Баскетбол
Download 1.61 Mb.
|
Баскетбол уйинининг расмий коидалари
- Bu sahifa navigatsiya:
- Саккизинчи қоида. Ҳакамлар ва уларнинг вазифалари............................. 58
- БИРИНЧИ ҚОИДА Таъриф
- ИККИНЧИ ҚОИДА МАЙДОН, ЖИҲОЗЛАР Майдон, унинг ўлчовлари
БИРИНЧИ ҚОИДА Таъриф Баскетбол ӯйинида ҳар бири беш ӯйинчидан иборат иккита жамоа қатнашади. Ҳар иккала жамоанинг мақсади рақиб саватига тӯп ташлаш ва бошқа жамоанинг тӯпни эгаллаб олишига ҳамда уни саватга ташлашга қаршилик кӯрсатишдан иборат. Тӯпни узатиш, саватга ташлаш, думалатиш ёки майдонда истаган томонга олиб юриш қуйида баён этилган қонунларга риоя қилинган шароитдагина мумкин. ИККИНЧИ ҚОИДА МАЙДОН, ЖИҲОЗЛАР Майдон, унинг ўлчовлари Ӯйин майдони тӯғри тӯртбурчак шаклида, юзаси қаттиқ, ясси ҳамда тӯсиқлардан ҳоли жой бӯлиши керак. Олимпиада турнирлари ва Жаҳон биринчилиги ӯйинлари учун майдон ӯлчовлари узунлиги 28 м х 15 м бӯлиши ва улар чегараланган чизиқнинг ички томонидан ӯлчаниши керак. Қолган барча мусобақалар учун ФИБАга тегишли структуралар, масалан, зонал ҳамда континентал мусобақаларда зонал комиссия ёки ички мусобақалар учун Миллий Федерация мавжуд ӯйин майдонларининг қуйидагича ӯлчовини тасдиқлаш ҳуқуқига эга: ӯзгартиришлар бир-бирига пропорционал бӯлиш шарти билан, 4 м узунлигига ва 2 м энига қисқартириш мумкин. Барча янги қурилаётган майдонлар ФИБАнинг муҳим расмий мусобақалари учун хос бӯлган талабларга мос, яъни 28 м х 15 м бӯлиши лозим. Шифт баландлиги 7 м дан паст бӯлмаслиги ва етарли даражада ёритилган бӯлиши зарур. Ёруғлик манбалари ӯйинчиларга халақит бермайдиган жойларда ӯрнатилиши шарт. ИЗОҲ:
Download 1.61 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling