Урогенитал хламидиоз диагностикаси:
Бактериологик усул;
Полимераз занжирли реакция (ПЗР);
Иммунофермент анализ (ИФА);
Иммунофлюоресценция (ПИФ);
Иммунохроматография (ИХ) ва ферментатив усул;
Цитологик усул.
Chlamidia trachomatis хужайра ичи паразити бўлганлиги учун диагностикаси мураккаб. Хламидиоз диагностикаси учун суртма олинмайди, касалланган аъзодан қирма олинади. Шу билан бирга қон, пешоб ва сперма хламидияни текшириш учун материал бўлиши мумкин.
ГАРДНЕРЕЛЛЁЗ
Гарднереллёз (бактериал вагиноз) — ялиғланишсиз инфекцион касаллик бўлиб, вагинал ажралмада лактофлора кескин камайиши ва уни полимикроб анаэроблар ва гарднерелла билан алмашиши билан характерланади.
Соғлом аёлларда вагинал микрофлоранинг 80-95% ини лактобактериялар - «Додерлейн таёқчалари» эгаллайди. Gardnerella vaginalis бактериал вагинозга сабаб бўлувчи энг патоген микроорганизмдир. Касаллик жинсий бўлмаган йўллар билан ҳам юқиши мумкин.
Гарднереллёз диагностикаси микроскопияга асосланган.
Хэй-Айсон шкаласи бўйича қин тозалик даражаси қуйидагича аниқланади:
0 даража – эпителиал хужайралар бор, бактериялар йўқ;
I даража – нормал вагинал микрофлора (лактобациллалар устун);
II даража – аралаш бактериал флора; лактобациллалар ва бошқа микрофлора мавжуд;
III даража бактериал вагиноз: Gardnerella vaginalis устун; кам ёки йўқ;
IV даража – граммусбат кокклар, шу жумладан Gardnerella vaginalis аниқланади; лактобациллалар бутунлай йўқ.
Do'stlaringiz bilan baham: |