Бажарди: Текширди


Download 0.74 Mb.
bet5/11
Sana13.02.2023
Hajmi0.74 Mb.
#1193128
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
Муста ил иш Maвзу Газларни си ишнинг назарий асослари

Поршенли компрессорлар
Поршенли компрессорлар сиқиш босқичи сонига қараб бир, икки ва кўп босқичли, ишлаш принципи бўйича эса, оддий (бир томонлама) ва икки томонлама ҳаракатли компрессорларга бўлинади. Компрессор машинасининг тузилиши худди поршенли насоснинг тузилишига ўхшаш. Компрессор машинасининг газни бирор оралиқ ёки охирги босимгача сиқувчи қисмига сиқиш босқичи дейилади.
Поршен цилиндрда ўнгга ва чапга кривошип-шатун механизми ёрдамида илгарилама - қайтар ҳаракат қилади. Компрессорларда поршен цилиндр деворига зич қилиб ўрнатилади ва уни икки қисмга бўлиб туради. Поршен чапдан унга илгарилама ҳаракат қилганда, сўриш клапани очилади ва цилиндр газга тўлади. Поршен орқага қайтганда эса, цилиндрдаги газнинг сиқилиши натижасида босим ортади ва ҳайдаш қувурига узатилади. Маълумки, газ сиқилганда унинг температураси ошади.
Оддий поршенли компрессорларда поршеннинг бир марта тўлиқ, бориб-келишида бир марта сўриш ва ўзатиш бўлади. Икки томонлама поршенли компрессорларда иккита сўриш ва иккита узатиш бўлади (2.52 - расм).
Бир босқичли компрессорлар горизонтал ва вертикал ҳолда тайёрланади. Горизонтал компрессорлар икки томонлама, вертикаллари эса - бир томонлама бўлади.
Бир босқичли, бир томонламагоризонтал компрессорда (2.51а-расм) поршен 2 цилиндр 1 да ҳаракатланади. Цилиндр бир томонидан сўриш 3 ва узатиш 4 клапанлари ўрнатилган қопқоқ билан ёпилган. Поршен шатун 5 ва кривошип 6 билан бевосита уланган.
Ўқда эса, кривошипдан ташқари маховик 8 ўрнатилган. Поршен чапдан ўнгга ҳаракатланганда, цилиндр ичида, яъни қопқоқ билан поршен орасида, сийракланиш ҳосил бўлади. Сўриш линиясида босимлар фарқи ҳосил бўлгандан сўнг, цилиндрда клапан 3 очилади ва цилиндрга газ киради.
Поршен ўнгга қараб ҳаракат қилганда эса, сўриш клапани ёпилади, цилиндр ичидаги газ поршен ёрдамида, маълум босим р2 гача сиқилади ва клапан 4 очилгандан сўнг газ узатиш қувурига берилади. Бундан сўнг цикл яна қайтарилади.



Download 0.74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling