Бакалаврлар учун


«Насимат ул-қудс мин ҳадойиқ ал-унс»


Download 1.46 Mb.
bet148/175
Sana15.06.2023
Hajmi1.46 Mb.
#1476742
1   ...   144   145   146   147   148   149   150   151   ...   175
Bog'liq
ТАРИХИЙ МАНБАШУНОСЛИК китоби (2)

16.2.13. «Насимат ул-қудс мин ҳадойиқ ал-унс»
«Насимат ул-қудс мин ҳадойиқ ал-унс» («Авлиёлик шабадасининг яқинлик боғидан эсиши» номли асар Нақшбандия тариқатининг Ҳиндистондаги ғоявий раҳбарлардан бўлган Муҳаммад Ҳошим Сирҳиндий тарафидан 1622 йили ёзилган бўлиб, у Ҳусайн Воиз ал-Кошифийнинг «Рашаҳот айн ул-ҳаёт» асарининг давоми ҳисобланади. Китоб Мовароуннаҳр, Хуросон, Ҳиндистон ва Шарқий Туркистонда ХVI-ХVII асрларда фаолият кўрсатган Нақшбандия тариқати намоёндалари ҳаёти ва фаолиятига бағишланган ва 754 варақдан иборат. Муаллиф ўз асарини Нақшбандия тариқатининг Ҳиндистондаги йирик намоёндаларидан бири Муҳаммад Бақр Сирҳиндий (1563/64-1603/04 йй.)нинг топшириғи билан ёзган.
Асарда айниқса биографик маълумотлар кўп. Шулардан учтасини келтирамиз. ХVI асрда Кошғарнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётида биринчилик учун курашган хожа Убайдулла Аҳрорнинг авлоди хожа Хованд Маҳмуд билан Маҳдуми Аъзам Косонийнинг ўғли хожа Исҳоқ ўртасидаги кураш, Кошғарда ислом динининг тарғиботчиларидан бири бўлмиш хожа Тожиддин, хожа Муҳаммад Порсонинг авлоди ҳақидаги маълумот диққатга сазовор.
Хожа Хованд Маҳмуд Шоҳибекхон (Шайбонийхон) ўлдирилганидан кейин Кошғарга кетиб қолди. Султон Саъидхон108 уни хурсандчилик билан кутиб олди, илтифотлар кўрсатди ва унга Кошғарда муридлар орттиришига кўмаклашди. Хожа Юсуф 1532 йилнинг 12 сентябрида оламдан ўтди.
«Тарихи Рашидий» китобининг муаллифи Мирза Муҳаммад Ҳайдар (1500-1551 йй.) яна бир қизиқ маълумотни келтиради; «Хожа Хованд Маҳмуд (ҳақиқий исми Шаҳобиддин Маҳмуд, хожа Убайдулла Аҳрор набираси) муридлар орттириш учун Кошғарга келганда унинг билан хожа Юсуф ораларида рақобат бошланди. Шундай бўлдики, бир куни хожа Хованл махмуднинг олдига борспм ҳузурларида хожа Муҳаммад Исҳоқ ўлтирган эканлар. Улар нималарнидир сўзлашиб ўтирган эканлар. Хожа Хованд Маҳмуднинг жаҳли чиқиб деди; «Хожа Исҳоқ! Нима сабадан сен менга бунақа шапларни айтиб ўтирибсан? Агар сен отангнинг мурожи бўлсанг, мен ҳазрати олийлари (хожа Убайдулла Аҳрорнинг муридиман. Бундан ташқари, сен ёш жиҳатдан менга ўғил ўрнидасан. Хожа Исҳоқ жавоб қилди; «Мен ҳам ул жанобнинг марҳаматига таянаман». Тортишув тугугач, ўша куниёқ хожа Хованд Маҳмуд Бадахшонга кетиб қолдилар. Орадан икки-уч кун ўтгач, кимдур менга хожа Исҳоқнинг тўсаддан ўсаллаб, вафот этганини хабар қилди.
Маҳдуми Аъзам Косонийнинг ўғли хожа Исҳоқ ҳақида шундай маълумот баён этилган. Олийжаноб хожа (Самарқанддан) Кошғар ва Хўтанга жўнаб кетдилар. Кошғар ва Хўтан халқи ул жанобнинг саъй-ҳаракатлари чин динни (исломни) қабул қилди. Кошғар ҳокими Муҳаммадхон хожанинг ҳақиқий ва софдил муриди бўлиб қолди. Хуллас, мазкур хожа туфайли Нақшбандия – Хожагон тариқати ўша ўлкада ёйилди. Сўнг ўрнига муриди Девони Аштарни қўйиб, ўз юртига қайтда ва 1599-1600 йили вафот этди. Деҳбед ёнидаги Сафед қишлоғидаги қабристонга дафн этилди. Отасидан кейин у шу қишлоқда истиқомат қилиб турган эди.
Хожа Муҳаммад Порсонинг улуғ аждоди хожа Тожиддин ҳақида қуйидагича маълумот бор. Хожа Тожуддин хожа Ҳофизиддин Бухорийнинг109 аждоди, хожа Рашидиддиннинг ўғлидир. Хожа Рашидиддиннинг отаси хожа Шужоъ Чингизхон хуружи вақтида Мўғулистонга кетиб қолган ва хожа Рашидиддин ўша ерда туғилган. Унинг саъй-ҳаракатлари билан мўғуллар ислом бинига кирганлар. Хожа Тожиддин хожа Убайдулла даврида Мовароуннаҳрга келган ва мавлоно Ироқий Тусийдан таълим олган. Мавлоно Ироқий Тусий жаноб хожа Аҳрорнинг дўстларидан бўлгани туфайли, хожа Тожиддин ҳазрат эшоннинг (хожа Убайдулла Аҳрор) қабул ва суҳбати шарафига муяссар бўлган. У кўп вақт унинг остонасини ўпиш шарафига ва хайр-эҳсонига муяссар бўлган. Шундан кейин Кошғар шаҳарларидан Турфон ҳокими унинг келишини яхшиликка йўйиб, ўзи ва болаларига иззат-ҳурмат кўрсатган. Улардан баъзилари ҳозирги кунгача ўша мамлакатнинг эҳсонларига мушаррафдурлар.



Download 1.46 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   144   145   146   147   148   149   150   151   ...   175




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling