Бажарди: Текширди


Download 0.74 Mb.
bet2/11
Sana13.02.2023
Hajmi0.74 Mb.
#1193128
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
Муста ил иш Maвзу Газларни си ишнинг назарий асослари

Поршенли машиналарда газларни сиқиш ҳажмининг камайиши ҳисобига амалга ошади. Бунда поршеннинг илгарилана-қайтма ҳаракати туфайли газнинг босими оширилади.
Роторли машиналарда газларни сиқиш эксцентрик жойлашган роторнинг айланиши туфайли ҳажмнинг камайиши оқибатида ҳосил бўлади.
Марказдан қочма машиналарда ишчи ғилдиракнинг айланишида ҳосил бўладиган инерция кучлари ёрдамида газ сиқилади.
Ўқли машиналарда ишчи ғилдирак ва йўналтирувчи қурилма узунлиги бўйлаб, газ ҳаракатланганда унинг сиқилиши содир бўлади.
Вакуум-насос сифатида ҳар қандай компрессордан фойдаланиш мумкин. Фақат вакуум-насос билан компрессор орасида фарқ шуки, вакуум-насосда сўриш босимнинг атмосфера босимидан сезиларли кам бўлса, узатиш эса атмосфера босимидан кўпроқ бўлади. Поршенли компрессорлар кам миқдордаги газларни катта босимларгача (0,5 ... 20 МПа ва ундан юқори) сиқишда ишлатилади. Турбокомпрессорлар эса, катта миқдордаги газларни нисбатан паст босимларда (0,15...1,5 МПа) узатиб беришга мўлжалланган.
Газларни сиқиш жараёнининг термодинамик асослари
Реал газларни сиқиш жараёнида унинг ҳажми, босими ва температураси ўзгаради. Газларни сиқиш жараёни назарияси идеал газ термодинамикасига асосланади ва ушбу тенглама билан ифодаланади:

Компрессордан чиқишдаги 10 МПа ва ундан юқори бўлган газ учун реал газнинг ҳолат тенгламасидан фойдаланса бўлади:

бу ерда z – сиқилиш коэффициенти, унинг сон қийматлари махсус адабиётларда келтирилган.
Лекин, амалий ҳисоблашлар учун температура-энтропия ёки Т-S термодинамик диаграммадан фойдаланиш қулай ва ишончли. Одатда, Т-S диаграмма тажриба маълумотлари асосида қурилади.
2.49-расмда АКВ чегаравий эгри чизиқ тасвирланган бўлиб, унинг максимуми критик нуқта К га тўғри келади. Ушбу эгри чизиқ ва абсцисса ўқи оралигидаги соҳада, бир вактнинг узида ҳам суюқ, ҳам буғ фазалар мавжуддир. КА кесманинг чап қисмидаги соҳа буғнинг тўлиқ конденсацияланишига тўғри келади. Графикнинг бу қисмида қурўқлик даражаси х=1. КА кесмани унг қисми эса, суюқликнинг тўлиқ буғланишини ифодалайди ва унда қурўқлик даражаси х=0. Чегаравий эгри чизиқнинг чап томонида суюқ, ўнг томонида эса фақат буғ (газсимон) фазалар бўлади.Критик нуқта К нинг координаталари газнинг критик параметрларини характерлайди.



Download 0.74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling