3 турдаги трихомонадалар фарқланади:
trichmonas tenax (оғиз бўшлиғи);
trichmonas hominis (йўғон ичак);
trichmonas vaginalis (пешоб-таносил тизими аъзолари)
Урогенитал трихомониаз диагностикаси
Урогенитал трихомониаз диагностикаси қуйидаги усулларга асосланган:
Натив препаратлар микроскопияси: трихомонадалар характерли шакли, лейкоцитларга нисбатан катта ўлчами, харакати ва хивчинлари;
Бўялган препаратлар микроскопияси: суртма Грам усулида ва метилен кўки билан бўялади;
Бактериологик текширув;
Иммунологик усуллар - комплемент боғлаш реакцияси (РСК), пассив гемаглютинация реакцияси (РПГА), иммунофлюоресценция реакцияси (РИФ);
Латекс-агглютинация усули;
Полимераз занжирли реакция – ПЗР.
ЗАХМ
Захм – сурункали рецидивланувчи инфекцион касаллик бўлиб, барча аъзо ва тўқималарни зарарлайди ва клиник кечиши даврийлик хусусиятига эга. Захм қўзғатувчиси – оқ трепонема (Treponema pallidum).
Оқ трепонема оптимал яшаш шароити одам организмида 37°С. Шунинг учун деярли доим жинсий йўл билан юқади.
Захм диагностикаси
Захм диагностикаси қуйидагиларга асосланган:
Микроскопик: сифилома, лимфа тугунлар пунктатидан қўзғатувчини аниқлаш;
Вассерман реакцияси (RW+).
Оқ трепонема анилин бўёқларида бўялмайди, шунинг учун қора майдонда натив препаратларда аниқланади. Бунинг учун буюм ойнасига илиқ физиологик эритма томизилади, петля билан янги олинган материал солинади, аралаштирилади ва қора майдонда микроскопия қилинади.
Оқ трепонема спирал шаклга эга бўлиб, узун танаси 8 -14 бурамалардан иборат. У 4 хил харакатга эга: олдинга харакат, контрактил (тўлқинсимон), маятниксимон, ротацион.
УРОГЕНИТАЛ ХЛАМИДИОЗ
Урогенитал хламидиоз - хламидиялар чақирувчи миинфекцион касаллик бўлиб, урогенитал тракт ва бошқа аъзоларни зарарлаб, сурункали кечади. Статистика бўйича бир йилда 100 млн одам урогенитал хламидиоз билан касалланади.
Chlamydia trachomatis - харакатсиз, кокксимон, грам манфий хужайра ичи микроорганизмларидир. Хозирда урогенитал хламидиоз энг кенг тарқалган (60% гача), гонококк бўлмаган уретритлар сабабчисидир.
Do'stlaringiz bilan baham: |