Банклар томонидан айнан саноат корхоналарини кредитлаш


Кредит олишда ташки муаммолар


Download 28.94 Kb.
bet2/2
Sana03.05.2023
Hajmi28.94 Kb.
#1423828
1   2
Bog'liq
хуршида

Кредит олишда ташки муаммолар

-молия институтлари томонидан кичик бизнет субьектларива саноат корхоналарига ажратиладиган кредитлар буйича фоиз ставкаларини юкорилиги,


-кредитни сундириш муддати кискалиги,
-кредит олиш жараёни мураккаблигива узок муддатлилиги,
Кредит олишни кийинлаштирадиган ички муаммолар.

-таклиф килинаётган кредитларни чекланганлиги,


-кредитлашда ракобат бозори мавжуд эмаслиги,
-фаолиятнинг микёси кичиклиги,унинг холатини бахолаш кийинлиги,
-кредит олиш учун бизнес-режа тайёрлаш сифати,
-кредит тарихи мавжуд эмаслиги ва бошкалар.
Юқорида қайд этилган ҳолатлар тижорат банкларининг кредитлаш амалиётини такомиллаштириш масаласини илмий асосда тадқиқ қилиш заруриятини юзага келтиради.

Ривожланган давлатлар тажрибаси шуни курсатмокдаки, саноатни инвестиция маблаглари билан таьминлаш учун самарали молиявий инфраструктура шакллантириш ва ривожланиш юзасидан фаол давлат сиёсати олиб борилиши зарур. Хорижий тажрибага мувофик саноат ва йирик тадбиркорликни куллаб-кувватлаш кенг ваколатлар, молиявий маблаглар,бутун мамлакат буйича филиалларига эга булган ихтисослаштирилган ташкилотлар ёрдамида амалга оширилиши мумкин.


Ривожланган мамлакатларда банклар молия-саноат тузилмаларининг марказий органи хисобланади.Банк маьлум корхоналар доирасида фаолият юритиши билан биргаликда уларнинг фондлари харакати тугрисида аник маьлумотларга эга булади. Бирок муаммо юзага келадигон булса, у зарур булган чораларни кабул килади.Чунки ишлаб чикариш жараёнининг натижаси унинг шахсий иктисодий манфаатларига бевосита таьсир курсатади. Молия саноат гурухи иштирокчиси булган корхонанинг молиявий холати ёмонлашганда банк молиявий согломлаштиришда фаол катнашади, муайян пул окимларини ва тузилмавий узгартиришларни утказишда банкдан баркарор молиявий холат талаб этилади.Халкаро тажрибалардан келиб чиккан холда куйидаги фикрлани олишимиз мумкин.


Уэрта де Сото томонидан амалга оширилган илмий тадқиқот натижаси кўрсатдики, тижорат банклари инвестицион кредитларининг фоиз ставкаларини пасайиши бунга қадар фойда келтирмаётган инвестиция лойиҳаларини фойда келтирадиган инвестиция лойиҳаларига айлантиради ва банклар томонидан ихтиёрий жамғармалар билан таъминланмаган кредитлар ҳисобидан инвестиция лойиҳаларини молиялаштирилиши натижасида инвестиция лойиҳаларининг барбод бўлиши ва берилган кредитларнинг қайтмаслиги ҳолатлари юзага келади.
Г.Панованинг фикрига кўра, банкларнинг кредитлар бериш имкониятини ошириш учун, биринчи навбатда, уларнинг депозит базасини етарлилигини таъминлаш лозим.
Ж.Синкининг хулосасига кўра, кредит олувчи компаниянинг фаолияти ва менедментининг самарадорлигини тўғри баҳолаш банкларнинг кредит бўлими хизматчиларининг муҳим функцияларидан бири ҳисобланади.
Ж.Синкининг ушбу хулосаси Ўзбекистон банк амалиёти учун муҳим амалий аҳамият касб этади. Чунки, республикамиз тижорат банклари корхоналарга кредит беришда уларнинг менежменти самарадорлигини баҳолашмайди.
В.Каюков ва А.Каюковларнинг фикрига кўра, саноат корхоналарини банкларнинг кредитлари билан таъминлаш механизмини такомиллаштириш учун тижорат банкларининг ресурс базасини мустаҳкамлаш, банкларнинг актив ва пассивларининг ҳажми ва муддатига кўра мутаносиблигини таъминлаш лозим.
О.Лаврушиннинг хулосасига кўра, кредит линияси доирасида йириклаштирилган объект бўйича қисқа муддатли кредитлашнинг йирик корхоналар учун қуйидаги афзалликлари мавжуд:
– фақат юридик шахсларга берилади;
– банкнинг мижозлари бўлиб фақат йирик корхоналар ҳисобланади;
– кредит олувчилар бўлиб доимий равишда қисқа муддатли ресурсларга эҳтиёжи бўлган корхоналар ҳисобланади;
– ушбу кредитни олувчиларнинг асосий ҳисобрақами кредит бераётган банкда бўлади;
– кредит фақат молиявий жиҳатдан ишончли бўлган мижозларга берилади
Ж. Мажидовнинг хулосасига кўра, миллий валютанинг қадрсизланиш суръатининг юқори эканлиги импортнинг қимматлашишига ва инфляциянинг кучайишига олиб келди. Бунинг натижасида корхоналарнинг хорижий валюталарда олган кредитларини тўлаш билан боғлиқ бўлган харажатлари ва маҳсулотлар таннархининг ошиб кетиши юз берди. Натижада, уларнинг тўловга қобиллик даражаси пасайди.
Тадқиқотда фойдаланилган усуллар натижаси банклар томонидан саноат корхоналарининг кредитлаш амалиётини такомиллаштиришга хизмат қилади.

Хусусан, тижорат банклари кредит ресурсларининг таркибига баҳо беришда молиявий таҳлилнинг гуруҳлаш ва трендли таҳлил усулларидан фодаланилди. Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкининг кредитлардан кўриладиган зарарларни қоплашга мўлжалланган захира ажратмаларига баҳо беришда эксперт баҳолаш усулидан фойдаланилди.


Хулоса килиб шуни айтишимиз жозки, Республикамиз тижорат банклари фаолиятидаги саноат сохаси ва кичик бизнес фаолиятини молийлаштириш механизмларини янада такомиллаштириш борасида рискларни бошкариш буйича кайд этилган муаммоларни бартараф этиш, ечимни топиш, халкаро стандартлар асосида замонавий банк риск менежмент тизимини ташкил этиш, саноат корхоналари фаолиятини молиялаштиришда мамлакатимиз банк тизими баркарорлинини янада мустахкамлашани таклиф этиш жоиз.




Шу уринда ривожланган давлатлар тажрибасидан, саноатни инвестиция маблаглари билан таьминлаш учун самарали молиявий инфраструктура шакллантириш ва ривожланиш юзасидан фаол давлат сиёсати олиб борилиши зарур.
Download 28.94 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling