“Банк менежменти ва маркетинги” фани


Банк менежментида режалаштириш


Download 229.8 Kb.
bet3/3
Sana25.02.2023
Hajmi229.8 Kb.
#1228319
1   2   3
Bog'liq
1-мавзу

Банк менежментида режалаштириш

  • Режалаштириш кўп қиррали жараён бўлиб, тижорат банкининг ҳамма бўлинмаларини ўзида қамраб олади. Режалаштириш жараёнида қуйидаги режалар ишлаб чиқилиши мумкин:
  • истиқболли режалар – банк олдида турган мақсадларга эришиш учун узоқ муддатли ресурсларни жалб қилиш ва уни самарали жойлаштириш. Истиқболли режалар бир йилдан узоқ муддатга тузилади.
  • жорий режалар – қисқа муддатли давр ичида банк фаолияти йўналишларини қамраб олувчи аниқ масалаларни ўз ичига олади. Жорий режалар тижорат банкининг бир йилгача қисқа муддатли режалари бўлиб ҳисобланади.

Банк менежментида таҳлил

  • Тижорат банклари фаолияти натижаларини умумий ёки қисман маълум бир хизматлар бўйича баҳолашда эришилган натижалар ва режа кўрсаткичлари солиштирилади. Натижада ушбу банк кўрсаткичларни худди шундай банкларнинг кўрсаткичлари билан таққосланади. Бу эса, банк фаолиятини таҳлил қилиш амалга оширилади. Таҳлил натижалари асосида тижорат банкларининг ривожланиш тенденцияларини ижобий ва салбий жиҳатлари очиб берилади. Натижада банкнинг йўқотишлари, фойдаланилмаган захиралари, режалаштиришдаги нуқсонлар ва нотўғри қабул қилинган қарорларни ўз вақтида аниқлашга ёрдам беради. Банкнинг таҳлилий ишлари банк балансига асосланиб, танланган йўналишларда амалга оширилади

Банк менежментида тартибга солиш ва назорат

  • Банк менежменти тизимида тартибга солиш ўзига хос хусусиятга эга. Чунки тижорат банклари фаолиятини тартибга солиш Марказий банк томонидан амалга оширилади. Давлат томонидан тартибга солиш бир қатор тамойиллар асосида амалга оширилади. Хусусан, банкларни лицензиялаш, банк операцияларини ўтказишга чекловлар белгилаш ёки вақтинчалик уни амалга оширишни тўхтатиб қўйиш, капитал етарлилиги, мажбурий заҳира, ликвидлилик кўрсаткичлари, валюта позицияси кабиларга нормативлар ўрнатиш орқали амалга оширилади. Тижорат банклари юқорида келтирилган иқтисодий меъёрларга риоя этиши шарт ва банкнинг ички тартибларида иқтисодий нормативлар ҳисобга олиниши лозим.

Эътиборингиз учун раҳмат!


Download 229.8 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling