Баскетбол


Майдонда ўзини тутиш қоидалари


Download 1.61 Mb.
bet41/51
Sana07.03.2023
Hajmi1.61 Mb.
#1244216
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   51
Bog'liq
Баскетбол уйинининг расмий коидалари

Майдонда ўзини тутиш қоидалари,

ўзаро муносабатлар
ТАЪРИФ:
Ӯйиннинг тӯғри бориши ҳакамлар ва уларнинг ёрдамчилари билан тренерлар ва захирадаги ӯйинчиларни қӯшиб, иккала жамоа аъзоларининг тӯла ва бетараф ҳамкорлигини талаб этади.
Иккала жамоа ғалабага эришиш учун бутун куч ва ғайратларини ишлатишга ҳақлидирлар, аммо бу спортчи рақобат ва адолатли ӯйин руҳида амалга оширилиши керак. Бундай ҳамкорлик принципларига ёки унинг руҳига атайлаб амал қилмаслик ва уларни такрорлаш техник фол сифатида қаралиши ва ушбу қоидаларнинг кейинги моддаларида кӯрсатилганидек жазоланиши лозим.

ИЗОҲ:
Жазолаш тавсифига эга бӯлган ҳаракатлар баскетбол ӯйинида спортчи рақобат ва адолатли ӯйин руҳига зид бӯлган ҳолларда қӯлланилади. Улар биринчи хавотирли сигнал бӯлиши биланоқ, биринчи навбатда майдондаги ҳакамлар, агар зарурият туғилса, жамоат тартибини сақлашга жавобгар кучлар томонидан зудлик билан бартараф этилиши керак.


Ӯйин майдони ва унинг атрофидаги зоналар, шунингдек, котиб столи, жамоалар ӯриндиқлари ва бевосита эн чизиғининг ташқарисидаги зоналар тӯла-тӯкис фақат ҳакамлар, яъни катта ҳакам ва ҳакамнинг ҳуқуқий доирасида бӯлади. Агар ӯйинчилар, заҳирадаги ӯйинчилар ва жамоа ҳамроҳлари томонидан (охиргилари жамоа ӯриндиғида бӯлганида) қӯполликларга йӯл қӯйилса, ҳакамлар бу қӯполликларни бартараф этиш учун тегишли чораларни кӯришлари зарур. Жамоат тартибини сақлаш кучлари фақат ҳакамлар талаби бӯйича майдонга киришлари мумкин. Аниқ зӯравонлик қилиш мақсадида томошабинлар майдонга тушиб кетсалар, жамоат тартибини сақлаш кучлари ӯйинчилар ва ҳакамларни ҳимоя қилиш учун зудлик билан ажрашишлари шарт. Қолган барча зоналар, яъни чиқиш жойлари ҳамда ечиниб-кийиниш хоналари ташкилотчилар ва жамоат тартибини сақлашга жавобгар кучларнинг ҳуқуқий доирасига киради.
Баскетбол ӯйинида шахсий тӯқнашувлар атайлаб ташкил қилинган қӯполликнинг шакли сифатида кӯрилиши мумкин. Бундай тӯқнашувлар жуда қатъий қоидалар билан чекланади ҳамда назорат қилинади ва улар содир бӯлганда ҳакамлар совуққонлик билан шунга яраша жазо берадилар. Иккала ҳакам умумий ва холисона ҳакамлик қилиш мақсадида майдонда ӯз жойларини доимо алмаштириб турадилар. Улар ӯйин жараёнида қоидага риоя этмасликлари, фолларни қайд қилиб боришлари ҳамда шунга яраша жазолашлари лозим. Улар стол атрофидаги ҳакамлар билан жуда яқин ҳамкорликда хатосиз ва таъсирчан (амалий) бошқарилишини таъминлашлари шарт.
Ҳакамларнинг қарорлари қатъий ҳисобланади ва уларни баҳслашиб ӯзгартириш ёки уларни писанд қилмаслик, эътиборга олмаслик мумкин эмас.
Ҳакамлар обрӯ-эътиборга эга бӯлишлари керак. Шунингдек, улар хушмуомалали бӯлишлари лозим: дӯстона табассум баъзи пайтларда фойдали бӯлиши мумкин, аммо худди шундай табассум бошқа пайтда иғво сифатида баҳоланиши мумкин. Ҳакам ҳеч қачон ӯйинчига тегиши мумкин эмас. Аммо у ӯйинчини майдондан туриб олишига ёрдам бериши мумкин. Шахсий тӯқнашувларда қӯполликнинг ортиб бориши рақиблар ӯртасида зӯравонликнинг пайдо бӯлишига олиб келади. Улар тасодифан енгил тегиб кетишдан ёки қӯл билан тегишдан бошланиши мумкин. Бундан сӯнг тирсаклар, елкалар, бӯкса ва тиззалардан нотӯғри фойдаланиб, ушлаб қолишнинг ёки итаришнинг атайлаб қилинган шакллари содир бӯлиши мумкин. Бу эса оқибатда қӯпол ушлаб қолишларга ёки итаришларга, ҳаттоки мушт билан уриб юборишга олиб келади. Бундай тӯқнашувларнинг ҳаммаси қоидага хилоф бӯлиб, ҳакамлар томонидан ӯз вақтида қайд қилиниши ва жазоланиши лозим.
Бироқ жазо беришни талаб этадиган шахсий тӯқнашувни ҳар доим ҳам аниқлаш енгил эмас. Ҳакамлар рақибга тегиб кетишда сезилган ӯйинчиларни, агар улар бундай ҳаракатларни давом эттираверадиган бӯлсалар, уларга шахсий фол белгиланиши ҳақида огоҳлантиришлари керак.
Рақибга очиқдан-очиқ ҳужум қилишда айбдор бӯлган ӯйинчилар ӯйин охиригача майдондан чиқариб юборилиши керак. Ҳакамлар эса бу кӯнгилсиз воқеа ҳақида мусобақа ӯтказиш учун жавобгар ташкилотга хабар қилишлари зарур.




  1. Download 1.61 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   51




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling