Транзит (билвосита) лизингда бир мамлакатдаги лизинг берувчи бошқа мамлакатдан кредит олади ёки зарур бўлган ускуналарни сотиб олади ва учинчи бир мамлакатдаги ижарачига етказиб беради.
Ushbu lizing turida bitim bo’yicha barcha operatsiyalar turli mamlakatlarning yuridik shaxs maqomiga ega bo’lgan tijorat tashkilotlari o’rtasida amalga oshiriladi. Gap qaysi lizing turi haqida ketyapti?
Тўғридан-тўғри халқаро лизингда битим бўйича барча операциялар турли мамлакатларнинг юридик шахс мақомига эга бўлган тижорат ташкилотлари ўртасида амалга оширилади.
Ushbu lizing turida ijarachi lizingga olingan obyektni lizing shartnomasi asosida boshqa ijarachi- lizing oluvchiga beradi. Gap qaysi lizing turi haqida ketyapti?
Сублизинг - ижарачининг лизингга олинган объектни лизинг шартномаси асосида бошқа ижарачи - лизинг олувчига бериши.
Lizing to’lovlarining tarkibiy qismlari to’liq ko’rsatilgan javobni toping?
Лизинг тўловлари қуйидаги таркибий қисмлардан иборат.
жалб қилинган капитални қайтариш;
кредитлар бўйича фоизлар;
лизинг компанияси маржаси.
Bank tomonidan har bir lizing operatsiyasi bo’yicha shakllantiriladigan lizing yig’ma jildida quyidagi qaysi hujjatlar bo’lishi talab etiladi?
Лизинг йиғма жилдда қуйидаги ҳужжатлар бўлиши лозим:
лизинг олувчининг буюртмаси;
лизинг шартномаси;
лизинг олувчининг охирги ҳисобот санасига бухгалтерия баланси;
лизинг олувчининг лизинг бўйича бизнес-режаси;
лизинг олувчининг тўлов қобилияти ва унинг бизнес-режасининг самарадорлиги тўғрисида лизинг берувчи банкнинг хулосаси;
суғурта компаниясининг лизинг объектини суғурта қилинганлиги тўғрисидаги суғурта полиси;
лизинг берувчининг лизинг объектини лизинг олувчига етказиб берилиши тўғрисидаги буюртмаси;
лизинг объектининг олди-сотди шартномаси;
лизинг объектини фойдаланишга қабул қилиш далолатномаси;
лизинг объектига сотувчи томонидан берилган техник кафолат;
лизинг операцияси ҳамда таъминоти характеридан келиб чиққан ҳолда олинган бошқа ҳужжатлар.
Qimmatli qog‘oz bu _...:
Қимматли қоғоз - ўзи билан боғлиқ мулкий ҳуқуқларни акс эттирадиган ҳужжатдир, у даромад манбаи бўлиб хизмат қилади, бозорда муомалада юритилиши ва олди —сотди воситаси бўлиши мумкин.
Qimmatli qog‘ozlarning funktsiyalariga quyidagilar kiradi:
Do'stlaringiz bilan baham: |