Балғам тахлили балғам – йўтал орқали ажраладиган, нафас йўлларининг патологик ажралмасидир. Нормада соғлом одамда балғам ажралмайди. Балғам олиш қоидалари


Download 41.04 Kb.
bet1/6
Sana15.02.2023
Hajmi41.04 Kb.
#1200606
  1   2   3   4   5   6
Bog'liq
балгам жйбюк


БАЛҒАМ ТАХЛИЛИ
Балғам – йўтал орқали ажраладиган, нафас йўлларининг патологик ажралмасидир. Нормада соғлом одамда балғам ажралмайди.
Балғам олиш қоидалари:

  1. Балғам олишдан олдин тишлар ювилади ва оғиз чайилади.

  2. Балғам эрталаб, нахорга, стерил контейнерга олинади.

  3. Текшириш учун 3-5 мл балғам етарли.

  4. Балғам тахлилини олингандан сўнг 2 соат ичида бажариш лозим.

  5. Лабораторияга олиб келишидан олдин ёпиқ контейнер музлаткичда сақланади.

Балғам лаборатор тахлили қуйидагилардан иборат:

  • физик хусусиятлари;

  • кимёвий хусусиятлари;

  • микроскопия;

  • бактериологик текшириш.

Балғам миқдори
Патология турига қараб балғам кунига бир неча миллилитрдан икки литргача ажралади.
Кам миқдорда балғам ўткир бронхит, зотилжам, ўпкада димланиш, бронхиал астма хуружлари бошида ажралади.
Кўп миқдорда балғам ўпка шиши, ўпкада йирингли касалликларида (абсцесс, бронхоэктатик касаллик, ўпка гангренаси, сил) ажралади.
Балғам ранги
Одатда балғам рангсиз. Сариқ - яшил ранг – йирингли ялиғланишда, қизил – қонли балғамда, занглаган ранг – эритроцитлар парчаланиш белгиси бўлиб, крупоз зотилжамда, сариқ – кўп миқдорда эозинофиллар бўлганда, қора ёки кулранг – пневмокониозлар, чекувчиларда кузатилади. Шу билан бирга дори воситалари қабул қилиш (масалан, рифампицин) ҳам балғам рангини ўзгартириши мумкин.
Балғам характери
Шиллиқ балғам нафас йўллари катарал ялиғланиш касалликларида кузатилади.
Сероз балғам ўпка шишида кузатилади.
Шиллиқ – йирингли балғам бронхит, зотилжам, бронхоэктатик касаллик, силда кузатилади.
Йирингли балғам йирингли бронхит, абсцесс, гангренада кузатилади.
Қонли балғам ўпка инфарктида, ўсмаларда, ўпка жарохатида ва б. кузатилади.
Балғам консистенцияси
Балғам консистенцияси шиллиқ миқдори ва шаклли элементлар миқдорига боғлиқ бўлиб, суюқ, қуюқ ва қовушқоқ бўлиши мумкин.

Download 41.04 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling