Бакалаврлар учун
Download 4.54 Mb.
|
ТАРИХИЙ МАНБАШУНОСЛИК китоби
- Bu sahifa navigatsiya:
- 12.3.15. ҲУ, АЛЛОҲ АЛ-МУСТАЪОН!
12.3.14. У, АЛЛОҲ!
(Ҳижрий) 1131 йил сафар ойининг (1718 й. декабр ойининг...), олижаноб ва шуҳрат топган Ёрмуҳаммад қаравулбеги марҳум Тиловбий ўғли мана бу эътиборли (ҳужжат)ни тақдим этди: “Унда бундай дейилган: Кеш вилоятига қарашли Улуғ ўғил деган жойдаги давлатга қарашли ёбисаларни62 ўз ичига олган ерларни, бу ерлар ғарб тарафдан қисман Қора ботқоқ билан ва қисман Туғи деган ер билан, шимол тарафдан Қашқадарё билан, шарқ тарафдан қисман Хосёр ва қисман Балхиён билан, жунуб тарафдан Ҳожакент билан туташ, (ораларидаги) масофа ҳар тарафдан аниқланган ёбиса ерларни ёбиса сифатида олижаноб, ғозийлик рутбаси билан шарафланган ва Аллоҳ тарафидан мағфиратланган Ғози чуҳра оқоси63 Шер чуҳра оқоси ўғлига, у ердаги барча чорполар64 ва уч ғарам қилинган бичан билан, унинг мулки деб ҳисобланади. Бундан буён ушбу ёбисага бизнинг дахлимиз йўқдир. Уша куни ва ўшал соатда буни юқоридаги тилган олинган Ғози чуҳра оқоси ҳам ишончли гувоҳлар ҳузурида тасдиқлади. Ушбу келишувда иштирок этган гувоҳлар: Олижаноб охунд мулла Муҳаммад ўғли; Қодирберди удайчи65; Турсунхожа садр66; Мирза Абдулла чуҳра боши; Ниёз арбоб ва бошқалар. Ҳаммаси 16 киши.”67 12.3.15. ҲУ, АЛЛОҲ АЛ-МУСТАЪОН! Абулмузаффар ва-л-мансур саййид Убайдулла баҳодирхон сўзимиз! Бухорога қарашли Пойируд (тумани)нинг ҳокимлари, аъмоллари, арбоблари, кадхудолари, элликбошилари ва ўнбошилари ҳамда Шоҳмуҳаммад қишлоғининг кадхудолари билсинларки, Работак қишлоғидаги қонуний ҳужжат асосида қадимда мулки хурри ходисга айлантирилган 46 таноб ер эшонимиз мулла Мир Шофеъга тегишли бўлган. У ҳозир вафот этган. Бу ер мерос тариўасида унинг ўғли Ўзюекхўжага ўтган. У ҳозирда шу ерга эгалик қилади ва солиқлардан озод қилинган, бирон дирҳам ёки динор тўламайди. Шу важҳдан буюраман. Бу ерлар бундан кейин ҳам мулки хурри холис ва солиқлардан озод этилган деб ҳисоблансин; танобона, аворизот, таклифот ва қора хат ҳамда мардикор бериш мажбуриятлари хусусида ундан бирон дирҳам ёки динор талаб қилмасинлар. Бундан буён бу ерларда карвон тўхтамасинлар. Фармонни бузмасинлар ва ҳар йили янги ҳуддат талаб қилмасинлар68. Download 4.54 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling