“Банк менежменти ва маркетинги” фани


Download 229.8 Kb.
bet1/3
Sana25.02.2023
Hajmi229.8 Kb.
#1228319
  1   2   3
Bog'liq
1-мавзу

Банк менежменти ва маркетинги” фани

1-мавзу. Банклар фаолиятида менежмент ва унинг зарурлиги

 

Дарс режаси

  • 1.1. «Банк менежменти ва маркетинги” фанининг мақсад ва вазифалари
  • 1.2. Банк менежменти ва маркетингининг банклар фаолиятидаги аҳамияти
  • 1.3. Банк менежментининг мазмуни ва унинг назарий асослари
  • 1.4. Банк менежментининг таркибий тузилиши

Фан дастури бўйича соатлар тақсимоти

Ўқув фанининг долзарблиги ва зарурлиги

  • Ўзбекистон Республикаси банк тизимини ривожлантиришнинг стратегиясида тижорат банкларининг молиявий барқарорлигини янада ошириш, банкларнинг ресурс базасини мустаҳкамлаш, корпоратив бошқарув тизимини янги даражага чиқариш ва бошқа фаолият йўналишлари бўйича бир қатор аниқ вазифалар белгиланган. Ушбу вазифаларни муваффақиятли амалга ошириш, ўз навбатида, тижорат банклари активлари ва пассивларини бошқариш тизимини ривожлантириш, уларнинг ресурс базасини мустаҳкамлаш, ликвидлилигини баҳолаш ва бошқариш амалиётини такомиллаштириш, банклар фаолиятидаги рискларни бошқариш ва баҳолаш тизимини янада ривожлантириш заруриятини юзага келтиради.
  • Ушбу фан талабаларга тижорат банклари фаолиятини бошқариш ва маркетинг ўрганишларини олиб боришнинг назарий ва амалий жиҳатлари, тижорат банклари фаолиятини тартибга солиш ва назорати усулларини Ўзбекистон банк амалиётига қўллаш асосларини пухта эгаллаб олиш имкониятини беради.

Банк менежментининг вазифалари

  • * Минимал риск шароитида банк бизнесида юқори фойда олишни таъминлаш. Ушбу вазифа орқали тижорат банкларининг даромад ва хажатлари таркиби баҳоланиб, даромадлар режалаштирилади. Шунингдек, банкнинг актив ва пассивлар ҳажми ва муддати мувофиқлигини таъминланиши лозим.
  • * Банкнинг фойдасини оптималлаштириш орқали ликвидлиликни таъминлаш. Менежментнинг бу вазифасида пассивлар таркибини таҳлил этиш, барқарор ва сифатли ресурсларни кўпайтириш, юқори ликвид активлар мавжудлигини таъминлаш ва тижорат банкларининг ликвидлилигини башорат қилишда ёрдам беради.
  • * Банк фаолиятидаги рискларни аниқлаш, уларни баҳолаш самарали бошқариш усулларини яратиш. Тижорат банклари фаолияти бошқа субъектлар фаолиятига нисбатан юқори рисклилиги билан ажралиб туради. Шундай экан, банклар фаолиятида банк операциялари бўйича мавжуд рискларни аниқлаш, уларни баҳолаш тизимларини ишлаб чиқиши ва уларни бошқариш тизимларини шакллантириш амалга оширилади.
  • * Банкнинг маҳсулотлари ва хизматларига бўлган талабни ўрганиш ҳамда банкнинг стратегияларини шакллантириш. Бунда тижорат банклари томонидан таклиф қилинадиган хизматлар бозоридаги талабни баҳолаш ва хизматлар бозордаги ўрнини мустаҳкамлаши лозим. Бозордаги талаб ва таклиф асосида банк хизматларини ривожлантириш бўйича ўз стратегияларини ишлаб чиқишда ёрдам беради. Банклараро рақобат шароитида банклар фаолиятининг самарадорлиги таъминланади.

Download 229.8 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling