Баҳодиров Нўъмонхон Камолхонович +99891-675-77-25 Фарғона политехника институти мустақил изланувчиси


Download 142.5 Kb.
bet3/5
Sana18.02.2023
Hajmi142.5 Kb.
#1211681
1   2   3   4   5
Bog'liq
111 Тўқимачилик саноати корхоналарининг иқтисодий самарадорлигини эконометрик (автовосстановление)

Мавзуга оид адабиётлар таҳлили. Тўқимачилик саноати иқтисодий самарадорлигини эконометрик баҳолаш ва унга таъсир қилувчи омилларни аниқлаш катта ахамиятга эга. Тўқимачилик саноати корхоналарининг иқтисодий самарадорлигини ошириш ва баҳолаш ҳамда иқтисодий самарадорликка таъсир этувчи турли омиллар иқтисодчи олимлар ва мутахассислар томонидан ўрганилган.
Тўқимачилик саноати корхоналарининг молиявий ҳолатини стандарт баҳолашда Л.M.Наумова қуйидаги Ғарб усулларини [1] таклиф қилади:
- биринчидан, ҳар бири компания ходимлари учун ҳам, молиявий маълумотлардан фойдаланувчилар учун ҳам бир хил юкни кўтарадиган ўзаро боғлиқ бўлган рентабеллик кўрсаткичлари тизимидан фойдаланишни таклиф қилади.
- иккинчидан, корхонанинг жорий ҳолатини молиявий-иқтисодий баҳолаш элементларидан бири сифатида рентабеллик кўрсаткичлари тизимидан фойдаланиш;
- учинчидан, асосий фаолият соҳалари, ўхшаш корхоналар ва рақобатдош корхоналар бўйича рентабеллик кўрсаткичларини динамик ҳамда қиёсий таҳлил қилиш зарурати.
Корхоналарнинг самарали ишлаши фойда олишнинг бевосита таъсирига боғлиқ. Бироқ, уни олинган фойданинг мутлақ миқдори билан таққослаб бўлмайди. Корхонанинг самарадорлиги одатда унинг рентабеллиги туфайли аниқ белгиланади.
Шунингдек, И.А.Павленконинг илмий изланишларида корхоналар учун меҳнат ресурслари ва капитал қўйилмалар нисбатидан келиб чиққан ҳолда қишлоқ хўжалигида асосий фондларни тасарруф этишни оптималлаштириш бўйича тавсиялар берилган[2].
Моддий зичлик кўрсаткичининг динамикаси бутун корхонада моддий ресурслардан фойдаланиш самарадорлигини баҳолаш имконини беради. Бу борада Е.И.Пономаренко ва бошқалар “Молиявий яширин секторидан тижорат банклари орқали чет элга чиқиб кетаётган капиталнинг ҳажми ички иқтисодиётдаги жамғарма фондининг ярмидан кўпини ташкил этади” [3] –деб таъкидлайдилар.
Р.Каплан ва Д.Нортон корхонанинг молиявий фаолияти самарадорлигини баҳолашнинг энг кенг тарқалган ёндашувини кўриб чиқдилар[4]. Тҳлиллар шундан далолат берадики, ушбу ёндашув кўрсаткичларнинг мувозанатланган тизимини ишлаб чиқишга асосланган бўлиб, унинг асосий мақсади бошқарувнинг ҳар бир иерархик даражасида корхона самарадорлигини баҳолаш ва таҳлил қилиш учун мавжуд кўрсаткичларнинг аксариятини тегишли тизимларга бирлаштиришдан иборат.
С.Ф. Кропивныйнинг илмий тадқиқотларига кўра, самарадорлик нисбий кўрсаткич бўлиб, фоиз билан ўлчанади. Фойда, жорий харажатлар, аванс қийматини аниқлаш, рентабелликни ҳисоблаш бўйича қабул қилинган қарорларнинг турли хил вариантлари - буларнинг барчаси рентабеллик кўрсаткичларининг сезиларли сонининг мавжудлигига олиб келади [5].
Моддий зичлик кўрсаткичининг динамикаси бутун корхонада моддий ресурслардан фойдаланиш самарадорлигини баҳолаш имконини беради. Бу борада Е.И.Пономаренко ва бошқалар “Молиявий яширин секторидан тижорат банклари орқали чет элга чиқиб кетаётган капиталнинг ҳажми ички иқтисодиётдаги жамғарма фондининг ярмидан кўпини ташкил этади” [6] –деб таъкидлайдилар.
Шунингдек, М.В.Мейер ўзининг “Бизнес самарадорлигини баҳолаш” асарида иқтисодий кўрсаткичларнинг ушбу мувозанатли тизимидан фойдаланишнинг оқилоналигини рад этади. Иқтисодчи тадбиркорлик субъекти фаолияти самарадорлигини унинг рентабеллигини жараёнга йўналтирилган таҳлили ёрдамида баҳолашни таклиф қилади [7].
Ю.В.Шерстенников жамланган ишлаб чиқариш функциялари назариясини корхона фаолиятида қўллашга катта эътибор берган[8]. Тадқиқот натижаларига кўра, олдинги илмий ишларда бундай ёндашув фақат макроиқтисодиёт йўналишлари учун ишлатилган.

Download 142.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling