Бакалаврлар учун
Download 4.54 Mb.
|
ТАРИХИЙ МАНБАШУНОСЛИК китоби
- Bu sahifa navigatsiya:
- 12.3.7. ВАСИҚА
12.3.6. ХАТТИ ИҚРОР
Ҳижрий 987 йил сафар ойининг, яхшилик ва зафар билан тамом бўлсин, 9- куни (1589 йил 18 декабр куни) Мирзо Ҳалим Мир Зинда Али ўғли жаноблари шаръан тўғри иқрор бўлди, шу хусусдаким, ўз ихтиёрида бўлган ва Самарқанд шаҳрининг Масжиди мулло шайх Муҳаммад девон номи билан машҳур бўлган маҳалласидаги бир бўлак ерини шаръан узил-кесил савдо билан, мулло Турсун Муллоқули ўғлига ҳозигши пайтда маомалада бўлган, тоза кумушдан зарб этилган бир мисқоллик 13 танга хонийга сотган. (Мазкур) ернинг баъзи қисми ер олувчининг мулкига ва баъзи қисми Турсун зоғорапазнинг ери билан туташ, тўрт тарафдан чегаралари маълум бўлиб, ғарби мулло Муҳаммад Сиддиқ мулло Абдукарим ўғлининг ҳовлисига, шимол тарафи Муҳаммад Шариф ибн хожа Аваз аттор ўғлининг, баъзиси Банда Али Шерали ўғлининг ҳовлиси билан жануб тарафи жамоат юрадиган кўчага туташ бўлиб, кириш йўли ҳам ўша тарафдадир. Ҳамма тарафининг белгилари кўриниб турибти. Шариат бўйича ҳар икки тараф юзма-юз туриб ўзига тегишлини олди. Ушбу савдода алдаш, фириб бериш ва бузуқ шарт юз бермади. Гувоҳлар: Мулла Аҳмад Амин; Мулла Аҳмад; Мулла Абдумажид; Мулла Абдураҳим. 12.3.7. ВАСИҚА Ҳижрий 998 йил жумоди ул-аввал ойининг иккинчи куни (1590 йил 9 мартда) устод Муҳаммадхўжа равғангар устод шайх Муҳаммад ўғли ўз тасарруфида бўлган даҳяки ерининг55 ҳаммасини, Самарқанд атрофидаги, Мўғулдиза маҳалласида бўлган тўрт томони аниқ бўлган мулкини, тамом ҳақ-ҳуқуқ билан Камолиддин Мир Тулак Қутбиддин ўғлига, янги бир мисқолли, тоза кумушдан зарб қилинган 175 тангага сотди. Ушбу ернинг тўрт томон чегараси аниқ бўлиб, ғарб тарафи мавлоно Боқи мулла Султон Муҳаммаднинг ерига, шимол тарафдан баъзи жойлари мулла ҳожи Султон Муҳаммад билан мулла Пирак Ёрмуҳаммад ўғли ўртасида шериклик ер билан. Баъзи юойлари машҳур Сиёб ариғи билан туташ. Шарқий тарафи Пирали Ражаб ўғлининг ерига ва жануб тарафи жамоат қатнайдишан кўчага турашдир. (Ҳамма) белгилари маълум. Олувчи мазкур ернинг адолат билан савдо бўлгани, сотувчи мулк бадалига тўланган ақчанинг, амалда бўлган пул эканлигини ва у эътиборли кишилар олдида бўлганлигини эътироф қилдилар ва иқрор бўлдилар. Download 4.54 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling