақти билан улар ўртасида даҳшатли қонли тўқнашувлар бўлиб турган. Ушбу тўқнашувлар натижасида бир қабила иккинчиси устидан ғалаба қозонгандан кейин, уларнинг барча нарсаларини талон тарож қилган. Шу боис, айрим қабилалар тинчликни сақлаш мақсадида кучли қабилаларга нарсалар, асосан истеъмол қилинадиган нарсаларни берган. Айнан шу жараён ҳам кишилар ўртасида бир томонлама айирбошалаш муносабатларини вужудга келишининг асосий сабабларидан бири ҳисобланади.
Тош асри даврида кишилар эрларни ўзлаштириб экин эка бошлаган, кейинчалик деҳқончиликдан чорвачилик ажралиб чиққан. Дастлаб яратилган нарсалар барчаси бир йўла истеъмол қилинган бўлса, энди маълум миқдорда захиралар қилина бошлаган. Захира қилиндими, у эрда ортиқчалик вужудга келган. Ортиқча нарсалар эса унга эгалик қилувчи томонидан эркин равишда тасарруф қилинган. Бунинг натижасида айирбошлаш жараёни жонлана бошлаган. Шунингдек, кейинчалик ҳунармандчилик вужудга келган, буларнинг барчаси кишилар ўртасидаги бир томонлама айирбошлашдан икки томонлама айирбошлаш заруриятини келтириб чиқарган.
Одамлар ўртасида дастлаб айирбошлаш воситаси сифатида жуда кенг тарқалгани меҳнат қуроллари ҳисобланади, 1 – расмга қаранг. Меҳнат қуролларига деҳқонда, чорвадорда ёки ҳунармандда жуда катта эҳтиёж мавжуд бўлиб, улар ўз маҳсулотларини иложи борича меҳнат қуролларига айирбошлашга интилар эди. Меҳнат қуроллари энг қадимий товар – пуллар ҳисобланади.
Масалан, тош асрида Эвропада энг кўп тарқарлган айирбошлаш воситаси кремнивие болталар ҳисобланган. Манбаларга кўра улар жуда йирик бўлиб, айримларини оғирлиги 40 кгни ташкил этган. Эвропада кремнивие болталар жуда кенг тарқалган бўлиб, унга эга бўлган кишилар жуда бой ва мавқие юқори ҳисоб ланган .

Агар Эвропада болта жуда кенг тарқалган тўлов воситаси ҳисобланса, Руссияда истеъмол моллари айирбошлаш воситаси сифатида жуда кенг тарқалган. Масалан, истеъмол товарлар ичида буқалар асосий тўлов воситаси сифатида тан олинган. Барча нарсанинг қиймати, ҳатто эрлар ҳам буқалар билан ўлчанган.


Манбаларга кўра, Хитойнинг Хуанхе провинциясида одамлар чорвачилик билан шуғуллангани боис, бундан 4 минг йил олдин Хитойда натурал пуллар сифатида буқалар, майда тўлов воситаси сифатида қўйлар хизмат қилган. Деҳқончиликнинг ривожланиши натижасида буғдой ўлчов бирилиги воситасида фойдаланилган. Буғдойни узоқ сақлаш имконияти бўлмаганлиги, у маълум муддат ўтгандан сўнг бузилиши мумкинлиги учун каураларнинг чиғоноқлари, тош болта ва шу каби бошқа нарсалардан пул воситасида фойдаланилган, 2 – расмга қаранг.

Қадимда натурал пуллар турли кўринишда бўлиб, (2 – расмга қаранг) улардан тўлов воситаси сифатида фойдаланишга қатор омиллар таъсир қилган. Хусусан:
– одамларнинг кунлик эҳтиёжи учун жуда зарур бўлган буюмлар;
– мамлакатнинг табиий иқлими ва географик жойлашуви;
– камёб буюмлар ва уларни этиштиришнинг мураккаблик даража
– узоқроқ муддат давомида сақлаш имкониятининг мавжудлиги.

Download 1.35 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling