Бажарди: Омонхонов А. А ммт-96к-2-гуруҳ талабаси Саволлар 18


Download 1.35 Mb.
bet2/5
Sana27.12.2022
Hajmi1.35 Mb.
#1067525
1   2   3   4   5
Bog'liq
ОН

Металл пуллар
Кишилар ўртасида айирбошлаш жараёнларининг тезлашуви ва меҳнат тақсимотининг чуқурлашуви айирбошлаш ҳажмининг ортишига олиб келди. Иқтисодий муносабатларнинг такомиллашуви натижасида кишилар метални кашф этдилар, ундан турли хил меҳнат қуролларини ясаб кундалик ҳаётида фойдаландилар. Шу билан бирга, ушбу меҳнат қуроллари тўлов воситаси вазифасини ҳам бажарди. Кейинчалик эса металлдан танга пулларни зарб қилиш йўлга қўйилди. Буларнинг барчаси айирбошлаш муносабатлари жараёнида фойдаланиб келинаётган натурал пул шаклларини металл пул шаклига ўтишига замин тайёрлади.
Металдан ясалган меҳнат қуролларининг тўлов воситаси сифатида фойдаланганлигининг хусусияти шунда эдики, кишилар металдан тайёрланган болта ва шунга ўхшаш нарсалардан тўлов воситаси сифатида фойдаланган бўлсада, улар бошқа мақсадда, яъни кундалик ҳаётда фойдаланиш учун яратилган эди. Масалан, кишилар металдан ясалган болтадан айирбошлаш воситаси сифатида кенг фойдаланган, лекин у тўлов воситасини бажарадиган танга кўринишига эга бўлмаган. Одамлар стихияли равишда металлдан ясалган болтани тўлов воситаси ўрнида фойдаланишган.
Пулнинг натурал кўринишидан металл танга шаклига ўтиши, юқорида таъкидланганлардан ташқари қуйидаги омиллар муҳим аҳамият касб этган.
1.Кишилар металларга турли шаклда ишлов беришни кашф этилиши. Таъкидлаганимиздек, болта ва шунга ўхшаш темир қуроллардан пул воситаси сифатида фойдаланилган, лекин уларни пулдан фойдалнишнинг металл даври деб юрита олмаймиз. Чунки, ушбу меҳнат қуролларининг функциялари бошқа бўлган. Кишилар метални кашф қилганларидан кейин орадан жуда кўп даврлар ўтиши билан унга ишлов бериш йўлларини ўргандилар. Бу ўз – ўзидан металл тангаларни зарб этишга туртки бўлди.
2.Давлатчиликнинг пайдо бўлиши. Металл кашф этилиб, одамларга унга ишлов бериш йўллари маълум бўлгандан сўнг, маълум ҳудуд ва қабилалар алоҳида кишиларнинг ҳукмронлиги, хонлиги ва қироллиги остида бошқарила бошланди. Бу ўз ўзидан ўша даврнинг ҳукмрони, хони ёки қиролининг мақиени ошириш, ўзининг чегараларини мустаҳкамлаш ва қонунларини юритиш заруриятини келтириб чиқарди. Буларнинг барчаси турли тасвирлар ва ёзувлар туширилган тангаларни зарб этишга асос бўлди.
3.Кишилар ўртасида товар айирбошлаш ҳажмининг ортиб бориши натижасида ушбу жараённинг мураккаблашуви. Масалан, деҳқон бир қоп буғдойни битта болтага айирбошлаши учун темирчи косибнинг ҳохиши деҳқоннинг ҳохишига мос келиши лозим. Яъни мазкур ҳолатда, темирчининг бир қоп буғдойга эҳтиёжи бўлиши керак. Бироқ, темирчига бир қоп буғдой эмас, балки битта қўй керак бўлса, у ҳолда деҳқон буғдойни қўйга алмаштириши, сўнгра қўйни темирчига олиб келиб битта болтага алмашиши зарур бўлар эди. Кўриниб турибдики, кишилар ўртасида меҳнат тақсимотининг чуқурлашуви ва айирбошлаш ҳажмининг ортиши натурал пулларни тўлов воситаси сифатидаги вазифасини амалга ошириш имкониятларини чегаралаб қўйди.
4. Натурал шаклдаги пулларни сақлаш ва олиб юришнинг қийинлиги. Алабатта, ўша пайтларда пулнинг вазифасини бажарган болта ёки бошқа меҳнат қуролларини сақлаш қийин бўлмаган бўлсада, лекин уларни олиб юриш ва хавфсизлигини таъминлаш одамларга турли ноқулайликларни келтириб чиқарган. Пулнинг вазифасини бажарган буғдой, жун, қўй ёки бошқа шунга ўхшаш нарсалар эса вақт ўтиши билан бузилган, ўзининг дастлабки хусусиятини йўқотган. Шу билан бирга, уларни олиб юриш, айниқса сақлаш ҳам одамларга қўшимча ташвиш келтира бошлаган.
Буларнинг барчаси натурал пуллар ўрнига металл пулларни муомалага тўлов воситаси сифатида кириб келишига замин яратди.
Дастлаб металл тангалар қора рангли темирлардан слитка кўринишида тайёрланган бўлса, кейинчалик тўртбурчак, учбурчак, юмалоқ кўринишдаги танга шаклини олган.

Вақт ўтиши билан темир тангалар ўрнини бронза, кумуш ва олтин эгаллади, 3–расмга қаранг. Темир металлардан ясалган танга тўлов воситасини бажарганда уларнинг баҳо масштабини танганинг оғирлиги билан анқиланган. Кейинчалик бронза, мис ва олтин тангалар тўлов воситасини бажарганда эса баҳо масштаби қимматбаҳо металларнинг нафақат оғирлиги, балки уларнинг хоссалари орқали ҳам аниқланадиган бўлди.
Муомалада металл тангалар, айниқса олтин тангалар пулнинг вазифасини бажарганда иқтисодиётда пул муомаласини тартибга солишга эҳтиёж бўлмайди. Чунки, қимматбаҳо металлар ҳақиқий қийматга эга бўлган асл пул ҳисобланиб, унинг ҳажми товар массасасига нисбатан автоматик тарзда тартибга солиниб борилади. Яъни, агар иқтисодиётда товар массаси олтин массаси (қиймати)га нисбатан кам бўлса муомаладаги ортиқча олтин тангалар бойлик сифатида хазинага жойлаштирилади. Агар, аксинча, муомалада олтин тангалар массаси товар массасига нисбатан кам бўлса бойлик сифатида хазинага жойлаштирилган маблағлар муомалага чиқариш орқали ўзаро мувозанат таъминланади.

Download 1.35 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling