Баскетбол
Download 1.61 Mb.
|
Баскетбол уйинининг расмий коидалари
- Bu sahifa navigatsiya:
- Техник жиҳозлар
7-расм. Баскетбол тўпи. МАЙДОН ЭГАСИ БӮЛГАН ЖАМОА юқорида айтиб ӯтилган шартларга жавоб берадиган, камида битта аввал ишлатилган тӯп билан таъминланиши лозим. Катта ҳакам тӯпнинг яроқлилигини аниқлаб берувчи ягона шахс бӯлиб ҳисобланади ва у меҳмон жамоа тақдим қилган тӯпни ӯйин учун танлаб олиши мумкин. Техник жиҳозлар Қуйидаги техник жиҳозлар майдон эгалари томонидан тайёрланган бӯлиши ва ҳакамлар ҳамда уларнинг ёрдамчилари ихтиёрига ҳавола қилиниши керак: а) ӮЙИН ВАҚТИНИ БЕЛГИЛОВЧИ СОАТ ва танаффусларни ҳисоблайдиган соат; сония ҳисобловчи, ҳеч бӯлмаганда битта ӯйин вақтини белгиловчи соат ёки битта сония ӯлчагич билан таъминланган бӯлиши керак. Ӯйин бӯлимларини ва улар орасидаги танаффусларни ҳисоблашда ишлатиладиган соат ҳамда танаффус вақтини белгилашда ишлатиладиган сония ӯлчагич шундай жойлашган бӯлиши керакки, уларни ҳам сония ҳисобловчи, ҳам котиб аниқ ва равшан кӯриб туришлари лозим; б) 24 сония қоидасига риоя қилинишини назорат қилиш учун барча ӯйинчилар ва томошабинларга кӯринадиган тегишли мослама бӯлиши керак. Уни 24 сония вақтини белгиловчи оператор бошқаради. в) Халқаро баскетбол Федерацияси томонидан тасдиқланган қайднома расмий ҳисобланиб, ундаги қоидаларга асосан ӯйин бошланишидан олдин ва ӯйин давомида котиб томонидан тӯлдириб борилади; г) Жуда бӯлмаганда ушбу қоидаларда кӯзда тутилган учта сигнал учун мосламалар бӯлиши лозим. Ўйинчилар, томошабинлар ва котибга кӯринадиган қӯшимча ҳисоб таблочи бӯлиши керак; д) 1-чи рақамдан 5-рақамгача бӯлган кӯрсаткичлар котиб ихтиёрида бӯлиши зарур. Ҳар сафар у ёки бу ӯйинчи фол қилганида, котиб ӯйинчи нечанчи фол олганлигига қараб шу рақамли кӯрсаткични ҳар иккала тренер кӯра оладиган даражада юқорига кӯтаради. Кӯрсаткичлар оқ рангда бӯлиши, рақамлари ӯлчов бӯйича 2 см ва энига 1 см, ҳамда 1-чидан 4-чи рақамгача қора рангда, 5-чи қизил рангда бӯлиши керак; е) Котиб жамоа фолларини белгиловчи иккита кӯрсаткичлар билан таъминланган бӯлиши шарт. Кӯрсаткичлар қизил рангда ва шундай тайёрланган бӯлиши керакки, котиб столи устида турганида ӯйинчилар, тренерлар ва ҳакамлар яққол кӯриб туришсин; тӯп жамоа ӯйинчиси бешинчи фол қилинганидан сӯнг ӯйинга кирган вақтда, кӯрсаткич котиб столи устига, яъни ӯйинчиси бешинчи фол қилган жамоа ӯриндиғи яқинидаги чеккага қӯйилиши керак; ж) Жамоа фолларини белгилаш учун ишлатиладиган муносиб мослама. ИЗОҲ:
а) ӯсмир ӯғил болалар, ӯсмир қиз болалар ва «22 ва кичик ёшдаги» эркаклар ӯртасида жаҳон Биринчилиги учун ӯйин залининг сиғими камида 6000 ӯринни ташкил қилиши керак ва Олимпиада турнирлари ҳамда эркаклар ва аёллар ӯртасида жаҳон Биринчилиги учун камида 12500 ӯрин бӯлиши зарур; б) ӯйин майдонининг поли ёғочдан ёки ФИБА томонидан тасдиқланган шунга ӯхшаш хусусиятга эга бӯлган бошқа бирон бир ашёдан қилинган бӯлиши керак. Ўйин майдони узунлиги 28 м, эни 15 м га тенг бӯлган тӯғри тӯртбурчакли ясси қаттиқ сиртдан иборат. Ўйин майдони эни 0,5 смли чегараловчи чизиқлар билан ажратилмаган, аксинча, ӯйин зонаси ва майдон ташқарисидаги жойлар бир-биридан ажралиб турадиган турли ранглар билан бӯялган вақтда, икки рангни ажратувчи чизиқ, ушбу қоиданинг 2-моддасида кӯрсатилганидек, чегараловчи чизиқларнинг ички томонига мос деб ҳисобланиши керак; в) ойнадек тиниқ ашёдан қилинган, 0,3 см қалинликдаги ёғочнинг қаттиқлик даражасига эга бӯлган шчитлар бӯлиши керак. Уларнинг ӯлчовлари горизонтал бӯйича 1,80 м, вертикал бӯйича 1,05 м бӯлиши ва пастки қирраси полдан 2,90 м баландликда туриши лозим (9-моддага қаранг); г) шчит қурилмалари эн чизиқларининг ташқи томонидан жуда бӯлмаганда 2 м нарида, майдон ташқарисидаги зонада жойлашиши керак; д) тӯп ФИБА томонидан тасдиқланган усул билан чармдан тайёрланади. Ташкилотчилар ӯйин бошланишидан олдинги тайёргарлик вақтида машқ қилиш учун бир хил усулда тайёрланган камида 12 та тӯпни ҳозирлаб қӯйишлари шарт; е) ӯйин майдонининг ёруғлиги камида 1500 люксни ташкил қилиши керак, ёруғлик даражаси ӯйин майдони юзасидан 1 м баландликда ӯлчанади. Бу ёруғлик ойнаижаҳон талабларига жавоб бериши лозим; ж) ӯйин майдони котиб столи ортидан, ӯйин майдонидан ва жамоалар ӯриндиқларидан яққол кӯриниб турадиган қуйидаги электрон мосламалар билан жиҳозланган бӯлиши керак. I. Иккита катта табло. Ҳар бир табло камайиш усули билан вақт ҳисоблайдиган, ӯйиннинг ҳар бир ярми охирида ва қӯшимча вақтда ӯз-ӯзини баланд сигнал чаладиган ва аниқ кӯринадиган соатларга эга бӯлиши шарт. Соатлар бир хил ишлаши ҳамда бутун ӯйин давомида ӯйин тугашига қолган вақтни жуда бӯлмаганда ӯйиннинг ҳар бир ярми ҳамда қӯшимча вақтининг охирги 60 сониясини ӯндан бир қисмигача кӯрсатиб туриши лозим. Шу соатлардан бири катта ҳакам томонидан ӯйин соати сифатида белгиланади. Шунингдек, табло ҳар бир жамоа томонидан йиғилган очколар ҳамда жамоанинг ҳар бир ӯйинчиси содир қилган фолларни намойиш қилиши керак. Бу билан фоллар сонини намойиш қилиши учун котиб томонидан ишлатиладиган кӯрсаткичларга бӯлган эҳтиёж бекор қилинмайди. II. Вақтни сонияларда намойиш қиладиган, камайиши бӯйича ҳисоблайдиган рақамли тӯрдаги ӯз-ӯзидан ишлайдиган 24 сонияли мосламалар. Агар бундай мосламалар тӯғри шчитлар устида жойлашган бӯлса, уларнинг сони иккита, агар улар ӯйин майдонининг бурчаклари ёнида жойлашган бӯлса, бундай мосламалар сони мос равишда тӯртта бӯлиши керак. 24 сонияли мослама асосий ӯйин соати билан шундай боғланган бӯлиши керакки, 24 сонияли мосламада «ноль» рақами пайдо бӯлганида ва сигнал чалинганида асосий ӯйин соати ҳам ӯз-ӯзидан тӯхташи лозим. Download 1.61 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling