Баскетбол


Download 1.61 Mb.
bet13/51
Sana07.03.2023
Hajmi1.61 Mb.
#1244216
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   51
Bog'liq
Баскетбол уйинининг расмий коидалари

ТӮРТИНЧИ ҚОИДА


ЎЙИН ҲОЛАТЛАРИ

  1. Ўйин вақти

Ўйин вақти – «тоза» вақт 40 дақиқа давом этади. У тўртта 10 дақиқалик чораклардан иборат. Биринчи ва учинчи чораклардан сўнг 2 дақиқалик танаффус бўлади. Иккинчи чоракдан кейин 10-15 дақиқалик танаффус бўлади. Ўйин натижаси дуранг бўлса, 5 минутлик таймлар берилади.



  1. Ӯйин соатини бошқариш

Ӯйин соати:
а) баҳсли тӯпни юқорига отиб бериш вақтида тӯп ӯзининг энг юқори нуқтасига етганидан сӯнг, тӯп ӯйинчиларнинг бири томонидан уриб юборилган пайтида, ёки;
б) агар жарима тӯпи ноаниқ ташланган бӯлса ва майдондаги бирон ӯйинчи тӯпни эгаллаб олган пайтида тӯп ӯйинда қолиши керак бӯлса, ёки;
в) майдондаги бирон ӯйинчи тӯпга теккан пайтда ӯйин тӯпни майдон ташқарисидан ӯйинга киритиш билан давом эттирилса, ёқилади.
Ӯйин соати:
а) ўйиннинг ҳар иккала ярми ёки қӯшимча давр охирида ёки;
б) ҳакам ҳуштак чалган вақтда ёки;
в) 24 сония операторининг сигнали чалинган пайтда ёки;
г) агар танаффус талаб қилган тренер жамоасининг саватига тӯп тушса, аммо шу тӯп саватга ташлаётган ӯйинчининг қӯлидан тренер илтимосига нисбатан кейин чиқиб кетган бӯлса, тӯхтатилади.

  1. Дуранг ҳисоб ва қўшимча даврлар

Агар ӯйинннинг иккинчи ярми тугаган вақтда ҳисоб дуранг бӯлса, ҳисобдаги тенгликни бузиш мақсадида 5 дақиқалик қӯшимча давр ёки мувозанат бузилгунга қадар бир неча 5 дақиқалик даврлар белгиланади. Жамоалар биринчи қӯшимча давр бошланишидан олдин қуръа ташлаш йӯли билан саватларни танлаб оладилар ва ҳар бир кейинги қӯшимча давр бошланишидан олдин саватларни алмаштирадилар. Ҳар бир қӯшимча давр орасида 1 дақиқалик танаффуслар кӯзда тутилади. Ҳар бир қӯшимча давр бошида ӯйин марказий доирада баҳсли тӯп отиб берилиши билан бошланади.



  1. Ӯйин бошланиши

Ӯйин марказий доирада баҳсли тӯп ташлаб берилиши билан бошланади. Катта ҳакам икки рақиб ӯртасида тӯпни юқорига отиб беради.
Бу нарса ӯйиннинг иккинчи ярми бошланишида, агар керак бӯлса, ҳар бир қӯшимча давр олдидан ҳам бажарилади.
Меҳмон жамоа саватни ва жамоа ӯриндиғини танлаб олиш ҳуқуқига эга бӯлиши керак. Агар ӯйин бетараф майдонда ӯтказилаётган бӯлса, бу ҳуқуқни жамоалар ӯзаро қуръа ташлаш йӯли билан аниқлайдилар. Ӯйиннинг иккинчи ярмида жамоалар саватларини алмашадилар.
Агар жамоалардан бирида ӯйинга тайёр бешта ӯйинчи майдонда бӯлмаса, ӯйин бошланиши мумкин эмас. Агар ӯйин бошланиши вақтидан 15 дақиқа ӯтганидан сӯнг қоидани бузаётган жамоа йӯқ бӯлса ёки майдонга 5 та ӯйинчисини чиқара олмаса, унда бу жамоа ӯйнаш ҳуқуқидан маҳрум қилинганлиги сабабли мағлубиятга учрайди ва ғалаба бошқа жамоага берилади.




  1. Download 1.61 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   51




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling