Баскетбол
Баҳсли тўпни ташлаб бериш
Download 1.61 Mb.
|
Баскетбол уйинининг расмий коидалари
- Bu sahifa navigatsiya:
- Жарима тўпини ташлаш пайтида қоиданинг бузилиши
Баҳсли тўпни ташлаб бериш
Ҳакам икки рақиб ӯйинчилари ӯртасида тӯпни юқорига ташлаб берган вақтида, баҳсли тӯпни ташлаш бажарилади. Баҳсли тӯп ташланаётган вақтда сакраётган икки ӯйинчи шундай туришлари керакки, уларнинг оёқлари доиранинг ӯз саватларига яқин турган ярми ичида жойлашиши керак ва битта оёқ улар ӯртасида жойлашган чизиқ маркази ёнида туриши лозим. Шундан сӯнг ҳакам тӯпни сакрашга тайёр турган ӯйинчилар орасидан тикка қилиб юқорига отиб беради. Тӯп шундай баландликка отилиши керакки, ӯйинчилар сакраганларида унга ета олмасликлари, тӯп уларнинг орасида қайтиб тушиши зарур. Тӯп ӯзининг энг юқори нуқтасига етганидан сӯнг битта ёки иккита сакраётган ӯйинчи томонидан уриб юборилиши мумкин. Агар тӯп сакраган ӯйинчиларнинг ҳеч бӯлмаганда бири томонидан уриб юборилмай полга келиб тушса, баҳсли тўпни отиб бериш яна такрорланиши шарт. Сакраётганларнинг ҳеч бири тӯп ӯзининг энг юқори нуқтасига етмагунича уни уриб юбориши мумкин эмас, сакраётган ӯйинчилар тӯп уриб юборилмагунича ӯз ӯринларини ташлаб чиқиб кетишлари мумкин эмас. Тӯп, сакрамаган саккизта ӯйинчилардан бирига, полга, саватга ёки шчитга тегмагунига қадар, сакраётган ӯйинчиларнинг тӯпни икки мартадан тутиб олишга ёки ушлашга ҳаққи йӯқ. Бу шартлардан келиб чиққан ҳолда тӯпни тӯрт марта уриб юбориш, яъни сакраган ӯйинчиларнинг ҳар бири икки мартадан тӯпни уриб юбориши мумкин. Баҳсли тӯпни ташлаш бажарилган вақтда саккизта сакрамаётган ӯйинчилар тӯп уриб юборилмагунга қадар доира (цилиндр) ташқарисида қолишлари керак. Бир жамоа ӯйинчилари доира бӯйлаб ёнма-ён жойлашишлари мумкин. Агар рақиб жамоасининг ӯйинчиси доира атрофидан ӯрин эгалламоқчи бӯлса, иккинчи жамоа ӯйинчиси унга ӯз олдидан жой бериши лозим. Жарима тўпини ташлаш пайтида қоиданинг бузилиши Ӯйинчи баҳс тӯпи отилишига тааллуқли шартларни бузмаслиги керак. Агар баҳсли тӯп уриб юборилгунига қадар сакраётган ӯйинчи сакраш жойини ташлаб чиқиб кетса, ёки сакраётган ӯйинчи доира (цилиндр) ичига кирса, бунда тезда ҳакамларнинг бири томонидан қоида бузилганлиги қайд қилиниши зарур. Агар қоида икки жамоа томонидан бузилса ёки ҳакам тӯпни юқорига отиб беришни ёмон бажарган бӯлса, баҳсли тӯпни ташлаш такрорланиши керак. ЖАЗО:
Download 1.61 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling