Бакалаврлар учун


“Тарихи салотини Манғития”


Download 1.46 Mb.
bet112/175
Sana15.06.2023
Hajmi1.46 Mb.
#1476742
1   ...   108   109   110   111   112   113   114   115   ...   175
Bog'liq
ТАРИХИЙ МАНБАШУНОСЛИК китоби (2)

11.2.25. “Тарихи салотини Манғития”
“Тарихи салотини Манғития” (“Манғит султонларининг тарихи”) асари бухоролик машҳур тарихчи олим ва шоир Мирзо Абдуазим Сомий Бўстоний (1838/39-1914 йилдан кейин) қаламига мансубдир.
Бўлғуси тарихчи бошланғич маълумотни она юрти Бўстон қишлоғида, Бухоронинг шимолида, ундан 40 км нарида олган, сўнгра Бухоро мадрасаларидан бирида ўқиган, дастлаб вилоят ҳукмдорлари қўлида котиб, амир Музаффар тахтга ўтиргандан кейин унинг шахсий котиби, муншийси бўлиб хизмат қилган. Амир Абдулаҳад ҳукмронлиги (1885-1910 йй.)нинг сўнггида 1898 ёки 1899 йилда подшоҳликка қарши фикрлари учун саройдан четлатилиб, умрининг охирини ночорликда кечирган.
Сомий бир неча адабий ва тарихий асар ёзиб қолдирган. “Миръот ул-ҳаёл” (“Хаёл кўзгуси”), “Иншо”, “Туҳфайи шоҳий” (“Подшоҳнинг туҳфа”), “Тарихи салотини Манғития” шулар жумласидандир. Буларнинг ичида тарих илми учун энг муҳими сўнгги икки асардир.
1900-1902 йиллар орасида ёзилган “Туҳфайи шоҳий” ва 1907 йили ёзиб тамомланган “Тарихи салотини Манғития” бир давр, Бухоро хонлигининг амир Музаффар давридаги тарихга бағишланган. Бироқ улар маълум даражада бир-биридан фарқ қилади. Масалан, “Туҳфайи шоҳий” тўлароқ, лекин олий ҳукмдорни кўкларга кўтариб мақташ, панегрик руҳида битилган.
“Тарихи салотини Манғития” эса нисбатан холисона ёзилган. Асарнинг илмий аҳамияти шундаки, унда Бухоро амирлигининг Ўрта Осиёнинг Россия тарафидан босиб олиниши арафасидаги иқтисодий ва сиёсий аҳволи, шунингдек, Бухоро-Россия муносабатлари бирмунча кенг ёритилган. Китобнинг қўлёзма нусхалари кўп. Унинг Ўзбекистонлик олима Л.М.Епифанова томонидан қилинган русча таржимаси, сўзбоши ва зарур изоҳлари билан бирга, 1962 йили, Москвада чоп этилган.


11.2.26. “Тарихи Салимий”
“Тарихи Салимий” (“Салимийнинг тарихи”) асари муаллифи Х1Х асрнинг иккинчи ярми ва ХХ асрнинг биринчи чорагида ўтган Мирза Салимбек бўлиб, унинг тўла исми Мирза Салимбек ибн Муҳаммад Раҳимдир. Олим 1850/51 йиллари Бухоройи шарифда бадавлат ва нуфузли хонадонда таваллуд топган.
Мирза Салимбек 1871 йили Наҳрпой (Норпой) ва Зиёвуддин ҳокимига котиб бўлиб ишга киради, лекин олти ойдан кейин амир Музаффарнинг фармойиши билан Тошкентга рус маъмурларининг хатти-ҳаракати ва айниқса Бухоро хусусида тутган сиёсатини кузатиб борувчи қилиб юборилди.
Мирза Салимбек Тошкентга чойфуруш қиёфасида келди ва бу ерда 12 ймл истиқомат қилди. 1880-1883 йиллари у амир ҳузурида, 1884-1885 йиллари Туркистон генерал-губернатори ҳузурида Бухоро вакили бўлиб хизмат қилди. 1885 йили Мирза Салимбек Сомжин туманига амлакдор қилиб тайинланди. Шундан кейин унинг мартабаси йил сайин ортиб борди. 1881-1893 йиллари Бухоро шаҳрининг миршаби, 1893-1920 йиллари Яккабоғ, Нурота, Бойсун, Шеробод, Шаҳрисабз, Чоржўй вилоятларининг ҳокими ва бош закотчи вазифаларида турди. 1920 йилги инқилобдан кейин Мирза Салимбек шўро ташкилотларида, Бухорода ташкил этилган «Анжумани тарих» («Тарихшунослар жамиятида»)да хизмат қилди. Мирза Салимбекнинг вафот этган йили маълум эмас.
Мирза Салимбек бир неча йирик тарихий ва адабий асар ёзиб қолдирган. «Кашкули Салимий» («Салимийнинг кашкули»), «Жомиъ ул-гулзор» («Гулзорлар мажмуи»), «Каъб ал-ахбор ҳикоялари», «Ҳикояти Абдулла ибн Муборак», «Тарихи Салимий» шулар жумласидандир.
Тарихчилар учун энг муҳими унинг сўнгги асари «Тарихи Салимий»дир. Н.Норқуловнинг фикрига қараганда, ХХ асрининг 20- йилларида ёзилган. Унинг бош қисми, Чингизхондан то амир Музаффар давригача бўлган тарих умумлаштирувчи характерга эга. Асарнинг 1860-1920 йиллар воқеаларини ўз ичига олган катта қисми бутунлай янги бўлиб, муаллифнинг ўзи бу воқеаларнинг гувоҳи бўлган.
Асарда амир Музаффар даврида Ҳисор, Кўлоб, Балжуан, Қоратегин ва Дарвозда бўлиб ўтган исёнлар, Бухоро-Қўқон ва Бухоро-Россия муносабатлари, шунингдек, Бухоро амирлигининг Х1Х асрнинг иккинчи ярмидаги умумий аҳволи ва маъмурий тузилиши ҳақида қимматли маълумотлар бор.
«Тарихи Салимий» асарининг қўлёзма нусхалари кўп. Асар 1968 йили Н.норқулов томонидан рус тилига таржима қилинган, лекин ҳали чоп этилмаган.



Download 1.46 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   108   109   110   111   112   113   114   115   ...   175




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling