Балғам тахлили балғам – йўтал орқали ажраладиган, нафас йўлларининг патологик ажралмасидир. Нормада соғлом одамда балғам ажралмайди. Балғам олиш қоидалари
Download 41.04 Kb.
|
балгам жйбюк
- Bu sahifa navigatsiya:
- Этиологияси.
- Диагностикаси.
- Цитологик текширув.
Долзарблиги.
Жинсий йўл билан юқувчи касалликлар ер шаридаги энг кенг тарқалган касалликлар гурухидан биридир. Жинсий йўл билан юқувчи касалликлар кўпроқ ривожланаётган давлатларда учрайди. ЖСТТ маълумотларига кўра кунига бир миллиондан ортиқ одамлар жинсий йўл билан юқувчи касалликлар билан касалланади. Бир йилда 449 миллиондан ортиқ одамлар жинсий йўл билан юқувчи касалликларни юқтиради (захм, гонорея, хламидиоз ва трихомониаз). Айрим жинсий йўл билан юқувчи касалликлар белгиларисиз кечади, бирок аёл ва эркакларда бепуштлик сабаби бўлади. ГОНОРЕЯ Гонорея (лот. “gone” - уруғ, “rhoia” - оқиш) жинсий йўл билан юқувчи касалликлар гурухига кирувчи инфекцион касалликдир. Гонорея қўзғатувчиси Neisseria gonorrhoeae – немис олими А. Нейссер томонидан 1879 йилда аниқланган. Гонококклар пешоб - таносил аъзолари ва кўзнинг йирингли ялиғланиш касаллигага сабаб бўлади; шу билан бирга бўғимлар, эндокрин ва экзокрин безлар ва эндокардни ҳам зарарлаши мумкин. Этиологияси. Neisseria gonorrhoeae – грам манфий диплококк бўлиб, кофе доналарга ўхшаш шаклга эга: ботиб турувчи юзаси билан бир бирига қараб туради. Гонококклар жуфт кокклардир. Гонококк узунлиги 1,25 х 1,6 мкм, эни 0,7 х 0,8 мкм. Диплококклар орасида тирқиш мавжуд. Диагностикаси. Гонорея ташхиси фақатгина гонококкларни лаборатор аниқлаш орқали қўйилади. Гонорея билан касалланган беморларда гонококклар қуйидаги материалларда аниқланади: эркакларда - уретра, простата бези секрети, сперма, тўғри ичак, халқумда; аёлларда – уретра ва бачадон бўйни секрети, тўғри ичак ёки халқумда. Олинган биологик материал олинган жойига кўра қуйидагича маркировка қилинади: «U» - уретра; «C» - бачадон бўйни; «V» - қин; «R» - тўғри ичак; «F» - халқум. Шу билан бирга қўзғатувчи бўғим суюқликлари ва бошқа суюқликларда ҳам аниқланиши мумкин. Цитологик текширув. Гонококклар лейкоцитлар ичида аниқланади. Гонококклар лейкоцитлар ичида яшайди, айрим вақтлари хаттоки кўпаяди (эндоцитобиоз – хужайра ичи хаёти). Гонококкларни ютган лейкоцитлар ҳам ўз фаолиятини давом эттиради. Йиринг томчиси буюм ойнасига томизилади ва 2 суртма тайёрланади. Суртма қуритилади, фиксацияланади ва Грам усулида ва метилен кўки билан бўялади. Клиник диагностик лабораторияларда дастлаб метилен кўки билан бўялади ва “хужайра ичида диплококлар” мавжудлиги текширилади. Бунда лейкоцитлар цитоплазмасида гонококклар тўқ кўк бўлади, лейкоцитлар ядроси эса кўк-бинафша рангга бўялади. Download 41.04 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling