- Банк менежменти – бу банклар фаолиятида ходимларни, молиявий хизмат ва операцияларни ҳамда банкнинг молиявий натижаларини бошқариш шакли, воситалари ва махсус билимлар йиғиндисидир. Банк менежменти бошқарув фаолиятининг объекти бўлиб, назарий ва амалий соҳа ҳисобланади.
- Банк менежменти фан сифатида ўзида маълум соҳа фаолиятининг назарий ва услубий асосларини ўзида ифода этади. Амалий фаолият сифатида эса, маълум тижорат банкини бошқариш ва ташкил қилиш шакли ҳисобланади.
Банклар фаолиятида бошқарувнинг объекти бўлиб қуйидагилар ҳисобланади: - банклар томонидан амалга ошириладиган операциялар (актив, пассив ва балансдан ташқари операциялар);
- тижорат банклари фаолияти натижалари (банкнинг даромадлари, фойдаси ва самарадорлик кўрсаткичлари);
- банк хизматлари ва операциялари амалга оширишда иштирок этувчи ходимлар ва мутахассислар.
- Ташқи субъектлар билвосита банкларни бошқариш жараёнида иштирок этади ва давлат органлари бўлиб ҳисобланади. Банклар фаолиятини бошқаришга Ўзбекистон Республикаси Марказий банки турли усуллар орқали таъсир ўтказади. Айниқса, банкларнинг хизматлари ва операциялари бўйича ўрнатилган иқтисодий нормативлар шу турдаги хизматлар кўрсатишни бошқаради ва тартибга солади.
- Банк менежментининг ички субъектлари, банкнинг ички бошқарув таркиби – акционерлар йиғилиши, Банк кенгаши, банк бошқаруви ҳисобланади. Шунингдек, банкларда ташкил қилинган департаментлар, бошқармалар ва қўмиталар бошқарув жараёнинг субъектлари ҳисобланиши мумкин.
- Банк менежментининг воситалари – бу банклар фаолияти ва операцияларини амалга оширишда фойдаланиладиган маълум тартиб қоида ва меъёрлар мажмуасидир. Банк менежментининг воситалари умумбанк фаолияти ва аниқ бир операция ёки хизматга тегишли воситаларга бўлинади. Умумбанк фаолиятига тегишли воситалар ёки меъёрлар мажмуаси банк уставидир. Чунки банкнинг уставида банк амалга ошириши мумкин бўлган хизматлар, операциялар ва бошқа йўналишлар ўз аксини топади. Шундан келиб чиққан ҳолда бошқа хизмат ва операцияларни амалга ошириш бўйича тегишли тартиблар ишлаб чиқилади. Масалан, кредит сиёсати, депозит сиёсати, инвестицион сиёсат ва кадрлар сиёсати кабиларга бўлиниши мумкин. Банклар ўз сиёсатида тегишли бошқарув объектларини бошқариш усулларини ўзининг ички сиёсатида акс эттиради ва шу асосда бошқаради.
Do'stlaringiz bilan baham: |