Бакалаврлар учун


“Тарихи жадидайи Тошканд”


Download 4.54 Mb.
bet113/175
Sana19.06.2023
Hajmi4.54 Mb.
#1619167
1   ...   109   110   111   112   113   114   115   116   ...   175
Bog'liq
ТАРИХИЙ МАНБАШУНОСЛИК китоби

11.2.27. “Тарихи жадидайи Тошканд”
“Тарихи жадидайи Тошканд” (“Тошкентнинг янги тарихи”) номли асар Муҳаммад Солиҳ Тошкандийдир. Унинг тўла исми Муҳаммад Солиҳ домла Раҳим Қорахожа ўғли. Тарихчи 1830 йилда туғилган, вафот этган йили номаълум. Бошланғич маълумотни бобоси мулла Абдураҳимхожадан, у Қиёт маҳалласида жойлашган Бекмуҳаммадбий масжидида имом бўлган, олган, сўнг Бекларбеги ва хожа Аҳрор мадрасаларида ўқиган. Фарғонанинг Қўқон (1853 й.), Марғилон, Наманган ва Ўш (1853 й.) шаҳарларида, кейинчалик Бухоро, Самарқанд, Қарши, Шаҳрисабз ва бошқа шаҳарларда бўлиб, мадрасада олган билимини кенгайтирди. 1863 йилдан бошлаб, илгари бобоси имомлик қилган масжидда имом бўлиб хизмат қилди, айни пайтда дарс ҳам бериб турди.
Муҳаммад Солиҳ турли илмлар, тарих, география, адабиёт, тиббдан хабардор бўлган кенг маълумотли киши эди, лекин унинг тарихга рағбати кўпроқ бўлган. У Абу Тоҳирхожа(Х1Х аср)нинг “Самария”сига ўхшаш Тошкент, унинг тарихи ва осори атиқаларига бағишлаб бир асар ёзишни кўпдан орзу қилиб юрган ва ниҳоят, 1863-1888 йиллари мақсадига эришган. Бу асар “Тарихи жадидайи Тошканд” деб аталади ва икки жилддан иборат.
Биринчи жилдда қадим замонлардан то ХУ аср охиригача Шарқ мамлакатларида, шунингдек Ўрта Осиёда бўлиб ўтган воқеалар, иккинчи жилдда эса Қўқон хонлигининг ХУ аср озиридан Заҳириддин Муҳаммад Бобур давридан то Х1Х асрнинг 80- йилларигача бўлган ижтимоий-сиёсий аҳволи, маданий ҳаёт ҳақидаги қимматли маълумотларни учратамиз.
Асар ҳали бирон тилга таржима қилинмаган. Қўдёзма нусхалари мавжуд. Фақат Тошкентда, ЎзР ФА Шарқшунослик институтида унинг уч нусхаси мавжуд, тартиб рақамлари № 7791, 11072-73, 5732. Китоб ва унинг муаллифи тўғрисида А.Ўринбоев, О.Бўриевлар 1983 йили “Тошкент Муҳаммад Солиҳ тавсифида (Х1Х аср)” номли рисола чоп этганлар.
11.2.28. «Тарихи Шоҳуҳий»
«Тарихи Шоҳуҳий» («Шоҳруҳ (бек) тарихи») номли асар муаллифи Х1Х асрда ўтган фарғоналик тарихчи олим Ниёз Муҳаммад Хўқандийдир. У тахминан 1803 йили Қўқонда йирик ҳарбий хизматчи оиласида тўғилган, Худоёрхон қўшинида лашкарнавис, яъни ҳарбий котиб лавозимида хизмат қилган, 60-йиллар бошларида истеъфога чиқиб, илмий фаолият билан машғул бўлган.
Ниёз Муҳаммад кенг маълумотли киши бўлиб, «Ниёзий» тахаллуси билан шеърлар ҳам ёзган. Лекин, йирик тарихий асари «Тарихи Шоҳуҳий» билан кўпроқ машҳур. Бу асар Қўқон хонлигининг 1709-1876 йиллар орасидаги тарихи тўғрисида мукаммал маълумот бериб, унда ушбу хонликка қарам бўлган бошқа Тошкент, ҳозирги Қирғизистон, Қозоғистоннинг жанубий вилоятлари ҳудудларининг ижтимоий-сиёсий тарихи ҳам баён этилган. Унда Қўқон хонлигининг Бухоро, Шарқий Туркистон ва бошқа мамлакатлар билан бўлган иқтисодий, сиёсий ва маданий алоқалари ҳақида ҳам эътиборга молик маълумотлар келтирилган.
«Тарихи Шоҳуҳий» асарининг матни Н.Н.Пантусов томонидан 1885 йили Қозонда чоп этилган. Айрим парчалари В.В.Бартольд, Н.Г.Маллицкий ва В.А.Ромодин тарафидан рус тилига таржима қилинган. Бу асар Т.К.Бийсембиев тарафидан чуқур ва атрофлича ўрганилиб, 1987 йили рус тилида Олма-Отада алоҳида китоб чоп этилди.



Download 4.54 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   109   110   111   112   113   114   115   116   ...   175




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling