Баскетбол


Download 1.61 Mb.
bet7/51
Sana07.03.2023
Hajmi1.61 Mb.
#1244216
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   51
Bog'liq
Баскетбол уйинининг расмий коидалари

жойлари ва чизиқлар
Майдонда ажратиладиган эн чизиқлари, жарима тӯпини ташлаш чизиқлари ва эн чизиқларидан ӯтказиладиган чизиқлар билан чегараланган пол қисми чегараланган зоналар ҳисобланади. Уларнинг ташқи чегаралари эн чизиқларининг ӯртасидан 3 м узоқликда бӯлади, жарима тӯпини ташлаш чизиғининг ташқи чеккасида тугайди.
ЖАРИМА ТӮПИНИ ТАШЛАШ ЖОЙИ – бу ӯйин майдонида 1,80 радиусли ярим доира билан ажратиладиган чегараланган зоналардир. Уларнинг марказлари жарима тӯпини ташлаш чизиғи ӯртасида жойлашган. Бундай ярим доиралар чегараланган зоналарнинг ичида нуқтали чизиқлар билан ӯтказилади.

3-расм. Чегараланган зона.

ЖАРИМА ТӮПНИ ТАШЛАШ ЗОНАСИ БӮЙЛАБ БЕЛГИЛАНГАН жойларни ӯйинчилар жарима тӯпи ташланаётганда эгаллайдилар. Бундай жойлар қуйидагича белгиланади: жарима тӯпини ташлаш зонаси томонидан чизиқлар бӯйлаб ӯлчаб туриб, эн чизиғининг ички чеккасидан 1,75 м узоқликда биринчи белгиланади. Биринчи жой 85 см узоқликда ӯтказиладиган чизиқ билан чегараланади. Бу чизиқ орқасида эни 30 см бӯлган бетараф хона жойлашади. Иккинчи жой бетараф зона кетида жойлашади ва эни 85 см бӯлади. Иккинчи жойни белгилаб турган чизиқдан кейин эни 85 см бӯлган учинчи жой белгиланади. Бу жойларни белгилаш учун ишлатиладиган ҳамма чизиқларнинг узунлиги 10 см ва эни 0,5 см бӯлади. Бу чизиқлар жарима майдончасининг ён чизиқларига нисбатан перпендикуляр бӯлиб, ташқи томондан чизилган бӯлиши керак.


ЖАРИМА ТӮПИНИ ТАШЛАШ ЧИЗИҒИ ҳар иккала эн чизиғига параллель ҳолда ӯтказилади. Унинг узоқ чеккаси эн чизиғининг ички чеккасидан 5,80 м узоқликда туриши ва у 3,60 м узунликда бӯлиши керак. Унинг ӯртаси эса иккала эн чизиқларнинг ӯртасини туташтирувчи чизиқда бӯлиши лозим.

  1. Жамоа ўриндиғи зонаси

Жамоа ӯриндиғи зонаси майдон ташқарисида, котиб столи ва жамоалар ӯриндиқлари учун жой ажратилган томонда жойланади («Ӯйин майдонининг схемаси» диаграммасига қаранг). Зона, эн чизиғидан ташқарига чиқиб турадиган, узунлиги 2 м бӯлган чизиқ ва марказий чизиқдан ҳамда перпендикуляр ён чизиғидан 5 м нарида чизиладиган бошқа чизиқ билан белгиланади.
2 м узунликдаги чизиқларнинг ранги ва ён чизиқлари рангига қарама-қарши бӯлиши керак.




  1. Download 1.61 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   51




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling