Бакалаврлар учун
“Китоб ул-хирож ва санъат ал-китоба”
Download 1.46 Mb.
|
ТАРИХИЙ МАНБАШУНОСЛИК китоби (2)
- Bu sahifa navigatsiya:
- 7.3.14. “Китоб масолик ул-мамолик”
7.3.13. “Китоб ул-хирож ва санъат ал-китоба”
Асар муаллифи Абулфараж Қудама, филолог ва географ олимдир. Унинг тўла исми Абулфараж ибн Жаъфар Қудама ал-Басрий ал-Бағдодий (ваф.922-948 й.). У юасраоик аслзода бўлиб, аввал насроний бўлган, сарой хизматига қабул қилингандан кейин халифа ал-Муқтафийнинг таъсири остида ислом динини қабул қилган. Дастлаб маъмурий маҳкамалардан бирида (мажлис аз-зимам) хизмат қилган, умрининг охирида эса алоқалар девонига (девони соҳиб барид) бошчилик қилган. Абулфараж Қудама 928 йили “Китоб ул-хирож ва санъат ал-китоба” (“Хирож ундириш ва мактублар ёзиш санъати ҳақида китоб”) номли икки жилдлик (8 қисмдан иборат) асар ёзган. Мазкур асар араб халифалигининг маъмурий бўлиниши, халифаликка тобе бўлган мамлакатлар ўртасидаги алоқа хизмати, солиқ ва молия тизимининг умумий аҳволи ҳақида қимматли маълумот беради. “Китоб ул-хирож ва санъат ал-китоба” асарида Мовароуннаҳрнинг географик ҳолати ва унинг туркий забон аҳолиси ҳақида ҳам муҳим далилий маълумотларни учратамиз. Китобнинг фақат иккинчи жилдигина сақланиб қолган. Унинг айрим парчалари французча таржимаси билан М.Я. де Гуе тарафидан 1889 йили чоп этилган. 7.3.14. “Китоб масолик ул-мамолик” Ушбу китоб муаллифи Истахрий ёки Абу Исҳоқ Иброҳим ибн Муҳаммад ал-Форсий (850-934) номи билан машҳур бўлган сайёҳ ва географ олим. У 915 йилдан блшлаб Эрон, Мовароуннаҳр, Сурия, Миср ва Мағриб бўйлаб саёҳат қилган. Мана шу саёҳат вақтида тўпланган бой далилий материал ва замондоши Абу Зайд Аҳмад ибн Саҳл ал-Балхийнинг (850-934 й.) “Сувар ал-ақолим” (“Иқлимлар сурати”) китоби асосида 930-933 йиллари ўзининг “Китоб масолик ул-мамолик” (“Мамлакатларга бориладиган йўллар ҳақида китоб”) номли қимматли асарини ёзган. Асар йигирма бобдан иборат. Унда мусулмон мамлакатлари Арабистон, Мағриб, Миср, Сурия, Ироқ, Эрон, Мовароуннаҳр), шунингдек, Ҳиндистоннинг чегаралари, иқлими, маъмурий бўлиниши, машҳур шаҳарлари, уларга олиб бориладиган йўллар, аҳолиси ва унинг машғулоти, атоқли кишилари, савдо-сотиқ ва бошқа масалалар баён этилган. “Китоб масолик ул-мамолик” асарининг асл матни уч марта 1870, 1927 ва 1967 йиллари Лейденда чоп этилган. У Абулмаҳосин Муҳаммад ибн Саъд ибн Муҳаммад ан-Нахчивоний тарафидан ХVI асрнинг иккинчи ярмида форс тилига таржима қилинган, қўлёзма нусхалари Санкт-Петербург ва Тошкентда сақданмоқда. Download 1.46 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling